Кейс
методи бўйича металл конструкцияларини занглашдан химоя қилиш чора-
тадбирлари технологиясини ишлаб чиқиш.
Муаммоли масала
Келиб чиқиши,
сабаблари
Ҳал этиш йўллари
Энергетика сохасида хусусан
барча сохалардаги
кострукция, машина, жихоз
ва қурилмаларни занглаши ва
уларни яроқсиз холатга
келиши.
Атмосфера шароитида
металл
конструкцияларнинг
занглаб емирилиши.
Шу ўринда хар бир талаба берилган жадвал асосида биринчи ва иккинчи
қисмини ўқиб, ўз фикри асосида олган билимларига таянган холда учинчи қисмига
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
386
жавоб ёзади. Ҳар бир талабанинг муаммоли масала бўйича ўз фикри эшитилади.
Барчанинг фикрлари тингланиб бўлингач, ўқитувчи Кейсдаги муаммоли вазиятни
қуйидагича ҳал этишни тавсия этади. Кейсдаги муаммоли масалаларни жадвал асосида
изоҳлаш.
Муаммоли
масала
Келиб чиқиши,
сабаблари
Ҳал этиш йўллари
Энергетика
сохасида
хусусан барча
сохалардаги
кострукция,
машина, жихоз
ва
қурилмаларни
занглаши ва
уларни яроқсиз
холатга келиши.
Атмосфера шароитида
металл
конструкцияларнинг
занглаб емирилиши.
1.Металл конструкцияларни мукаммал
тайёрлаш.
2. Зангбардош материалларни танлаш.
3.Мухитни тажавузкорлигидан келиб
чиқиб металл конструкцияларни занг
модификатори ва химоя воситалари
билан химоялаш.
4.Мухитни тажавузкорлигини
камайтириш учун унга ишлов бериш.
5.Протекторли химоялаш услубини
жорий этиш.
6.Эелектрокимёвий химоялаш усулидан
фойдаланиш.
7.Металл конструкцияларни юзаларини
конструктив оптимал вариантини
танлаш.
Ҳал этишнинг иккинчи йўли, яъни металл юзасидаги хосил бўлган зангларни
кимёвий реакция натижасида инерт холатга кетириш, химоялаш муддатини узайтириш,
химоялаш учун кетган харажатларни ва вақтини қисқартириш ва шу билан махсулот
таннархини арзонлаштириш усулини қуйдагича амалга оширилади.
Металл конструкцияларни химоялаш ва занглардан тозалаш учун модификатор
таркибига қўнғир кўмирдан олинган гумин кислотасининг натрийли тузи, қурум ва
поливинильатцетат коллоид эритмаси қўшимача қўшилган бўлиб занглаган юзаларга
химоя қопламаларни ётқазишдан аввал зангларни тўла бартараф этиш, химоя
қопламасини ҳосил қилиш, намликдан бўкиб қолмаслигини таъминлаш, эримайдиган
зич юқори адгезияга эга бўлган, капилярлардан эритма ионларини ўтказмайдиган, бўёқ
материаллардан ҳосил қилинган қопламани физик механик хусусиятларини таъминлаш
учун хизмат қилади.
Гумин кислотаси ва қурум дистирланган сувда обдон аралаштирилиб суспензия
ҳосил қилинади, ортофосфат кислотаси спирт ва ўювчи натрий билан
аралаштирилгандан сўнг суспензияга қўшилади, сунгра улар обдон аралаштирилади.
Композицияда пуфакчалар пайдо бўлиши тугаши билан унга поливинилацетат коллоид
эритмаси қўшилади.Тайёрланган аралашма 2-3 соат ушлаб турилгандан сўнг
ишлатилишга яроқли ҳисобланади.
Металлни химоялаш ва зангни йукотиш модификатори металл юзасидаги зангни
юқори даражада инерт ҳолатга олиб келиши ва 1,5-2,0 соат давомида қаттиқ парда
ҳосил бўлиши, 45 кун давомида бўкиб қолмаслиги ва занглаш аломатлари йўқлиги
билан характерланади. Бундай самара металлни ҳимоя килиш ва зангни йукотиш учун
модификатор таркибидаги махаллий хомашё ҳисобланган гумин кислотаси ва қурум
миқдорига боғлиқ.
Ўқитувчи ва талабанинг мақсаддан натижага эришишида қандай технологияни
танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ
натижага эришишга қаратилган бўлади. Шу нуқтаи-назардан дарсда қўлланилган
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
387
муаммоли вазиятни хал қилувчи кейс орқали талабалар билим-савиясини аниқлаш ва
ўқитувчи билан талаба ўртасидаги эркин фикрни ривожлантиришига яқиндан ёрдам
беради деб ўйлайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |