Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
215
хусусиятига эга бўлиб, бу уларни самолёт амортизаторларида ишлатишга имкон
беради. Улар турли махсулотларни шакллашда тайёр буюмни қолипдан ажратишга
ёрдам бериш учун кўпинча суртма сифатида ишлатилади [1].
Кремнийорганик суюқликлар тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлаш учун
кенг қўлланилади. Улар ёрдамида ишлов берилган матолар баданга текканда ёқимли,
сувга чидамли хусусиятларга эга ва чиройли бўлади. Бу матоларда сут, алкоголсиз
ичимликлар, қаҳва ва ҳатто сиёҳнинг ҳам доғи қолмайди. Матога ишлов берилган
кремнийорганик суюқликларнинг ўзи ювиш ёки қуруқ тозалашда кетмайди [1-2].
Кремнийорганик смолалар, уларнинг мукаммал сифатларидан келиб чиққан
ҳолда, кўп мақсадларда қўллаш имкониятини беради. Хусусан, қоплаш смолалари
ташқи кўринишини яхшилаш учун бўёқлар, лаклар ва эмалларни тайёрлашда
ишлатилади, корозиядан ва юқори ҳарорат таъсиридан юзаларни ҳимоя қилади.
Ламинат учун боғловчи смолалар, юқори сифатли трансформаторларда электр панели,
изоляторлари ва қистирмалари ишлаб чиқаришда ишлатиладиган қатламли
диэлектриклар - мустаҳкам, ишончли қатлам материалларини олиш мақсадида мато,
қоғоз, асбест ёки шиша толали қатламларининг кўп сонли блокларини улаш учун
ишлатилади [3].
Янги кремнийорганик бирикма олиш учун ортокремний кислотанинг эфирлари
устида изланиш олиб борилди. Хусусан, акрилонитрил ҳамда тетраэтоксисиланнинг
ўзаро реакцияси ўрганилди. Бунинг учун полимерланиш реакция механизмлари бир-
биридан фарқ қиладиган мономерлар ўзаро поликонденсатланиши учун тегишли муҳит
ва шароит танланди.
Аралаштиргич, термометр, қайтарма совитгич ва азот юбориладиган шиша най
билан жиҳозланган тўрт оғизли колбага 1:1 мол нисбатда тетраэтоксисилан (ТЭОС) ва
акрилонитрил (АН) солиб, аралаштириб турган
ҳолда температура сув ҳаммоми ёрдамида
80°С га қиздирилди. Эритмага натрий
персулфатнинг этил спиртдаги 1% ли
эритмасидан томчилатиб 1 мл қўшилди.
Жараён азот атмосферасида олиб борилди. 15
минутда хиралашиб, қуюқ оқ пағасимон масса
ҳосил бўлди. Олинган маҳсулотни қуритиб,
дистилланган сув, спирт билан ювилди.
Олинган
янги
маҳсулот
таркиби
«IRTracer-100» спектрофотометрида таҳлил
қилинди.
1-расм. ТЭОС ва АН 1:1 нисбатда олинган сополимернинг ИҚ-спектри ИҚ-спектр
натижаси асосида ҳосил бўлган янги маҳсулотнинг тахминий формуласини қуйидагича
келтириш мумкин.
H
2
C
CH
CN
+
Si
O
O
O
O
C
2
H
5
C
2
H
5
C
2
H
5
H
5
C
2
n
Si
O
O
O
O
C
2
H
5
C
2
H
5
CH
2
Si
O
O
O
O
C
2
H
5
C
2
H
5
CH
CN
CH
2
H
5
C
2
CH
CN
C
2
H
5
l
m
n+m
n+l
Do'stlaringiz bilan baham: