Вазирлиги тошкент молия институти


Фан, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги халқаро



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

Фан, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги халқаро 
ташкилотлар. 
Халқаро ташкилотлар ассоциацияси маълумотига кўра, фан, маданият ва 
соғлиқни сақлаш соҳаларида халқаро ҳуқуқ субъектлари ҳамкорлигини 
халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида 200га яқин ҳукуматлараро ва 
ноҳукуматлараро ташкилотлар банддирлар. Улардан муҳимлари сифатида 
қуйидаги ташкилотларни келтириб ўтиш мумкин. БМТнинг таълим, фан ва 
маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО). Ушбу ташкилот 
Низоми 1945 йил 16 ноябрда таълим вазирлари конференциясида 
тасдиқланган. Низом 1946 йил 4 ноябрда кучга кирди ва шу кундан бошлаб 


193 
БМТ ихтисослаштирилган муассасаси, ЮНЕСКОнинг ташкил топган санаси 
сифатида расман нишонланади.
Ташкилот Низоми 1-моддасига биноан қуйидаги вазифалар юкланган: 
халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга халқларнинг таълим, 
фан ва маданият, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан қонунийлик ва 
адолатни 
таъминлаш 
соҳасидаги 
ҳамкорликларини 
кенгайтиришга 
кўмаклашиш. ЮНЕСКО халқ таълими ва маданиятини ривожланишини 
рағбатлантиради, ҳамда дунёнинг барча болаларида эркин шахс 
масъуллигини қарор топтиришга қаратилган тарбия учун зарур бўлган 
таълим методларини таклиф этади. Ташкилот санъат асарлари, билимлар ва 
нашрларни сақланишга, кўпайтиришга, ҳамда тарқатишга ёрдам беради. 
ЮНЕСКО Низомига мувофиқ ҳар бир мамлакатда ЮНЕСКО ишлари бўйича 
умуммиллий комиссиялар ташкил этилади. Улар вазифаси мамлакат ичидаги 
ЮНЕСКО фаолиятига дахлдор ташкилот ва муассасалар фаолиятини 
мувофиқлаштиришдир. 
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти
(ХССТ) 1948 йилда ташкил 
этилган. БМТнинг ихтисослаштирилган муассасаси бўлиб ҳисбланади. 
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти (ХССТ)нинг мақсади барча халқлар 
томонидан иложи борича юқори саломатлик даражасига эришишларидир. 
Ташкилот асосий функциялари сирасига қуйидагилар киради: халқаро 
соғлиқни сақлаш соҳасида интилишларни мувофиқлаштириш; маслаҳат ва 
ёрдам; диагностика, истеъмол маҳсулотлари, биологик ва фармацевтика 
соҳаларида халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва киритиш; миллий 
соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишда кўмаклашиш; нормативлар ва 
тавсиялар ишлаб чиқиш ва битимлар тузишгда кўмаклашиш; медицина ва 
соғлиқни сақлаш соҳаларида таълим бериш тизимини мукаммаллаштириш; 
руҳий саломатлилик ва инсонлараро муносабатларда гармония учун кураш. 
БМТнингХалқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (ЮНСИТРАЛ) 1966 
йил (2205(XXI)-резолюция. 17 декабр 1966 йил) Бош Ассамблея томонидан 
тузилган бўлиб, 1968 йил 1 январдан ўз фаолиятини амалга оширишни 


194 
бошлаган. Ҳалқаро савдода ҳар хил давлатларнинг ҳуқуқларини қўллашда 
юзага келувчи муаммолар, савдо оқимларидаги тўсиқларга сабаб бўлувчи 
омиллар Бош Ассамблея томонидан мазкур Комиссиянинг ташкил этилишига 
олиб келган. БМТ Комиссия ёрдамида ҳалқаро савдодаги тўсиқларни 
бартараф этиш ва қисқартиришда катта аҳамият касб этувчи ташкилот 
сифатида фаоллигини оширишга ҳаракат қилган. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish