Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   342
Bog'liq
Kitob

 
Foydalanilga adabiyotlar: 
1. Ц.М.Дубровский, Б.В.Егоров , К.П.Рябошапка. Справочник по физике. Киев.: 
«Наукова думка», 1986. 
2. Ю. Ю. Коган. Сто задач по физике. М.: «Наука», 1986.
3. Е.И.Бутиков, А,А.Быков, А.С.Коидратье в. Физика в примерах и задачах. М.; 
«Наука», 1989.
 
«ҲАЁТИЙ ФАОЛИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ»МИ ЁКИ
«ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ»МИ ? 
(Муҳокама учун) 
1
Раззоқов Ҳ. Х, 
1
Хасилбеков А. Я, 
2
Мурадов С. Ҳ. 
1
Самарқанд ветеринария медицинаси институти 

2
Самарқнд Давлат архитектура-қурилиш институти 
 
«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги»ни ўқув жараёни режасига фан сифатида эътироф 
этилганлигига ҳам йигирма йил бўлиб қолди.
Маълумки фаннинг мазмун-моҳияти ва таркиби, унинг номланишдан келиб 
чиқади. Фаннинг номланишига асос бўлган ҳужжатда [4], келтирилишича, "Меҳнатни 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
391 
муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги", "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш" ва 
"Фуқаро мудофааси"каби фанлар қўшилган ҳолда «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» 
фанини ташкил этади. Фан рус тилида «Безопасность жизнедеятельности» ва инглиз 
тилида «Safety of life activities» ёки «Vital activity safety» деб номланади.
Аммо ҳозирги кунда фаннинг турли манбалар ва меъёрий ҳужжатларда турлича 
номланиш ҳолатларини учратиш мумкин. Жумладан баъзи бир фан дастурлари ва 
адабиётларда, фан номи «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги», «Ҳаётий фаоляти 
хавфсизлиги», «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат гигиенаси», «Ҳаёт фаолияти 
хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси», «Инсон-ҳаёт фаолияти хавфсизлиги», «Инсон 
фаолияти хавфсизлиги» ва бошқа шу каби номлар билан аталишини учратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълимнинг Давлат таълим 
стандартларини тасдиқлаш тўғрисида 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорининг 2 – 
иловасига асосан таълим соҳаси ва таълим йўналиши бўйича «Ҳаётий фаолият 
хавфсизлиги» деб номланса [1], фан тармоғи бўйича «Инсон фаолияти хавфсизлиги» ва 
ихтисослик бўйича «Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги» деб 
номланади [2]. Ўз-ўзидан савол туғилади: - фаннинг номини қайси ибора орқали айтиш 
ўринли?.
Фаннинг турли иборалар орқали номланиши, бу: 
-талаба бир таълим муассасасидан бошқа таълим муассасасига ўқишини 
кўчиришида ёки ўқишдаги академик таътилдан кейин қайта тикланганда, ўқув 
режадаги фаннинг номланишидаги юзага келадиган тафовут бўлади; 
- ўқув - услубий адабиётларни яратишда; 
- ишлаб чиқаришдаги ҳужжатлар ва меъёрий ҳужжатлардаги атамаларни 
айтилиши ёки ёзилишидагим тавофутларни юзага келишига сабаб бўлади деган 
мулоҳазалар келиб чиқади.
Келтирилган камчиликларни кўрсатишдан мақсад, фанни турли номланиши 
туфайли юзага келиши мукин бўлган муаммоларни олдини олиш мақсадида, фанни 
аниқ ва равшан ибора асосида номланишини таъминлашдан иборат.
Бундан ташқари фанни ўрганиш давомида, фанга хос бўлган баъзи ибораларни 
ҳам турлича номланишини кузатиш мукин, жумладан «Шахсий ҳимоя воситалари» 
тушунчасини - «Шахсий ҳимояланиш воситалари», «Якка тартибдаги ҳимояланиш 
воситалари» иборалар орқали ёзилишини ҳам учратиш мумкин, ваҳоланки ушбу ибора 
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 
тўртинчи моддасида(янги таҳрирда) «Шахсий ҳимоя воситалари» деб номланган. 
Худди шундай баъзи бир меъёрий ҳужжатларда жабрланувчиларга тиббий малакага эга 
бўлмаган 
шахслар 
томонидан 
кўрсатиладиган 
ёрдамни 
таърифлаш 
учун 
«Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш», «Шикастланган кишиларга 
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш», «Шошилинч биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш 
қоидалари ва талаблари» каби иборалар тез-тез учраб туради. Аммо «Биринчи ёрдам» 
атамаси кўплаб мамлакатларда қўлланиладиган халқаро термин ҳисобланади ва
биринчи ёрдам кўрсатиш - бу тиббий ёрдам кўрсатиш тури эмаслиги таъкидланган ва 
тиббий ёрдам келгунга қадар жабрланувчига кўрсатиладиган ёрдам тури ҳисобланади 
(5). Шу сабабли ушбу атамани «Жабрланганларга шифокоргача кўрсатиладиган 
биринчи ёрдам» деб атаса ўринли бўлар эди.
Шу билан бирга «Ҳаёт фаъолияти хавфсизлиги» фанини ривож топиши, 
такомиллашиши ва салоҳиятини ошириш учун қилиниши лозим бўлган ишлардан яна 
бири, бу фанни қўшимча фанлар (талаба танлов фанлари) блокидан умумкасбий фанлар 
блокига киритиш ва фан дастурларини ишлаб чиқишда концепцияни ишлаб чиқиш 
мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Шундай қилиб, хулоса ўрнида қуйидаги мулоҳазалар муҳокама учун таклиф 
этилади [3]: 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
392 
- мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим 
муассасалари учун «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанини ўрганиш самарадорлигини 
ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш; 

йўл харитасидаги асосий вазифа сифатида фаннинг ривожланиш 
концепциясини белгилаб олиш; 
- концепциянинг устувор йўналишлари қилиб: 
* давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун ўзбек ва рус 
тилларида ягона дастурни яратиш ва унинг ўқув услубий таъминотини амалга ошириш; 
* умумий ўрта таълим муассасалари учун ўрганиладиган фанлар билан «Ҳаёт 
фаолияти хавфсизлиги» фанининг интеграциялашган ўзбек ва рус тилларидаги ягона 
фан дастурини яратиш ва унинг ўқув услубий таъминотини амалга ошириш; 
* ўрта махсус, касб - ҳунар таълим муассасаларининг касбий хусусиятларидан 
келиб чиққан ҳолда ўзбек ва рус тилларида ягона фан дастурини яратиш ва унинг ўқув 
услубий таъминотини амалга ошириш; 
* олий таълим муассасаларининг билим соҳаларидан келиб чиққан ҳолда ўзбек 
ва рус тилларида ягона фан дастурини яратишда фанга доир қонунчилик ва меъёрий 
ҳужжатларни мукаммалроқ ўрганишга қаратилиб, унинг ўқув - услубий таъминотини 
амалга ошириш; 
- барча бўғиндаги таълим жараёнлари учун умумий веб сайтни яратиш ва уни 
электрон шаклдаги ўқув-услубий адабиётлар (жумладан хорижий адабиётлар), ҳуқуқий 
- меъёрий ҳужжатлар базаси, мультимедиа ва вертуаль лабораториялар билан 
таъминлаш; 
- фан бўйича дарс берадиган педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини 
ошириш марказларида махсус дастурлар асосида тайёрлаш тартибини ишлаб чиқиш; 
- таълим муассаларида фан олимпиадаларини ташкил ташкил этиш орқали, 
фанга қизиқиши юқори бўлган талабаларни саралаб олиш ва илмий-изланишларга жалб 
этиш; 
- ривожланган чет эл давлатлари институт ва университетлари билан алоқалар 
ўрнатиб, илғор инновацион ғояларни таълим жараёнида жорий этиш бўйича ҳалқаро 
грантларни ишлаб чиқиш; 
Йўл харитасидаги вазифаларини амалга ошириш учун, Республика ва халқаро 
миқёсдаги юқори малакали профессор-ўқитувчилар, эксперт ва мутахассислар жалб 
этилган ҳолда ишчи гуруҳ тузиш ва уларни самарали ишлашлари учун зарур бўлган 
барча ижтимоий – иқтисодий муҳитни яратиб бериш.

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish