Газиев Ф.Ш.
Тошкент Давлат
Шарқшунослик институти
ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ
ФАОЛИЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТИ
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)ни ташкил
этишдан мақсад қўшни давлатлар чегараларини бир
-
га муҳофаза қилишдан иборат бўлишига қарамасдан,
унинг фаолияти иқтисодий йўналишга ҳам дарҳол
эга бўлди. ШҲТга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар
қўшни ва табиий иқтисодий ҳамкорлар ҳисобланади.
ШҲТ доирасида кенг миқёсли иқисодий ўзаро
ҳаракатни аъзо-давлатлар иқтисодиётларининг но
-
давлат секторларини жалб қилмасдан туриб, амалга
оширишнинг имкони мавжуд эмас.
Ўзбекистон
Республикаси Президен-
ти И.А.Каримов ШҲТга аъзо-давлатлар
раҳбарлари Кенгашининг 2010 йил 16 июн-
да ўтказилган йиғилишида сўзга чиқиб,
“Стратегик жиҳатдан муҳим ҳисобланган
Марказий Осиё регионида регионал ва
глобал хавфсизлик масаласини ҳал қилиш,
халқаро
терроризм, сепаратизм ва экс-
тремизм, наркотрафик ҳамда хавфсиз-
ликка бошқа таҳдид ва чақириқларга
қарши туриш борасида ШҲТнинг роли ва
аҳамияти йилдан-йилга ўсиб бораётган-
лигини” алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
1
Шубҳасиз, 2001 йилда ШҲТнинг таш-
кил этилиши, ХХI аср бошидаги нафақат
регионал, балки глобал миқёсдаги асосий
ҳодисаларидан бирига айланди. ШҲТни
ташкил этилганидан бошлаб, бугунги кун-
га қадар фаолиятини таҳлил этган ҳолда,
қайд
этиш мумкинки, ташкилот – бу
нафақат замонавий халқаро сиёсатнинг,
балки халқаро иқтисодий муносабатлар-
нинг ҳам амалий элементи ҳисобланади.
Географик жиҳатдан ШҲТ Евросиё май-
донининг бешдан уч қисмига тенг ҳудудни
қамраб олган; Осиё минтақасида ШҲТга
аъзо мамлакатлар жами (2500 млрд.
АҚШ долларига тенг бўлган) ялпи ички
маҳсулоти минтақадаги бошқа давлатла-
ри ишлаб чиқараётган миқдорнинг яр-
1
Электронные ресурсы ШОС
мидан ортиғини ташкил этади. Эксперт
баҳолашларга кўра эса, иқтисодий инте-
грациялашув белгиланган режа асосида
кечган тақдирда, 2020
йилга келиб, ШҲТ
мамлакатлари жаҳон ЯИМнинг 30 фоизи-
гачани ишлаб чиқаришади
2
.
ШҲТга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар
қўшни ва табиий иқтисодий ҳамкорлар
ҳисобланади. Шубҳасиз, хавфсизлик бо-
расида
манфаатлар бир хиллиги, замо-
навий дунёнинг чақириқ ва таҳдидларига
қарши туриш зарурати мамлакатларимиз-
ни бирлаштиради. Бироқ, фақатгина хавф-
сизлик соҳасида манфаатларнинг жўшқин
тарзда ривожланаётган ўзаро манфаатли
иқтисодий алоқалар билан уйғунлашуви
ҳамкорлик ва шерикчиликнинг узоқ муд-
датли асосини ташкил этиши мумкин. Ай-
нан шу боисдан, хавфсизлик ва иқтисодиёт
ШҲТнинг пойдевори бўлиб қолмоқда.
Уларга таянган ҳолда, ташкилот фаолияти-
нинг самарадорлиги ҳамда халқаро нуфу-
зини, дунёдаги ўзгарувчан вазиятга мос-
лашувни таъминлаш мумкин.
Бугунги кунда Марказий Осиё
давлат-
лари учун иқтисодий интеграциялашув-
ни чуқурлаштириш иқтисодиётни ривож-
лантиришнинг шакли ҳисобланиб, у ре-
гионни барқарор иқтисодий ўсишининг
қудратли омилига айланишга қодир. Ушбу
2 Электронные ресурсы ШОС
13