Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
377
Педагогик технология дидактик ёки методик тизимнинг таркибий қисми
ҳисобланади. Масалан, методик тизим нимани ўқитиш, нима учун ўқитиш, қандай
ўқитиш каби масалаларни ҳал этишга қаратилган бўлса, ўқитиш технологияси, энг
аввало, қандай қилиб самарали ўқитиш мумкин деган саволга жавоб беради. Шундай
қилиб, ҳар қандай ўқитиш технологиясининг асосий бўғини пировард натижани аниқ
белгилаш ва унга эришиш аниқлигини назорат қилишдан иборат. Умуман олганда,
шунчаки жараён (саноатда ёки бошқа соҳаларда) технология бўлавермайди, қачонки у
олдиндан режалаштирилган, якуний натижа бўлган маҳсулотнинг хусусиятлари ва унга
эришиш воситалари олдиндан аниқлаб олинган, ушбу жараённи амалга ошириш учун
барча шарт-шароитлар мақсадли равишда шакллантирилган ва ниҳоят бу жараён “ишга
туширилган” бўлсагина технология мақомига эга бўлади.
Таълим технологиялари тарафдорлари томонидан таълимни ўқитувчининг ўзи
маъсулиятни шахсан ўз бўйнига олган ҳолда, кафолатланган натижага эга бўлган
технологик жараён даражасига олиб чиқувчи дидактик ёндошувлар ва дидактик
воситалар жадал равишда ишлаб чиқилмоқда.
Демак, шахснинг тўлақонли ривожланиши учун узлуксиз таълимнинг турли
босқичларида зарур шарт-шароитларни юзага келтирадиган, пировардида таълим
натижаси сифатида таълим олувчиларнинг шахсий ва касбий компетентлигини
шакллантиришни таъминлайдиган бундай таълим тизимларини ишлаб чиқишга
фақатгина таълим жараёнининг педагогик асосларини, унинг барча элементларини
тубдан янгилаш орқали эришиш мумкин.
Умуман олганда янги типдаги таълим тизимида ўқув маълумотлари кўринишида
ифодаланган илгариги тажрибаларни ўзлаштиришга қаратилган таълимдан бўлажак
касбий фаолиятда дуч келинадиган вазиятларга тайёр бўлишга қаратилган, умуман
олганда келажакка йўналтирилган таълимга ўтиш кўзда тутилади. Таълим олувчи
фаолиятининг мақсади ахборот кўринишига эга бўлган ижтимоий тажрибанинг маълум
бир қисмини ўзлаштириш эмас, авваломбор билимлардан фойдаланган ҳолда бўлажак
касбий фаолиятини амалга ошира билиш ҳамда бутун умри давомида янги билимларни
эгаллаб бора олиш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат
бўлади. Бошқача қилиб айтганда, бундай таълим инсонга ўзўзини такомиллаштириш
механизмини “ўрнатиш”дан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: