Conference Paper


Педагогик тадқиқотда математика ва кибернетика услуби



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   342
Bog'liq
Kitob

Педагогик тадқиқотда математика ва кибернетика услуби 
“кибернетика” 
сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, “ролни бажараман”, “идора этаман” деган 
маъноларни англатади. Кибернетика ишлаб чиқаришни, техникани, тирик 
организмларни, кишилик фаолиятини бошқаришнинг умумий қоидаларини ва 
воситаларини ишлаб чиқади. Унинг мазмуни аҳборот бериш, дастурлаштириш, 
алгоритмлар, бошқарувчи тизим, модел ясаш сингари асосий назарияларда ўзлигини 
намоён этади. Мазкур усулдан бугунги кунда педагогикада ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Ўқитиш назарияси, амалиётида ҳисоблаш математикаси ва кибернетика 
машиналари ёрдамида бир тилдан иккинчисига таржима қилиш, дастурли таълим ва 
уни машина машина орқали бошқариш, ўқитишни мустаҳкамлаш, баҳолаш орқали 
таълим тарбия самарадорлигин ошириш, дифференциал ва индивидуал таълим бериш, 
мактаб ҳисоботини машиналар ёрдамида тузиш каби жараёнлар бажарилмоқда. 
Демак педагогика фани ўз мазмунини бойитиш ва янгилаш мақсадида мавжуд 
педагогик ҳодиса ва жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган 
усуллари билан ўрганади.
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Тошкент
“Шарқ”, 1997. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
304 
2.
Каримов И.А. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар ва тамойиллар.
Тошкент, “Ўзбекистон”, 2000. 
3.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Тошкент, 1997. 
УМУМКАСБИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ УСУЛЛАРИНИНГ АСОСИЙ 
МАСАЛАЛАРИ 
Амонов Ч.Э, Кучаров С.А 
ТДТУ Термиз филиали, ТерДУ магистранти 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепциясининг учинчи бобида Олий таълимни ривожлантиришнинг стратегик 
мақсадлари ва устивор йўналишларига алоҳида эътибор берилган. Концепцияда таълим 
соҳасида соғлом рақобатни шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, жаҳон 
миқёсидаги рақобатбардошликни таъминлашга эътибор қаратилиши қайд этилган.
Ўқитиш методлари таълим жараёнида ўқитувчи ва талабалар фаолиятининг 
йўналишини, ўқитиш жараёнининг қандай ташкил этилиши ва олиб борилиши ҳамда 
ўқитувчиииинг иш ҳаракатларини белгилайди. Бу методлар ўқитувчи томонидан 
ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириши учун қўлланиладиган усуллар 
йиғиндисини ўз ичига олади. 
Таълим тизимида ўқитиш методлари билан бирга «усул» ва «восита» деган 
атамалар ишлатилади.Усул - маълум ўқув материалини ўтишда қўлланаётган асосий 
ўқитиш методи билан бирга иккинчи бир ўқитиш методининг айрим элементларидан 
фойдаланиб иш кўришдир. Восита - ўқитиш методларини амалга ошириш учун зарур 
бўлган ёрдамчи ўқув материаллари - асбоб, қурол, аппарат ва шу кабилардан 
фойдаланишдир. Метод юнончада -изланиш йўли, ўрганиш, тушуниш демакдир.
Таълим методи - таълим-тарбия мақсадига эришишга қаратилган ўқитувчи билан 
талабалар фаолиятидир (Ю.К. Бабаский). Ўқитиш методлари - ўқитувчининг ишлаш 
услуби бўлиб, у бу услуб орқали ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни 
шакллантиради (М.А.Данилов). Олий техник таълимда таълим методлари 
дидактиканинг энг асосий категориясидан ҳисобланади. Агар таълим мазмуни нимага 
ўқитиш керак деган саволга жавоб берса, методи эса қандай ўқитиш керак деган 
саволга жавоб беради. Олий техник таълим жараёнида қуйидаги методлардан 
фойдаланилади. Улар билим ва кўникма манбалари жиҳатидан: 
Нутқий (тушунтириш, суҳбат, ёзма йўриқнома ва ҳоказолар); 
Кўргазмали (меҳнат усуллари ва ҳаракатларини кўрсатиш, кўргазмали 
қуролларни намойиш қилиш, экран воситаларидан фойдаланиш, ўқувчиларнинг 
кузатишлари ва ҳоказо);
амалий (машқлар, лаборатория-амалий ишлар);
ишлаб 
чиқариш-техника 
вазифаларини 
ҳал 
этиш;билимлар, 
меҳнат 
кўникмаларини ва малакаларини текшириш;
тадқиқот методлари ва фаол излаш усулларга бўлинади. 
Нутқ методларидан одатда, кириш инструктажи ўтказилаётганида, шунингдек, 
талабалар иш жараёнида жорий инструктаж билан танишишлари давомида 
фойдаланилади.Кўргазмали методлар ҳам кириш инструктажи учун хосдир. Бу метод 
иш усуллари ва операцияларини ўрганиш даврида алоҳида аҳамиятга эга. Ишлаб 
чиқариш таълими учун амалий методлар, аввало, машқлар ғоят муҳимдир. Кейинги 
пайтларда олий техник таълимида таълим беришнинг «фаол» методлари деб аталадиган 
ишлаб чиқаришга оид амалий ўйинлар, реал ишлаб чиқариш вазиятини, ишлаб 
чиқариш ҳужжатларини таҳлил қилиш, рационализация таклифларини жамоа 
муҳокамасида ўтказиш, ўқувчилар ишлаб чиққан асил технология жараёнларини 
жамоада муҳокама қилиш тобора кенг қўлланилмоқда. Таълимнинг бошқа ҳар қандай 
жараёни сингари олий техник таълими жараёни ҳам муайян таълим воситаларидан 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
305 
фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Ўқув-ишлаб чиқариш ускуналари, асбоблар 
ва мосламалар, приборлар, ҳужжатлар (ўқув ва ишлаб чиқариш ҳужжатлари), ишлов 
бериладиган, фойдаланиладиган материаллар, кўргазмали қуроллар, таълимнинг бошқа 
воситалари ва ҳакозолар, яъни ишлаб чиқариш жараёни нормал кечиш учун бўладиган 
ва уни таъминлайдиган барча нарсалар ишлаб чиқариш таълими воситалари жумласига 
киради. Ишлаб чиқариш таълими жараённинг самарадорлиги кўп жиҳатдан, баъзан эса 
ҳал қилувчи даражада таълим воситаларининг мавжудлиги сифати ва ҳолатига боғлиқ 
бўлади. Бу метод ўқув материалини шундай баён қилишни назарда тутадики, бунинг 
натижасида янги техника, меҳнат тушунчалари очиб берилади. Умуман, меҳнат 
усуллари ва топшириқларини бажариш юзасидан тушунтиришлар берилади. Бу метод 
асосида ўқувчиларнинг, устознинг жонли сўзи ётади, бу сўз эса талабаларга кучли 
ҳиссий таъсир кўрсатади, уларнинг тасаввурини бойитади, ижодий фикр юритишга 
ундайди, кўпгина шахсий ижобий сифатларни таркиб топтиришга ёрдам беради. 
Суҳбат. Бу меҳнат ва касб-ҳунар таълимининг шундай усулидирки, унда ўқитувчи 
тўғри қЎйилган саволлар ёрдамида ўқувчиларда илгари ўзлаштирилган билимларни 
эсга туширади ва шу асосда мустақил равишда янги билимлар ҳосил қилишга ундайди. 
Техник таълими методи бўлган суҳбатдан янги материалларни ўрганиш вақтида
кўпроқ фойдаланилади, илгари ўзлаштирилган билимлар ва амалий тажриба унинг 
базаси бўлиб, хизмат қилади.Касб таълими дарсларида фойдаланиладиган суҳбат 
методининг афзаллиги шундаки, у талабаларнинг билишга оид қобилиятларини 
ривожлантиришга ёрдам беради, уларнинг фикрини фаоллаштиради, таълим жараёнини 
жадал бошқариш учун шарт-шароитлар яратиб беради. Бироқ бу методни универсал 
метод деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки у талабаларда меҳнат кўникмалари ва 
малакаларини таркиб топтиришни таъминламайди. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish