107 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
2018-2019
йй.
АОКА.
ОАВ
даги
узгаришлар
— ◆ VII ◆ —
108 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
109 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
110 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
111 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
112 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
113 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
114 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
115 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
116 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
117 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
118 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
Болалигимда кўчада биров йиғлаб қолса, ойим:
«Кооомииил!!!» деб бутун маҳаллани бошларига
кўтарардилар, чунки зумраша ўғиллари яна нима-
дир ишкал чиқарганини ёки кимнидир хафа қилгани-
ни аниқ билардилар.
119 / АОКА. ОАВдаги ўзгаришлар
121 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
Айбдор
—
Алламжонов
— ◆ VIII ◆ —
Ҳақиқат йўқ
122 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
123 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
124 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
Бир куни ДСҚ топшириғи билан тайёрлан-
ган лавҳада маълум корхонани кўрсатмаслигимни
сўраб, эвазига яхшигина пора — «Нексия» таклиф
қилишди. У пайтда ҳали йигирмагаям кирма-
гандим, ҳолатимни тасаввур қилаверинг. Яхши-
ям миям ишлаб, раиснинг олдига кириб, ҳаммаси-
ни айтиб берибман. Ҳозир эсласам, ғирт болалик
қилган эканман. Пора олсаммикин, деб генералга
маслаҳат солибман-а!
— Олавер, Комил, — деди у. — Бемалол олавер.
125 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
Маза қилиб янги мошина минасан. Лекин қамоқда
ўтиришга ҳам тайёр бўл.
— Ҳеч ким билмайди-ку!
— Албатта, сенга пора берган одам тўғри ор-
ганга ёки телевидениега бориб, бу гапни айтмай-
ди. Лекин кечқурун уйида ўтириб, хотинига га-
пиради. «Солиқ қўмитасининг матбуот хизматида
мараз одамлар ишлар экан, камчиликларимни кўр-
сатмасликлари учун пора беришга тўғри келди», —
дейди. Хотини эрталаб қўшнисига дардини дас-
турхон қилади. Қўшниси яна кимгадир айтади.
Бир ҳафта деганда пора олганингни бутун маҳалла
билади. Орасида бу хабарни ён дафтарчасига ёзиб
қўядиган одам албатта чиқади. Шу билан бирор
куни тутиласан. Ўзингни ҳурмат қилсанг, ҳеч қачон
ноқонуний ишга қўл урма.
Шу-шу ҳамма молиявий ишларни доим ҳужжат-
лаштирадиган бўлганман, ҳар бир тийиннинг қаер-
дан келгани ҳақида бир парча қоғоз туради. Бу ода-
тимга доим амал қиламан. Собиқ солиқчи сифатида
сизга ҳам шуни тавсия қиламан. Эртага нима бўлиши-
ни ҳеч ким билмайди.
Нега? Нима учун? Шундай обрў-эътиборли одамлар
бировга зиёни тегмаётган матбуот котибининг тагига
сув қуйиб нима қилишади? Ўзимга бу саволни кўп бер-
дим. Менинг вазифам — Президент қилаётган ишлар-
нинг солномасини юритиш эди. Ишимни профессио-
нал даражада, виждонан бажараётган эдим. Матбуот
126 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
хизмати ўзининг янги қиёфасига эга бўлди. Одамлар
биринчи марта Президентнинг қандай ишлаётгани-
ни, узоқ-яқин давлатлар билан алоқаларни қай тарзда
йўлга қўяётганини кузата бошлашди, ўзгаришларни
хурсандчилик билан қабул қилишди.
Мен ҳам омма олдида чиқишлар қилиб, ўз номим-
дан постлар ёза бошладим. Матбуот котиблари ҳамма
жойда шундай фаолият олиб боради, давлат раҳба-
рининг у ёки бу масаладаги қарашларини жамоатчи-
ликка етказади. Менинг атрофимдагилар эса ўз-ўзини
пиар қиляпти, деб айб қўйишди.
Бу лавозимга ўзи қандай келиб қолганимни эслаб
ўтиш лозим деб ўйлайман.
У пайтга келиб, анчагина катта бизнесмен бўлиб
қолган, энди ҳеч қачон давлат ишида ишламайман
деб, ўз-ўзимга сўз бергандим. «Автотест» можароси
ҳам ўша кунлари авж ола бошлаган, мен яна интернет
«қаҳрамони»га айланишни ҳечам истамасдим.
Тоққа чиққандик. Бирдан қўнғироқ бўлиб қолди.
— Ассалому алайкум, қаердасиз?
— Тоғда…
— Майли, бугунча дам олинг, эртадан ишга чиқа-
сиз. Табриклаймиз, сиз Президентнинг матбуот коти-
би бўлдингиз.
127 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
Ундан олдин бўлган бир воқеани қисқача айтиб
берай. 2000-йилларнинг боши, ФВВда ишлар-
дим. Тасодифан Шерзод Қудратхўжа билан учра-
шиб қолдик. Қандай танишганимиз эсимда йўқ.
У мени ўзи ўтирадиган Президент матбуот хизма-
ти хонасига таклиф қилди. Бу бинога киришингиз
билан ҳаяжон босади. Рухсатнома олиб, автоматчи-
лар ёнида ити билан қўриқлаб турган учта постдан
ўтиб, «олий даргоҳ»га кирдим.
У кабинетида савлат тўкиб ўтирарди. Кўзим
тушган биринчи нарса стол устидаги Роберт Грин-
нинг «Ҳокимиятнинг 48 қонуни» китоби бўлди.
«Роса крутой эканми!» — деган хаёл ўтди.
Шерзод ака ўзининг гувоҳномасини кўрсатиб,
шундай деди:
— Қара, шахсан Ислом Абдуғаниевич қўл қўй-
ган. Мен Президент аппарати тарихида энг ёш бош
консультантман. Тушуняпсанми ўзи? Манави те-
лефонга қара, бу ПГ27! Энг юқори лавозимдагилар-
нинг телефони, ундан фақат биринчи раҳбарлар
фойдаланади. Қолганлар «вертушка»да гаплашади.
Айтиб ўтиш керак, Асаджон Ходжаев лавозимидан
кетганидан кейин матбуот хизмати бир неча ой даво-
мида раҳбарсиз ишлаган эди.
Шокка тушиб қолдим.
128 / АЙБДОР — АЛЛАМЖОНОВ
У гўшакни кўтариб, менинг олдимда Конститу-
цион суд раиси Бўритош Мустафоев билан боғлан-
ди. Сиполик билан Мустафоевга нималарнидир
гапириб, қандайдир масалани муҳокама қилди.
Кейин гўшакни қўйиб, бўйинбоғининг ёрлиқча-
сини кўрсатди. Адашмасам, қандайдир итальянча
бренднинг номи ёзилганди. Кейин сўради:
— Сенинг галстугинг қанақа?
Меники Ипподромдан28 сотиб олинганди. Хи-
тойча ажи-бужи ёзувли бу бўйинбоғни онам олиб
берган.
Шерзод Қудратхўжа ростдан ҳам Президент ап-
паратининг энг ёш ходими эди, У пайтда ҳали ўт-
тизгаям кирмаганди. Ўша кунги воқеалар менда
жуда катта таассурот қолдирди. Ўз олдимга: «Унинг
рекордини янгилайман, Президент аппаратининг
энг ёш бош консультанти бўламан» — деган мақ-
садни қўйдим.
Ниятимга етолмадим. У вақтга келиб, бу тизимда
таниш-билиши ёки ҳомийси йўқлар (худди менга
ўхшаб) кўтарила олмаслигини тушуниб, давлат иши-
дан умуман кўнглим қолганди.
Ҳозир ҳаммасини тушунтириб бераман. «Узмет-
роном»ни деб, одамларда мени кимдир «кўтаряпти»
деган нотўғри фикр шаклланиб қолганди. Аслида
мени ҳеч ким, ҳеч қачон ва ҳеч қаёққа кўтармаган,
Do'stlaringiz bilan baham: |