Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
223
4-ШЎЪБА.
ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНИКА ВА
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА УЛАРНИ ЯРАТИШ
МУАММОЛАРИ.
КРЕМНИЙ АСОСЛИ ЯНГИ ФОТОЭЛЕКТРИК ТИЗИМДАН ҚИШЛОҚ
ШАРОИТИДА ФОЙДАЛАНИШ
Абдиев У.Б., Абилфайзиев Ш.Н., Юлдошов Б.А.
Термиз давлат университети
Ҳар қандай давлатда аҳоли сонининг ортиши билан электр энергияга бўлган
талаб ҳам ортиб боради. Айниқса, республиканинг кўпгина чўл ва тоғли ҳудуларда
ҳалигача бу талаб қондирилмаган. Ҳозирги кун “Олма пиш – оғзимга туш” – деб
ўтирадиган замон эмас.
Энергетиканинг замонавий, ноанъанавий манбаларидан
фойдаланиш имкониятлари мавжуд даврда яшаяпмиз. Ўша чўл ва тоғли ҳудуларда
истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари деҳқончилик ва чорвачилик ишларининг бир
йиллик даромадининг бир қисмини муқобил энергияга манбаларидан фойдаланишга
сарфласа, электр энергиясига бўлган эҳтиёжини 10 – 15 йилга қоплайди (Замонавий
қуёш фотоэлектрик қурилмалари тўпламларининг яроқлик
муддати шуни
кўрсатмоқда). Шу сабабли электр таъминотидан узилиб қолган қишлоқ – овуллар, чўл
ва тоғли ҳудудлар учун кремний асосли янги фотоэлектрик тизимдан оммавий
фойдалиниш вақти келди деб ўйлаймиз. Қуйида ушбу тизимни ташкил қилувчи
қурилма ва улардан фойдаланиш ҳақида гап боради.
Бу фотоэлектрик тизимнинг янгилиги 175Вт қувватли 2 дона фотоэлектрик
батарея олд томонига ёруғликни тўплаб берувчи концентратор ёки тунги чангланишдан
сақлаш вазифасини бажарувчи иккита қопқоқ ўрнатилган бўлиб, концентратор
қопқоқлари махсус ошиқ – мошиқлар билан
таъминлангани сабабли тунда
чангланишдан сақлаш учун батарея юзасини ёпиб қўйиш мумкин (1 – расм).
Фотоэлектрик батареялар қуёш нурланиши оптимал тушишига ориентацияланадиган
янги
турдаги
таянчга
маҳкамланган.
1 – расм. Ёруғликни тўплаб
берувчи концентраторли
фотоэлектрик батарея.
1 – монокристалл кремнийли
фотоэлектрик батарея; 2 –
ёруғликни тўплаб берувчи
концентратор; 3 –
концентраторни оптимал
бурчакка тўғриловчи металл
чўплар; 4 – қуёш нурланиши
оптимал тушишига
ориентацияланадиган таянч; 5
– қопқоқларни очиш учун тутқичлар, 6 – қопқоқлар тасодифан очилиб кетмаслиги учун
ўрнатилган махсус илмоқ; 7 – концентратор очилиб – ёпилиши учун ўрнатилган ошиқ –
мошиқлар.
Фотоэлектрик батареяларнинг фронталь томонидаги қанотлар кундузи
концентратор, тунда эса чангланишдан сақлагани
учун батарея фойдали иш
коэффициенти одатий фотоэлектрик батареяникидан юқори бўлади.
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
224
Фотоэлектрик батареялардан олинган ўзгармас электр токи тизимнинг бир
қисми бўлган электр таъминлаш қутиси орқали истеъмолчилар учун 220 вольтли
ўзгарувчан электр токига айлантирилади (2 – расм).
2 – расм.
Кремний асосли янги
фотоэлектрик тизим.
1 – ёруғликни тўплаб берувчи
концентраторли
фотоэлектрик батареялар
тўплами;
2 – электр таъминлаш қутиси;
3 – ўзгарувчан токка
истеъмолчилар уланиши учун
контактлар.
Фотоэлектрик
тизим
кундузи электр энергия билан
таъминлаш билан бир қаторда электр таъминлаш қутисидаги аккумуляторлар
батареясини ҳам қувватлантиради.
Тунда қопқоқлар ёпилади ва электр
энергия
аккумуляторлар
батареясидан олинади (3 – расм).
3 – расм. Кремний асосли янги
фотоэлектрик тизим.
1 – ёруғликни тўплаб берувчи
концентраторли фотоэлектрик
батареялар тўплами;
2 – электр таъминлаш қутиси; 3 –
ўзгарувчан токка истеъмолчилар
уланиши учун контактлар.
Электр таъминлаш қутисида контроллер,
аккумуляторлар батареяси, автоматик
калит
ва
инвертор
жойлашган.
Контроллер
фотоэлектрик
батареялардан келадиган ўзгармас
токни
назорат
қилади,
яъни
аккумуляторлар
батареясини
қувватлантиради ва инверторни етарли
ток
билан
таъминлайди.
Аккумуляторлар
батареяси
тунги
қувват резерви ҳисобланади. Инвертор
эса контроллер бераётган ўзгармас
токни
истеъмолчилар
учун
220
вольтли ўзгарувчан электр токига
айлантирилади (4 – расм).
4 – расм. Электр таъминлаш қутиси.
1 – контроллер; 2 – аккумуляторлар
батареяси; 3 – автоматик калит; 4 –
инвертор;
5 – электр таъминлаш қутисининг эшиги.
Электр
таъминлаш
қутисидаги
инвертор 1000Вт қувват билан таъминлай
Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
225
олгани учун унинг чиқишига бир вақтнинг ўзида 3 дона 12Вт қувват
истеъмол
қиладиган лампани 5 соат, 40Вт қувват истеъмол қиладиган телевизорни 3 соат ва 30Вт
қувват истеъмол қиладиган музлатгични 24 соат улаб фойдаланиш мумкин (5 – расм).
5 – расм. Электр таъминлаш қутисидан ўзгарувчан токнинг тақсимланиши.
Кремний асосли янги фотоэлектрик тизимни ташкил этган қурилмалар-нинг
техник ва электрик характеристикалари қуйи-даги жадвалда келтирилган:
1 – жадвал:
Do'stlaringiz bilan baham: