7-кейс
Атмосферанинг ифлосланиши муаммоси глобал экологик муаммолар
сирасига киради.
Топшириқ:
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши сабабларини
ўрганинг. Сиз қанчалик ва қандай қилиб мазкур муаммога “ҳисса қўшяпсиз”,
мазкур муаммони ўзингиз учун ечимини ишлаб чиқинг.
162
163
Абиотик омиллар
Анорганик (жонсиз) табиат шароитининг йиғиндиси.
Буларга тупроқ, иқлим, топографик ва бошқа физик
омиллар киради
Аденозиндифосфат
(АДФ)
аденин, рибоза ва иккита фосфат кислота қолдиғидан
иборат бўлган нуклеотид
Антигенлар
организм томонидан ёт моддалар каби қабул
қилинадиган ва махсус иммун реакциясини келтириб
чиқарадиган моддалар
Антитана
антигенни нейтралловчи оқсил молекулалари
Антропоген омиллар
бунга инсон фаолиятига боғлиқ бўлган омиллар киради
Аутэкология
айрим бир турга мансуб бўлган организмлар ёки
популяцияларнинг ўзаро ва муҳит билан муносабат-
ларини
ўрганади.
Масалан,
ҳозирги
даврда
популяциялар экологиясини ўрганишда уларнинг
кўпайиши, турғунлиги ёки сонининг камайишини
ўрганишда математик моделлаштириш усули кенг
қўлланилмоқда
Барқарор тараққиёт
концепцияси
Ижтимоий-иқтисодий
муаммоларни
атроф-муҳитга
зарар келтирмасдан, мувозанатни сақлаган ҳолда ҳал
этишни
таъминлаш
заруратидан
келиб
чиққан
цивилизaция
ривожланишининг
янгича
модели,
жамият-табиатни уйғунликда ривожланиш асоси
Барқарор
тараққиёт
таълими (БТТ)
Барқарор тараққиёт концепцияси асосий тушунчаларини
таълим дастурларига сингдирилишини назарда тутади.
Барқарор тараққиёт таълимининг мақсади экологик
маданияти
шаклланган,
интеллектуал,
маънавий
баркамол, жисмонан соғлом шахсни тарбиялаш
Билиш
ўрганилган материални конкрет фактдан бошлаб бутун
бир назариягача эсда сақлаш ва қайта тиклашни
англатади
Биосфера
Ернинг тирик организмлар тарқалган қобиғи
Биотехнология
тирик организмлар ва уларда кечадиган жараёнлардан
ишлаб чиқаришда фойдаланиш
Биотик омиллар
органик(жонли) табиат шароитининг йиғиндиси. Бунга
тирик организмларнинг бир-бирига ва яшаш муҳитига
таъсири киради
Вектор конструкция
бирор аҳамиятга эга ДНК бўлаги киритилган плазмид,
вирус ёки кўчиб юрувчи генетик элементларнинг ДНК
молекуласи
Ген
Бир молекула оқсилнинг биологик синтезига жавобгар
бўлган ДНК бўлаги
164
Ген муҳандислиги
ген ёки генлар йиғиндисининг мақсадга мувофиқ
ўзгартирилиши (манипуляция қилиш)
Генларни клонлаш
кўзланган ДНК бўлагини векторлар воситасида
кўпайтириш
Геном
хромосомаларнинг
гаплоид
тўпламидаги
генлар
мажмуаси
Гибридома
лимфоцит ёки ҳар қандай нормал ҳужайра билан рак
ҳужайрасининг қўшилиши натижасида ҳосил бўлган, тез
бўлинувчи дурагай ҳужайралар тўплами
Интерферон
вирусли касалликларда организм ҳужайраларида ҳосил
бўладиган оқсил
Каллус тўқима
ҳужайраларнинг бўлинишидан ҳосил бўлган, деярли
ихтисослашмаган ҳужайралар массаси
Кодон (триплет)
синтезланаётган оқсилга киритиладиган қатъий маълум
бир аминокислотани кодлайдиган учта нуклеотид кетма-
кетлиги
Лизис
лизосома ёки бошқа агентлардаги эритувчилик
хусусиятига
эга
бўлган
ферментлар
таъсирида
ҳужайраларнинг емирилиши ёки эриб кетиши
Лизоген бактерия
геном таркибида нофаол профаг тутган бактерия
Метод
мақсадга эришиш йўли
Протопласт
ҳужайра қобиғи махсус усуллар билан олиб ташланган
ўсимлик ҳужайраси
Рекомбинант Т-ДНК
ёт ДНК молекуласини вектор плазмида таркибига
киритишдан олинган генетик конструкция
Рестриктаза
ДНК молекуласини махсус нуклеотидлар изчиллигига
кўра бўлакларга бўлувчи фермент
Синэкология
ҳар хил турга мансуб организмлар умумлашмасининг
ўзаро ва муҳит билан муносабатларини ўрганади. Бунда
айрим территорияларда яшайдиган микроорганизмлар,
ўсимлик,
ҳайвон
турларининг
хилма-хиллиги,
тарқалиши, улар орасидаги рақобат ва бошқа экологик
муаммолар ўрганилади
Таҳлил
ўрганилган материал таркибини бўлакларга бўлиб,
унинг тузилмасини яққол кўрсатиш кўникмаларини
англатади
Таълим технологияси
таълимий
ахборотларни
манбадан
истеъмолчига
узатишда қўлланиладиган дидактик услублар мажмуаси
Технология
юнонча сўз – «техно» - санъат ва «логос» - ўрганиш.
Материаллар ёки ярим фабрикатларни олиш, ишлов
бериш ва қайта ишлаш усулларини ишлаб чиқувчи ва
такомиллаштирувчи илмий фан
Тизим
(юнонча бутун, қисмлардан тузилган; бирлашиш) – бир-
бири билан боғланган, маълум бир бутунликни ташкил
165
этадиган кўпгина элементлар
Трансген ўсимлик
(ингл. транс — кўчиш) ёт генни ҳужайрага киритиб,
ундан сунъий шароитда олинган янги хусусиятли
ўсимлик
Трансформaция
бир ҳужайра ДНК бўлагининг иккинчи ҳужайра
геномига функционал фаол ҳолатда кўчиб ўтиши
Ўқитиш методлари
ўқитиш мақсадига эришиш учун таълим олувчиларнинг
фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, ўқитувчи ва
ўқувчи муносабатлари ҳақида назарий тушнча берувчи
дидактик категория
Фаг
бактерияларда паразитлик қиладиган ва уларни лизис
қилувчи вирус
Штамм
бир тур ҳужайрага мансуб бўлган, фақатгина айрим
генлари билангина фарқланадиган ҳужайралар хили
Экология
айрим индивидларнинг ривожланиши, кўпайиши,
яшашини, популяциялари ва жамоаларининг таркиби
ҳамда ўзгаришларини яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда
ўрганадиган фан
Электрофорез
молекулаларни электр майдонига жойлаштирилган
махсус гел ичида катталигига кўра бир-биридан
ажратиш усули
ЮНЕП
атроф-муҳит муҳофазаси бўйича БМТнинг махсус
дастури
Яшаш муҳити
айрим организмлар, популяциялар яшайдиган, уларнинг
ҳолатига, ривожланишига, кўпайишига бевосита ёки
билвосита таъсир кўрсатадиган тирик ва ўлик
табиатнинг барча шароитлари
Do'stlaringiz bilan baham: |