Conference Paper


ЧЕТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДАГИ МЕТОДИК ТЕРМИНЛАР



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   342
Bog'liq
Kitob

ЧЕТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДАГИ МЕТОДИК ТЕРМИНЛАР 
Ашурова Н. М. 
ТДТУ Термиз филиали 
 
Таълим тизимида талаба ва ўқувчиларга чет тилини ўргатишда барча даврда ҳам 
бир хил ёндашилмаган. Чет тилини ўқитиш методикаси ҳам ўз – ўзидан маълумки, 
йиллар ўтиши билан такомиллашиб борган. Талабаларнинг психологияси ва уларнинг 
бошқа бир янги тилни ўзлаштиришидаги муаммо ва янги ечимлар ўрганиб чиқилиб, 
дунё давлатларида бир-бирига ўхшаш ёки аксинча фарқланувчи тилларни ўқитиш 
усуллари ишлаб чиқилган. Шунингдек улар амалиётга тадбиқ этиб келинган. Бу 
жараёнда ўқитиш методик терминлари ҳам яратилган.
Ўзбекистонда ҳам методик ўқитиш терминлари 20-асрнинг охирларида яратила
бошланди. 1984-йилда Сайдалиева ва бошқаларнинг “Русско-немецко-французко-
узбекский словарь методический терминов” луғати шу соҳадаги дастлабки
ишлардандир. 
Инглиз тили ўқитиш методикаси дейилганда, инглиз тилини ўрганишнинг амалий, 
умумтаълимий,тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларига эришувни таъминловчи 
ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг мажмуйи тушунилади. Инглиз тилини ўргатиш 
ушбу тилда нутқнинг содир бўлиши ёки идрок этилиши жараёнини ташкил қилишдир. 
Нутқ терминларининг маъноси фикрнинг шаклланиш ва ифодаланиши усулини 
билдиради. Тил эса фикрни ифодалаш ва ҳосил қилиш воситасидир. Инглиз тили 
ўқитиш методикасини билиш турлари уч турдан иборатдир. Улар - актив, пассив ва 
аралаш турлардир. Кўникма ва малака масалаларини чет тилида ўрганишда сўз 
маъносининг бирика олиши, грамматик шакл кабиларга оид билимлар уларни
нутқда қўлланилиши пайтида ўзгартирилади. [1. 22- c.] 
Чет тили ўқитиш методикаси фани эришган ютуқларини эгаллаш талабалар учун 
қуйидаги имкониятларни яратади: келажакда касбий фаолиятлари учун назарий замин 
тайерлайди, таълимнинг замонавий методлари ва уларнинг воситалари билан 
атрофлича таништирилади ва ўргатилади, талабаларнинг олган методик билимларини 
амалиётда самарали қўллай олади ва малакалар хосил қилади, барча фанлардан назарий 
билим ўзлаштириш учун ва уларнинг ишида ижодий тақдим этишга кўмаклашади. 
Методика фанига таълимнинг хусусий назарияси сифатда караш шакллантирилади. 
Таълим дастури тўғрисида сўз юритилганда беихтиер ўкув юртининг у ёки бу тури 
кўз ўнгимизда кайталанади. Чет тиллар бўйича ўрта умумтаълим мактаблари чет
тиллар олий ўқув юртлари дастурлари хакида гап бориши мумкин ва уларнинг
фаркларини аник фарклай олиши керак. Чет тили тушунишчаси куйидагича 
шаклланиши мумкин «Чет тили ўрганиш» методик термини ушбу тилда гапириш
тинглаб тушуниш, ўкиш ва ёзув кўникма ва малакаларини эгаллаш маъносини
ифодалайди. Табиат ва жамиятдаги ҳар қандай объект нарса ва ходисалар ўзининг
имтиҳосига эга бўлганидек нутқ фаолиятининг тўрттала тури ҳам чегараланган 
меёрда, яъни дастур мавзулари доирасида ва махсус танланган тил материали 
ҳажмида ўрганиб борилади.
Нутқ фаолияти турлари - булар гапириш, тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзувни ўрганиш 
ва тил материаллари - лексика, грамматика, талаффузни ўргатиш натижасида 
ўқувчиларга чет тилида гапириш ва ўзаро мулоқат ва ахборат алмашиш малакалари 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
317 
сингдирилади. Нутқ фаолияти турлари - тирик мавжудот орасида фақат инсон фикр 
юритиш қобилиятига эга. Тафаккур сўз, бирикмалари ва жумлаларни нутқ фаолиятида 
қўллаш орқали содир этиладиган мураккаб психик жараёндир. Нутқ фаолиятини қатор 
фанлар тадқиқ этади. Тилшуносликда нутқ маҳсули (текст – матн)нинг, психология - 
нутқ жараёнининг,илмий тахлили билан шуғулланади. Методикада нима учун
(таълим мақсади), нимани (таълим мазмунини), қандай қилиб (таълим методлари ва 
принчиплари асослари), ҳамда кимга (ўқувчига) ўргатиш хақида илмий мулохазалар 
юритилади. Нутқ фаолияти оғзаки ва ёзув турларидан иборат.Лексика, грамматика ва 
талаффуз бирликларини гапириш ва ёзувда қўллаш, ўқиш ва тинглашда идрок этиб 
тушуниш нутқнинг операчион аспектидир. Нутқ фаолияти турлари ва тил материали
ўқув жараёнида яхлит тарзда ўргатилади.
Нутқнинг уч тарафи
 
- тузилиши (грамматика), семантика (лексика), 
ва “ифода”(таллафуз) тил материали томонлари деб аталади. Чет тили материалини 
танлаш, тақсимлаш, методик тасниф ва тақдим этиш ва дарслик муаллифлари 
томонидан рўёбга чиқилади. Тил лексика, грамматика, талаффуз бирликларини яхлит 
бирлаштирувчи ижтимоий ходиса тарзида нутқ фаолиятининг “қурилиш” материали 
саналади. Лексика бирлиги, грамматика бирлиги ва талаффуз бирлиги гапириш, 
тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзувда ўргатиш/ўрганиш бирликлари деб қаралади.Тил 
бирлигини тинглаш, айтиш, ўқиш ва ёзувда сезгилар (эшитиш, тутқ харакат, кўрув ва 
қўл харакат) иштирок этади. Тил бирликлари сезгилар ва анализаторлардан ташқари 
хотира ва тафаккур билан ҳам муносабатда бўлади. Нутқда қўлланадиган тил 
бирликларининг техник томони ва ушбу бирликларни мавҳумлаштириш жиҳатлари 
методикада тегишли “тил техникаси” ва “қоида” теминлари орқали изоҳланади. “Тил 
техникаси” тушунчаси. Тил ўқитиш методикасига бағишланган ёзма манбалар ва 
муаллимларнинг мулоқотларида “ўқиш техникаси”, “ёзиш техникаси” каби терминлар 
тез –тез учраб туради. Ушбу терминлар қатори “ўқитиш қоидаси”, “ёзиш қоидаси”, 
сингари синонимлар ҳам ишлатилади ва методик термин қаторига “талаффуз 
техникаси”ни ва уни бошқача қилиб айтганда “атикулятсия қоидаси” дейиш мумкин. 
Бу машғулот мана шу тарзда бўлинади ва ҳар учаласини бириктириб, ягона термин - 
“тил техникаси” номи билан юритилади. Хуллас, оғзаки диалог ва монолог нутқ 
товушлар (фонемалар)дан таркиб топса, ёзма нутқ ҳарфлар (графемалар)ни ўз ичига 
олади. Улардаги фонема – графема муносабати ўқиш қоидалари мажмуасини вужудга 
келтиради.

Чет тили қоидаси. - Она тили ва иккинчи тил таълимидаги қоидалар системали 


(узвий) лингвистик мазмун касб этади.Чунки тилни табиий мухитда амалий ўрганиш ва 
унга ажратиладиган вақт (соатлар) миқдори мукаммал қоидалар бериш имкониятни 
яратади. Чет тил қоидаси нутқ фаолиятини эгаллашни осонлаштирувчи воситадир, 
қоида нутқ материалини ўзлаштириш нуқтаи назаридан иккига бўлинади: Қоида - 
умумлашма (материал нутқда ўрганилгандан сўнг) ва қоида - кўрсатма (материал 
ўрганилиши олдидан берилади). Тил бирлиги бир томондан сезгилар ёрдамида идрок 
этилса, иккинчи томондан, фақат тафаккур ҳосиласи, мантиқий жараёни натижаси 
бўлиб рўёбга чиқади. Ҳаракат, ўз навбатида, операциялар тузилади. Чет тили 
ҳодисалари ҳақидаги қоидаларнинг она тили ёки иккинчи тилдагидан фарқлари 
шундаки, улар ўқувчилар ўрганаётган чет тили эмас, она тили ичида берилади, ёд 
олинмайди, дафтарларига ёзилмайди, алохида сўралмайди. [2. 335 -336-c.]
Машқлар системасида чет тилини ўрганиш машқлар бажаришдан иборат жараёндир
дейилса, муболаға ёки хато бўлмайди. Бу – машқнинг динамика(ҳаракат) тарафи.Улар 
нутқ фаолияти турлари (гапириш, тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзув) машқлари ҳамда 
тил материаллари (лексика, грамматика, талаффуз) машқлари номлари билан аталади.
Чет тилида оғзаки ва ёзма машқлар бажарилади. Баён этилганларга яна шуни
илова қилиш мумкинки, машқ ва матн, машқ ва шеър, машқ ва харф/ товуш,
машқ ва расм каби сўз бирикмалари ғайриметодик тушунчалар сирасига киради.


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
318 
Она тили ва иккинчи тилда бундай табриклар эркин қўлланиши мумкин. Бунга
сабаб, уларни ўқитишда қоидалар мунтазам тарзда сингдирилади, грамматик
таҳлил қилинади, шеърлар ифодали ўқилади.

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish