Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
219
7
01.03.2020й
0,14
8
15.03.2020й
0,15
9
28.03.2020й
0,14
Ўртача
0,14
Жадвалдан кўриниб
турибдики, хонадонда аниқланган ис гази миқдори рухсат
этилган концентрациядан паст даражада. Лекин уйимизда печь фақат совуқ кунларда
ёки табиий газ ва электр бўлмаган ҳолларда ёқилади. Тахминан бир ойда 6 сутка (сутка
давомида 2 соат), соат ҳисобида эса 12 соат ёқилади.
Лекин Республикамизнинг
аксарият ҳудудлари (қишлоқ жойлар) да ёғоч ўтин билан иситиладиган ҳонадонларда
қишда 120 кунгача печь ёқилади. Адабиётлардан маълумки, печларда ўтин ўрнига
кўмир ёқилганда ис гази миқдорининг ҳосил бўлиши 3 баробаргача ошади. Бу ҳолатда
ис газининг суткалик миқдори РЭК дан ошиб кетиши адабиётларда келтирилган [2].
Демак, ис газидан ҳимояланишнинг долзарблигини исботладик. Энли ис гази ҳақида
маълумот берсам.
Ис гази
ёки кимёвий тилда
углерод (II) оксиди
СО
заҳарли газ ҳисобланади
(заҳарлилиги бўйича хавфлилиги 4 синфга киради). Молекуляр оғирлиги 28,0 моль/л
бўлиб, ҳаво билан деярли бир хил оғирликка эга. Ис гази
углероднинг кислород кам
бўлган муҳитда ёниши яъни чала ёниш натижасида ҳосил бўлади:
А) С + O
2
= CO
2
углероднинг тўла ёниши, бунда карбонат ангидриди
В) 2С + O
2
= 2CO углероднинг чала ёниши, бунда ис гази ҳосил бўлади.
В реакцияга эътибор бераётган бўлсангиз, А реакцияга қараганда кислород кам
сарфланаяпти. Чунки 1-реакцияда 12 г углероднинг ёнишига 32 г кислород сарфланса,
2-реакцияда 24 г углероднинг ёнишига 32 г кислород зарур бўмоқда. Реакциядан
хулоса қиладиган бўлсак, кислород кам бўлган, етишмаган ҳолда углерод (кўмир, ўтин,
торф, сланец ва бошқ) чала ёнади ва тирик организмлар учун заҳарли бўлган ис
гази
ҳосил бўлади [3]. Ис газининг заҳарли эканлигини билган ҳолда, энди ундан
ҳимояланишга келсак.
Юқоридаги реакциядан тушунарли бўлган бўлса, ис гази ҳосил бўлишининг
олдини олишнинг энг осон усули – бу углероднинг чала ёнишига йўл қўймасликдир.
Оддийроқ қилиб тушунтирадиган бўлсам, печь ёнаётганда унга шамол кириши қулай
бўлиши лозим. Печнинг ёниш камерасига шамол яхши бормаса, демак у ерда ис гази
ҳосил бўлиши учун шароит яратилади. Агар шамол яъни кислород етарли бўлса, кам
миқдорда ҳосил бўлган, ис гази яна кислородда ёниб карбонат ангидридга айланади:
2СО + O
2
= 2CO
2
[4].
Демак, ис гази ҳосил бўлишининг олдини олиш жуда осон экан. Лекин бу жуда
осон усулни ҳамма ҳам эсда сақлаб қолмайди ёки бепарволик қилади. Оқибатда
кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермоқда.
Мен таклиф этаётган ҳимоя усули арзон ва қулай бўлиб, уй қурилаётган вақтда
ёки қурилгандан кейин бажарилиши мумкин. Маълумки
бугунги кунда деярли
барчанинг хонадонида автомобиль мавжуд. Ҳар қандай турдаги автомобилнинг ички
ёнув двигателини тоза ҳаво билан таъминловчи ҳаво фильтри бўлади. Яроқсиз ҳолга
келган бу ҳаво фильтрлар ҳеч қаерда ишлатилмайди ва ахлатга ташлаб юборилади.
Мана шу фильтрлардан хонадонларда ис
газини
тозалаб
берувчи
фильтрлар
сифатида фойдаланиш мумкин. Яроқсиз
ҳолатга келган
фильтрлар яхшилаб кир
ювиш воситасида ювилади ва қуритилади.
Фильтрнинг ўтказгич қопламаси ичига
адсорбиловчи кукун (масалан, кўмир
кукуни) солинади. Кўмир кукунини ҳар
қандай дорихонадан (активланган кўмир
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
220
таблеткаси)
топиш
мумкин.
Бундан
ташқари,
Республикамизнинг
турли
омборхоналарида яроқлик муддати ўтиб кетган миллионлаб ҳавони тозалаб берувчи
восита (противогаз) лар ётибди. Улардан ҳам фойдаланса бўлади. Энди тайёр фильтрга
ҳаво кирувчи ва чиқувчи мўрилар мавжуд қоплама қилинса, фильтр тайёр бўлади.
Энди фильтрни хонадонга ўрнатиш масаласи. Маълумки, ис гази ҳаводан бир оз
енгил (ҳавонинг моляр оғирлиги 29,0 моль/л). Демак, печда ҳосил бўлган ис газининг
асосий қисми мўридан чиқиб кетмайди ва хонадон поли бўйлаб тарқалади ҳамда аста-
секин хонадонни тўлиқ эгаллайди. Бундай ҳолда, кўпчилик хонадонларга қўйилган
мўрикон (дымоходы) юқорида
жойлашганлиги боис, ис газини тортиб кетмайди.
Фильтрни печнинг мўрисига қўйиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Шунинг учун бизнинг
фильтрни печь баландлигида қўйиш керак. Фильтр ичига ис газини сўриб олувчи
паррак қўйилади. Фильтрнинг ҳаво кириш қисмига хонадонда ис газини аниқловчи
сенсор ўрнатилади ва у ис гази хавфи рўй берганда автоматик равишда фильтрни ишга
туширади ҳамда хонадонни 2 дақиқада ҳосил бўлган ис гази ва бошқа газлардан
тозалайди. Фильтрнинг афзаллиги уни кўп қаватли уйларда ҳам ўрнатиш мумкин.
Фильтр 12 В кучланишли электр токида ишлаганлиги
боис хавфсиз ва экологик
жиҳатдан зарарсиз ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ушбу тадқиқот ишлари асосида фильтрни ясадим ва уйда ишлатиб
кўрмоқдаман. Кейинги мақсадим ушбу тадқиқотлар асосида Стартап танловида
иштирок этиб, ушбу фильтрга патент олишни мақсад қилганман.
Do'stlaringiz bilan baham: