Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
388
Шахснинг мутахассис сифатида касбий камол топиши, ривожланиши ўз мохиятига
кўра жараён тарзда намоён бўлади. Касбий етуклик инсон онтогенезининг мухим
даврлари касбий камол топиш, ривожланиш (14-17 ёш)дан бошлаб, касбий
фаолиятининг якунланиши (55-60 ёш)гача бўлган жараёнда кечади. Ижодкор шахснинг
шаклланиши ва ривожланиши унинг ички ва ташқи олами ўзгаришининг ўзаро мос
келиши, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларнинг фаолияти мазмунига боғлиқ.
Сўнгги йилларда етакчи хорижий мамлакатларнинг таълим тизимида ўқувчи ва
талабаларда креативлик сифатларини шакллантириш масаласига алохида, жиддий
эътибор қаратилмоқда. Буни Бронсон, Меррийман (2010 й), Кен Робинсон (2007 й),
Фишер Фрей (2008 й), Бегатто, Кауфман (2013 й), Али (2011 й), Треффингер (2008 й) ва
бошқалар томонидан олиб борилган кўплаб тадқиқотлар натижалари ижобий самара
берганини кўришимиз мумкин.
Ўқув машғулотларида ўқувчи ва талабаларда танқидий, креатив тафаккурни
шакллантириш ва ривожлантириш, уларни ижодий фикрлаш, янги ғояларни ўйлаб
топишга қизиқтириш, таълим олишга бўлган муносабатини ўзгартириш, уларни
ютуқларга эришишга рағбатлантиришда асосий дастур амал бўлиб хизмат қилади.
Патти таъкидлаганидек, ўқув машғулотларида етишмаётган омил-бу креативлик
саналади. Креативлик зехни ўткирликни белгилаб берувчи омил бўлиб, ўқувчи ва
талабалар эътиборини таълим жараёнига фаол жалб этишни таъминлайди.
Бу борада ўқитувчининг ижодкорлиги, у томондан ташкил этилаётган касбий
фаолиятига ижодий (креатив) ёндашувида намоён бўлади. Ўқитувчи ижодкор бўлса,
креативлик сифатлари ривожланган бўлса, ўқувчи ва талабаларда эркин, мустақил
фикрлаш кўникмаларини шакллантира олади, бу уларда ўқув фанларини ўрганишга
бўлган қизиқиш, интилишни ривожлантиради.
Барча фанларни ўқитишда креативликка асосланиш, айниқса технологик фанларни
ўқитишда уни қўллаш касб-ҳунар эгаллашларида, келгуси фаолиятларида фундамент
асос бўлиб хизмат қилади. Чунки технологик фанларни ўқитиш жараёнида ҳар бир
тайёрланаётган буюм ва деталларда ўқувчи ва талабалар ижодий ёндашса,
қобилиятларини намоён қилсалар, келгусида улар касб танлашларига ва шу касбга меҳр
қўйиб ишлашлари, жамиятга фойда келтира оладиган комил инсон бўлиб
етишишларига замин яратилади. Технологик фанларни ўқитишда ижодкорлик ўзига
хос фикрлаш қобилиятини ўз ичига олади, тубдан янги ғояларни ишлаб чиқаришга
тайёрлайди, тезкор, ижодий қарорлар қабул қилишга ўргатади, фикрлаш механизмини
ривожлантиради. Ўқув машғулотларида моддий дунёнинг барча асосий қонунларини:
механик, физик, кимёвий, био назарияларни ўзида мужассам этган инновацион
фаолиятни мантиқий, психологик, ижтимоий-маданий фикрлашга ўргатади.
Технологик фанларни ўқитишда креативлик ижодий йўналтирилган, ривожланишга
олиб келадиган, яъни мақсадга йўналтирилган фаолият давомида шахснинг яхлит, ҳар
томонлама ривожланишини таъминлайдиган таълим ғоялари ва таълим тажрибасининг
элементларини ўзида мужассам этади.
Шу боис узлуксиз таълимда ҳам технологик фанларни ўқитишда ҳам креативликни
доимий қўллаш ўқитувчиларнинг касбий махоратини ошириш билан бирга инновацион
таълим технологияларини қўллаш орқали ўқувчи ва талабаларни ижодий фикрлашга,
тафаккурини оширишга, қобилиятларини намоён қилишларига мунтазам замин
яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: