Вазирлиги тошкент молия институти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

7.
 
Ўзбекистон иқтисодиётини жаҳон хўжалиги тизимига 
интеграцияси 
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тарихига назар 
ташлайдиган бўлсак, дарҳақиқат, мустақиллик мамлакатимиз, халқимизга 
берган улкан имкониятлардан яна бири, бу – халқаро майдонда миллий 
манфаатлардан келиб чиқиб сиёсат юритиш ва уни ҳимоя этиш ҳисобланади. 
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки йилларда жаҳон 
ҳамжамиятига интеграциялашиш ёш давлатимиз учун мутлақо янги эди, чунки, 
собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистон Республикасининг ўз ташқи сиёсати ва уни 
амалга ошириш институтлари бўлмаган. Шунинг учун истиқлолнинг дастлабки 
кунларидан бошлаб Ҳукуматимиз олдида шошилинч равишда муҳим ташқи 
сиёсий масалалар билан шуғулланиш, давлатлараро муносабатларни ташкил 
этиш ва халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш вазифаси турган эди.
Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги 
бўлгани билан, бироқ, амалда у бирон-бир масалани мустақил ҳал қила олмас 
эди. Ғоят қисқа фурсатда Ўзбекистон Республикасида Ташқи ишлар вазирлиги, 
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва бошқа қатор давлат бошқаруви 
органлари ташкил этилди, дипломатик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш 
тизими яратилди. Давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуси ва бевосита 
иштирокида жаҳоннинг кўплаб давлатлари раҳбарлари билан ҳамкорлик 
алоқалари 
ўрнатилди, 
дипломатик 
муносабатлар 
йўлга 
қўйилди. 
Мустақилликкача Ўзбекистонда бирорта ҳам хорижий давлат элчихонаси йўқ 
эди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда 100 га яқин мамлакат элчихонаси ва савдо 


38 
ваколатхонаси, 50 дан зиёд давлатда Ўзбекистоннинг дипломатик 
ваколатхоналари ишлаб турибди
2
.
Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни амалга оширишнинг 
дастлабки ҳуқуқий асосларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикасининг 
1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Халқаро Валюта Жамғармаси, Халқаро 
тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро тараққиёт ассоциацияси, Халқаро молия 
корпорацияси, Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама 
агентликда Ўзбекистон Республикасининг аъзолиги тўғрисида"ги қонунини 
келтиришимиз мумкин
3
. Мазкур қонунда Ўзбекистоннинг бир қатор халқаро 
молиявий ташкилотларга аъзо бўлиб кириш борасидаги ҳуқуқий нормалар 
белгилаб қўйилди. Албатта, бу дастлабки қадамлардан бири эди.
Бугунги кунда эса, мамлакатимиз бу борадаги халқаро алоқаларини янада 
кенгайтирган ҳолда Ўзбекистон БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари, 
Халқаро Валюта Жамғармаси, Жаҳон банки, шунингдек Ислом конференцияси 
ташкилоти, 
Мустақил 
давлатлар 
ҳамдўстлиги, Евроосиё иқтисодий 
ҳамжамияти, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Шанхай 
ҳамкорлик ташкилоти, Ислом тараққиёт банки ҳамда бошқа бир қатор обрўли 
халқаро сиёсий, иқтисодий, молия ташкилотлари, дунёга машҳур фирма ва 
компаниялар билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни изчил 
ривожлантириб келмоқда
4
.
2001 йил 24 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон банки гуруҳи 
ҳузуридаги Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликнинг устувор 
йўналишлари тўғрисида"ги 185-сонли Қарори қабул қилиниб, Халқаро 
тараққиёт уюшмасининг 40 йилгача бўлган муддатга бериладиган 10 йилгача 
имтиёзли даврга эга бўлган имтиёзли фоизсиз кредитларидан фойдаланишнинг 
қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди:
2
Ваҳобов А., Жумаев Н., Бурханов У. Халқаро молия муносабатлари. Дарслик–Т.: ТМИ, 2003. – Б. 304. 
3
Интернет сайти: http://www.mfer.uz/uz/international-cooperation/international-organizations/2244/

Ўзбекистон 
Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигининг расмий веб-сайтидан олинган 
маълумотлар. 
4
Халқаро иқтисодий интеграция. Дарслик. Муаллифлар жамоаси (Назарова Г. ва бошқалар). Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.- Тошкент: Тафаккур, 2010. – Б. 264. 


39 

ирригация-мелиорация 
тармоғини 
реконструкция 
қилиш 
ва 
самарадорлигини ошириш;

электр 
энергетикада 
энергия 
ишлаб 
чиқарувчи 
қувватларни 
замонавийлаштириш;

шахар ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш;

ижтимоий инфратузилма (таълим, соғлиқни сақлаш)ни ривожлантириш
5
.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish