Муассис сифатида ҳатто битта ОАВни бошқариш
ҳам қийин. Журналист — ижод одами. Шунинг учун
ўзингиз очган нашрда ҳам баъзан гапингизни ўткази-
шингиз қийин бўлади, қонун бўйича муассис нашри-
ёт сиёсатига аралашмаслиги керак-да. Тўғри, бу қо-
нунга олдин ҳам риоя қилинмаган, ҳозир ҳам деярли
ҳеч ким риоя қилмайди, нашриёт ишига ҳамма арала-
шади. Фақат бизда эмас, бошқа жойда ҳам аҳвол шу.
Лекин жуда кўп нарса, энг асосийси, нашрнинг ёпилиб
кетмаслиги айнан муассисга боғлиқ.
Масалан, Шерзод Шерматов АКТ вазири бўлган
пайтда унинг раҳбарлиги остида «Хабар.уз» янги-
ликлари чи-қиб турган. Маориф вазирлигига ўтгач,
«Минбар.уз» деган яна битта янгиликлар сайтини
очмоқчи бўлди. Таълим вазирлигининг янгиликлар
порталини юритиши ғалати, аслида. Шерматов ўқув-
чиларнинг ота-оналари билан мулоқотда бўлиш учун
унга икки томонлама алоқа кераклигини айтди. Му-
лоқот-ку тушунарли, лекин янгиликларнинг бунга
нима дахли бор? Хуллас, вазирлик бундай форматни
тортиб кетолмади, сайт ҳалигача «таъмирда». Умуман
олганда, бу сайтнинг куни битди.
Кейин даъвоси жуда баланд «Фақат тўғри янги-
ликлар!» шиори билан «Тўғри.уз» сайти пайдо бўлди.
мони кўтарма, деб мажбур қилиш ҳақида-ку гап-сўз
бўлиши мумкин эмас.
142 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
Унинг ёрқин ва қисқагина тарихи ҳамманинг эсида
қолган бўлса керак. Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ар-
тикходжаев ташаббуси билан очилган бу сайтга катта
пул тикилди, Туркиядан мутахассислар олиб келин-
ди, кўпгина журналистлар ишга олинди. Ўшанда мен
Жаҳонгир Обидовичдан ўз нашрини нима мақсадда
очганини дангал сўрадим.
— Мен ўзимни ҳимоялашим керак! — деди у.
—Бутун бошли янгиликлар сайтидан кўра, тўлақон-
ли матбуот хизматини ташкил қилганингиз маъқул, —
деб маслаҳат бердим ўшанда.
Қандай қилиб ўзини ҳимояламоқчи бўлганини ҳа-
лигача тушунмайман. Бундай мавқедаги амалдор-
нинг қўл остида ОАВ бўлмаслиги керак, одамлар унга
ишонмайди. Шаҳар билан боғлиқ ҳар қандай нега-
тив хабарнинг учи ҳокимга бориб тақалади. Агар сайт
танқидга кўз юмса, уни ким ўқийди? Ўзини ҳурмат
қилган журналист шаҳарда шунча муаммо туриб, ҳо-
кимни мақтайвермайди. Бу лойиҳанинг узоққа бор-
маслиги аниқ эди.
Сайтнинг кимга қарашли эканини яширишнинг
иложи йўқ, шуни ҳисобга олиб, фикрларимни Артик-
ходжаевга очиқ айтдим. Сайт ишга тушгач, ана шу
зиддиятларнинг ҳаммасига дуч келди. Бир дунё пул
сарфланган лойиҳа уч ой деганда тугатилди. Ҳоким
битта қарор билан сайтни ёпгани баъзи журналист-
143 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
лар учун кутилмаган иш бўлди. Кўпчилик бунга сиё-
сий ўйинлар сабаб деган хаёлга борди. Аслида сабаб
жуда оддий — ҳар ким қўлидан келадиган иш билан
шуғуллангани маъқул. Нимани қойилмақом қилса,
кучини, вақтини, маблағини шунга қаратиши керак.
Лекин ҳозир шаҳар ҳокимининг матбуот гуруҳи
республикадаги энг кучли матбуот хизматларидан
бўлиб қолди. Шаҳар янгиликларини ҳоким истаган-
дек тақдим этиш учун шунинг ўзи етарли. Матбуот
хизмати ютуқларни ёритиб борса, бунга ҳеч ким эъ-
тироз билдирмайди. Унинг ходимлари иш услубини
тўғри белгилаб олишган, саволларга, танқидга тез-
корлик билан жавоб беришяпти.
Мен сиёсий пиарга умуман қарши эмасман, фақат
у бировнинг ҳисобига бўлмаслиги керак. Одамлар
шунча йил деганда ниҳоят амалдорларни юз-кўзидан,
исми шарифидан танийдиган бўлиб қолишди, бундан
хурсандман. Ўз ўрнида амалдорлар баъзи чиқишлар-
га изоҳ ёзиб, интервьюлар бера бошлагани ҳам қуво-
нарли ҳол. Бизда ҳам сиёсат оммавий, очиқ-ошкора
шаклга ўтяпти. Ваҳоланки, узоқ йиллар сиёсатчи ва
бизнесменлар маҳаллий журналистларнинг ҳам, бего-
наларнинг ҳам кўзига кўринмасликка ҳаракат қилар-
ди.
2014 йилда «Форбс»га интервью берганимда атро-
фимдагиларнинг кўпчилиги бошини чангаллаб қол-
144 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
ганди. Нега? Нима учун? Йўқ жойдан бало орттирмоқ-
чимисан?
Бу нарса менинг хаёлимга ҳам келмаган эди.
145 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
147 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?
Пул билан.
Йигирма тўртга кирганимда мен қирқ ёшгача
номим учун ишлашим керак, кейин эса номим мен
учун ишлайди, деган мақсад билан яшай бошладим.
«Форбс» журнали саҳифаларида чиқиш орзум эди.
Шу фикр миямга ўрнашиб қолди. «Форбс»нинг русча
нашри билан ёзишмаларни бошладик. Унчалик қийин
ҳам, қиммат ҳам эмас, veb-версиясига беш минг дол-
лар атрофида кетаркан. Менга маъқул келди.
Интервью бердим. Лойиҳаларим ҳақида гапирдим.
«Солиқ-инфо» республикада бу форматдаги биринчи
газета эканлигини қайта-қайта такрорладим.
Do'stlaringiz bilan baham: |