Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
378
йўналтирилган технологиялари асосида амалга оширилади, буерда ўрганувчидан
фаоллик ва бошқа хусусиятлар талаб қилинади.
Инновацион педагогик технологиялар ўтган асрнинг
иккиинчи ярмида таълим
жараёнига кириб кела бошлади.
Таълим жараёнини осонлаштириш, соддалаштириш, қўйилган вазифани тўлиқ
бажариш учун 100дан ортиқ инновацион педагогик технологияларидан кенг кўламда
фойдаланилиб ижобий натижалар олинмоқда.
Ривожланган Европа давлатларда инновацион педагогик технологиялар асосида
ўқитиш бўйича Erasmus дастури ишлаб чиқилган. Erasmus дастури бўйича Европа
ҳамжамияти университетлари ўртасидаги таҳсил олувчилар алмашинуви схемаси,
даставвал 145 олий ўқув юртларини қамраб олган эди.
Erasmus дастурининг
ютуқларидан бири, бу Европа университетларидаги ўқитиш натижаларини ўзаро тан
олиш тизими – European Credit Transfer System (EСTS) ни яратиш, синаш ва амалиётга
кенг қўллаш деб айтиш лозим. 2001 йилда, ўқув жараёнини ташкил этишнинг кредит
технологияси ECTS Европанинг 1200 та университетларида аллақачон қўлланилган
эди.
«Кредит» атамаси (ECTS-credit)- синовдан ўтди, маълум бир курсни ўқув
юртида ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома маъносини англатади. ECTSда «Кредит» -
шартли синов бирлиги бўлиб, таҳсил олувчининг ўқув фанининг маълум бир қисмини
ўтганлиги ҳақидаги маълумот беради.
“Кейс-стади” ёрдамида ўқитишда муаммолар аниқланади, ечимлар топилади,
тавсиялар ишлаб чиқилади.
“Зинама - зина”асосидаги таълим технологиясида ўқитиш жараёни
оддийдан
мураккабга қараб боради,содда, тушунишга осон.
“Нима учун”асосидаги таълим технологиясидаўқитиш жараёни оддийдан
мураккабга қараб боради,содда, тушунишга осон.
Олий таълимнинг 5320900-“Енгил саноат буюмлари
конструкциясини ишлаш ва
технологияси ” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига “Тикув буюмларини ишлаб
чиқариш жихозлари” фанининг тикув машиналарининг асосий механизмларини
ўрганишда инновацион педагогик технологиялардан “Зинама - зина” усули яхши
самара беради.Тикув машиналарини дарс давомида ўрганишда уларни талабаларга
кинематик кўринишда чизиб тушунтириш катта ахамиятга эга. Маълумки тикув
машиналаридаги асосий механизмларнинг иш жараёни
игна механизмига мослаб
режалаштирилади, яъни энг аввало игна ипни материалдан олиб ўтиши , солқи хосил
қилиши керак, ундан сўнг моки ва бошқа механизмлар иш бошлашади.Тикув
машинасининг (масалан, мокили бахя хосил қилувчи универсал машина) ўрганишда
қуйидаги кетма – кетлик ёки зинама – зина бажарилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Досканинг чап томонига мокили бахя кўриниши чизилади ва унинг хосил бўлишида
механизмлар қандай харакат қилиши тушунтирилади. Шундан сўнг доскага игна
механизмини кинематик холдаги фазовий кўриниши чизилади, тушунтирилади ва
қуйидаги ишлар бажарилади:
-игна механизми кинематик кўринишидаги кривошипга боғлаб ип тортиш
механизми кинематик схемаси
чизилади ва тушунтирилади, созлаш ва ростлаш
технологияси ўргатилади;
-бош валга боғлаб моки механизми кинематик схемаси чизилади ва
тушунтирилади,созлаш ва ростлаш технологияси ўргатилади;
-бош валга боғлаб материални суриш механизми кинематик схемаси чизилади ва
тушунтирилади,созлаш ва ростлаш технологияси ўргатилади;
-бош валга боғлаб материални суриш механизмига ёрдамчи бахя узунлигини
созлаш механизми кинематик схемаси чизилади ва тушунтирилади,созлаш ва ростлаш
технологияси ўргатилади;
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
379
- тепки механизми кинематик схемаси чизилади ва тушунтирилади,созлаш ва
ростлаш технологияси ўргатилади.
“Нима учун” асосидаги таълим технологиясида ҳам ўқитиш жараёни оддийдан
мураккабга қараб боради,содда, тушунишга осон. Бу технология бўйича ҳар бир
механизмнинг вазифасига кўра алохида ҳамда машина таркибида турган холда ўрганиш
осон ва қулай. Механизмлар звенолари вазифасига кўра бир текисликда тўғри чизиқли
ёки айланма, айланма – қайтма, фазовий, икки ва ундан ортиқ текисликда тўғри
чизиқли ёки айланма, айланма – қайтма, фазовий ва бошқа кўринишларда харакат
қилиши мумкин. Ҳаракатлар натижасида керакли кўринишдаги баҳя чок хосил бўлади.
Уларни миқдорини созлаш учун механизм звеноларини бир ёки иккитасини холатини
ўзгартириш керак. Холат ўзгариши одатда кичик катталик бўлиб у узунлик ёки бурчак
миқдори ўзгариши билан ифодаланиши мумкин. Ана шу ўзгариш бахянинг сифати ва
бошқа кўрсаткичларини ўзгартириб юбориши “Нима учун” деган қатор саволлар ва у
бўйича мухокама - дискуссиялар келтириб чиқаради ва талабаларни мустақил
фикрлашга ўз – ўзидан мажбур қилади.Тикув машиналари бошқа турдаги
машиналардан фарқи шундаки, бошқа машиналарда иш жараёни озгина талабдан четга
чиқса ҳам иш
бажарилаверади, махсулот тайёрланаверади, тикув машинасида эса
машинанинг барча механизмлари ишлаб туравериши мумкин, лекин охирги натижа
махсулотнинг икки ёки ундан ортиқ детали – бўлаги бир – бири билан ипли чок
асосида бирлашмайди. Шунинг учун тикув машиналарининг
звено ва механизмлари
холати бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: