Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу китобнинг ҳеч бир қисмидан муаллиф



Download 45,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/44
Sana19.02.2022
Hajmi45,77 Mb.
#459010
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
Bog'liq
KIA-Алламжонов Аибдор Уз b6LGFvX

 У пайтда ҳамма шунақа вазиятда эди. Ойликка 
тузукроқ кун кўриб бўлмасди. Ё пора олишга, ё би-
ровнинг номига бизнес очишга тўғри келарди. Ҳозир у, 
амалдорларга катта ойлик тўлашади, ўйнаб-кулиб 
яшаса бўлади.
Бу ҳам мен учун яна битта сабоқ бўлди: одам ажра-
тишни ўргандим. Ёнингда юриб, дўстингман дейди-
ганларнинг аслида кимлигини кўра билиш керак экан. 
Бу воқеа сабр косамни тўлдирди. Давлат хизматчиси 
бўлишни, BMWни гаражда чанг бостириб, ўзим кўз-
бўямачиликка «Нексия»да юришни хоҳламас эканман, 
бунга ишончим комил бўлди. Барибир пора олмайман. 
Ўша пайтдаги сиёсий тизимда эса давлат хизматида 
юриб, умрингни сарфлаган ишинг эртами-кечми ҳеч 
кимга керак бўлмай қоларди. Шундай экан, бу омо-
нат курсининг менга нима кераги бор? Ахийри бир 
кун энг юксак чўққига — давлат берадиган уй билан
156 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?
аниқлаш учун ўзиям бир ой югурдим. У кабинет-
дан бу кабинетга роса сарсон қилишди. Бир амал-
лаб машинамни олиб чиқдим — танишларни ишга 
солишга тўғри келди. Бунақа зўравонликни кўриб, 
улар ҳам ҳайрон бўлишди. Бу ишнинг орқасида 
ким турганини ўшанда билдим. Аббос Ҳамидович 
ўзича режа тузган экан: «Алламжоновнинг маши-
насини жарима майдончасига қўйиб қўямиз, кейин 
давлат хизматчисининг бунчалик қиммат машина-
си бўлиши мумкин эмас, деб қўрқитамиз. Қараб-
сизки, машинасини номимизга ўтказиб беради».


машинага эришиш учунми?! Ўша уйни ҳам, машина- 
ни ҳам ҳозироқ, ўзимнинг пулимга олишга қурбим 
етса, бунинг нима зарурати бор? 
Ҳаётимда бурилиш ясаган қарорга туртки бўлгани 
учун Аббос Ҳамидовичга раҳмат.
157 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?



159 / МИЛЛИЙ ТВ
Мен доим «шахсий МТРК» эгаси бўлишни хоҳлар-
дим. Ўзимнинг телеканалим бўлса-ю, ҳеч ким мени 
рухсатномасиз эшик олдида сарғайиб туришга маж-
бур қилмаса, сомсага югуртирмаса, деб орзу қилар-
дим. Аммо Гулнора Каримованинг даврида бунинг 
иложи бўлмаган, хусусий телеканални фақат юқорига 
ўта яқин одамларгина очиши мумкин эди. Ўзимнинг 
матбуот хизматим доирасида Солиқ қўмитаси учун 
алоҳида канал очишга ҳаракат қилганман, лекин ўх-
шамаган. Ваҳоланки, солиқ хизмати аҳолига доимий 
равишда ахборот етказиб туриш учун ўз ресурсига 
эга бўлиши мумкин эди. Тўғри, солиқ шунчаки баҳо-
на эди, аслида мен ўзимнинг телеканалим бўлишини 
хоҳлардим-у, режам амалга ошмади. 
Гулнора ўз мавқеи билан бирга Марказ ТВ телека-
налидан ҳам айрилди. Мамлакатда юзага келган сиё-
миллий
тв
— ◆ X ◆ —


160 / МИЛЛИЙ ТВ
сий вазият раҳбариятни медиа соҳасига янгича ёнда-
шишга мажбур қилди. Халқимиз экранда ўзимизнинг 
телевидениедан бошқа ҳамма нарсани томоша қи-
ларди. Одамлар Россия ва Туркия сериаллари билан 
яшар эди. Энг ёмони — бошқа давлатларнинг янги-
ликларини кузатарди. Ўзимизникини кўриш бефойда 
бўлганидан кейин шу-да. Хуллас, бир неча телевиде-
ниечи: Фирдавс Абдухолиқов, Шуҳрат Аҳмедов, Рав-
шан Жўраев ва мени чақиртириб, хусусий телеканал-
лар учун концепт тайёрлашни таклиф қилишди. 
Миллий ТВнинг номи «Помидор» бўлиши мумкин 
эди. Телеканални шу ном билан жудаям рўйхатдан ўт-
казгим келганди. Ғайриоддий «Помидор» қулоғимиз 
ўрганган одатий номлардан мутлақо ажралиб тури-
ши аниқ эди. Лекин менга: «Э, қанақа помидор? Ту-
зукроқ ном топсанг-чи» — дейишди. Шундай қилиб, 
Миллий ТВ пайдо бўлди, унинг концепти миллий-
ликни тарғиб қилишга қаратилди. Мақомлар, мил-
лий мусиқа, пазандалик, дўппилар, урф-одатлар, анъ-
аналаримиз — Ўзбекистондаги бор яхши нарсаларни, 
унутилаёзган қадриятларни жамлашга қарор қилдик. 
Лекин олдимга қўйган энг асосий мақсадим ҳозир 
уйида эмас, мусофирликда юрган уч миллион юртдо-
шимиз — меҳнат мигрантларининг йўқолиб кетишига 
йўл қўймаслик, уларни ўзимизга тортиш эди.

Download 45,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish