Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
308
мутахассислардаги
аҳлоқий
муносабатлар
тизимидаги
тўғри
муносабатни
шакллантириш йўналишларида муҳим аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида таълим
олувчиларнинг касб аҳлоқи ва маънавий савиясини юксалтириш принциплари
ҳисобланган миллийлик, адолат, аҳлоқийлик асосидаги муҳим ижодий намуна
сифатида эътироф этилади. Ҳозирги кунда мафкуравий жараёнларни тобора жиддий
тус олиши, барча жараёнларнинг келиб чиқиш сабаблари ижтимоий муносабатлар
эканини ҳисобга олиб қаралганда Чустий ижодиёти жамиятимиз ёшлари ҳаётидаги энг
катта жараён тарбияни тўғри шакллантиришга қаратилган изоҳлар, таҳлилий омиллар
сифатида аҳамиятлидир. Мавлоно Чустий ижодий ишларида барча инсонлардаги аҳлоқ
нормалари асосида фаолиятини ривожлантиришга омил бўлувчи педагогик таҳлиллар,
аҳлоқ принциплари кенг ёритилган. Бу ўз навбатида таълим иштирокчиларининг
мафкурасини ва меҳнат фаолиятидаги тўғри ҳулқ – атворни шакллантиришга нисбатан
ижодий ёндашувларни шакллантириш омилларидан биридир. Педагогика фани
ижтимоий таълим ва тарбия тизимини яхлит ўрганувчи фан сифатида эътироф этилиб,
инсон тарбиясидаги машаққатли йўлни енгиллаштирувчи ва аниқ методик мезонларни
шакллантиришга қаратилган ижодий иш сифатида Мавлоно Чустий ижодиётини тўлиқ
ўзлаштириб бориш, турли ижодий кечаларни ташкил этиш, фақатгина ёшларимиз
маънавиятини юксалтириш мезонлари сифатида аҳамиятлидир. Шу боисдан, юқорида
Ўзбекистонда мукаммал таълим ва тарбия тизими соҳасида аниқ мақсадга эришишдаги
вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган аҳлоқий масалалар қаторида Мавлоно
Чустий ижодига йўл бу биринчи ўринда ижтимоий тушунчаларни жамиятимиз
ҳаётидаги ролини тўғри англаб етишдаги ёшларимизга бадиий ижод кўрсатмаси,
эслатмаси ҳисобланади.
Мавлоно Чустий ижодиётида таълим ва тарбия ёҳуд аҳлоқий соғломлик
масаласидаги ишларда биринчидан, ёшларимиздаги аҳлоқий онгни тўғри
шакллантириш, иккинчидан, ёшларимизда меҳнатни тўғри ташкил этиш тизимидаги
ижтимоий жараёнларни тўғри тушунишидаги изоҳлар бўлса, учинчидан ёшларимизда
меҳнат муносабатлари шароитида юзага келиши мумкин бўлган низоларни олдини
олишга қаратилган соғлом тафаккурни шакллантирувчи ижодий намуналар тизими
сифатида эътирофлидир. Мавлоно Чустий ижодиёти кенг қиррали аҳлоқий
принципларини шеърий мисрларда акс этувчи адиб сифатида, балки шеъриятни
аҳлоқий хусусиятини ёритувчи кенг босқичли тарбиячи сифатида ҳам айтиб ўтиш
мақсадга мувофиқдир.
Адиб ва шоир Мавлоно Чустий ижоди асосида ёритилган таълим ва тарбия
мавзулари таълим жараёни иштирокчилари аҳлоқий ва маънавий бойлигини оширишга
хизмат қилувчи кўп йиллар давомида тўпланган тажрибалар, тавсиялар тизимини ўз
ичига олади. Айтайлик миллий қадриятлар тизими асосида касбий фаолиятни ташкил
этиш мумкин.Лекин инсоний муносабатлар тизимида шахс иштироки жамоа асосида
ривожланади ва бу ўз навбатида тўғри ҳулқ – атворни ташкил этишга нисбатан бир
қатор замонавий талабларни шакллантиради. Шу боисдан, серқирра ижодкор адибнинг
ижодидан доим таълим жараёнидаги инсон тарбияси тизимидаги аҳлоқ мезонларини
ишлаб чиқиш ҳозирги кундаги ёшлар тарбиясининг жуда катта маъсулиятли давридаги
педагогик ва ижтимоий омиллардан бири сифатида аҳамиятлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: