2. Липидлар.
Барча тирик организмлар ҳужайралари таркибига киради. Липидлар
қутбланмаган, гидрофоб молекулалардир. Тузилишига кўра бир неча
гуруҳларга бўлинади. Нейтрал ёғлар табиатда кўп тарқалган липидлар бўлиб,
3 та ёғ кислота ва 3 атомли спирт – глицериннинг бирикишидан ҳосил
бўлади. Бу гуруҳга ҳайвон ёғлари ва ўсимлик мойлари киради. Мумлар ёғ
кислоталари ва кўп атомли спиртларнинг бирикишидан ҳосил бўлган
мураккаб эфирлардир. Мумлар терини, ҳайвонларнинг жунини, қушларнинг
патларини қоплаб туради, уларни юмшатади ҳамда сувдан ҳимоя қилади.
37
Мумлар қатлами узум, олма, нок ва қароли меваларини ҳўл бўлишдан,
кўришдан ва микроорганизмлар билан зарарланишдан сақлайди. Олиб
борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, мум қатлами олинган мевалар
сақлаш вақтида тезда бузилиб кетади. Мумлар таркибида ҳам ёғлар
таркибида учрайдиган пальмитин, стеарин, олеин ва бошқа ёғ кислоталари
билан бир қаторда мумларга хос бўлган жуда катта молекуляр оғирликка эга
бўлган карнауб С
27
Н
48
О
2
, церотин – С
27
Н
54
О
2
, монтан – С
29
Н
58
О
2
ва бошқа
хил ёғ кислоталари мавжуддир. Мумлар муайян ҳароратда қаттиқ ҳолда
бўлади. Табиий мумлар таркибида юқори молекулали спиртлар ва парафин
қаторидаги углеводлар сингари бир қанча миқдорда эркин ёғ кислоталари
мавжуд бўлади. Мумлар ўсимликларнинг баргларини, пояларини ва
меваларини юпқа пардадек ўраб туради. Мумларнинг маълум миқдордаги
қисми Жанубий Америкада ўсадиган палма барглари юзасида ажралиб
чиқади. Бу мум карнауб муми деб юритилади ранги сариқ ёки яшил рангли
бўлиб жуда қуюқ ҳисобланиб, ундан шамлар тайёрлашда фойдаланилади.
Ҳайвон мумлари орасида асалари муми ва қўй жуни таркибидаги
(ланолин) муми кенг тарқалган. Турли хил мумлардан шамлар, лаб бўёқлари,
совун ва турли хилдаги пластирлар ишлаб чиқарилади.
Асалари мумининг таркиби, асосан, палмитат кислотанинг мирицил
спирти билан ҳосил қилган мураккаб эфиридан иборат. Бу мумнинг
суюқланиш ҳарорати 62-70
о
С. У ташқи шароитнинг ўзгаришига жуда
чидамли. Айрим маълумотларга караганда, асалари муми узоқ вақтгача (бир
неча минг йил) ўзгармасдан сақланади.
Липидларнинг функциялари.
Липидлар ҳужайрада хилма-хил
функцияларни бажаради:
пластик (қурилиш материали) функциясини бажарадиган липидларга
ҳужайралар
мембранали
тузилмаларининг
таркибига
кирувчи
фосфолипидлар, холестерин, липопротеинлар, гликолипидлар мисол бўлади;
38
буйракусти безидан ажраладиган кортикостероид гормонлар ва
жинсий безларнинг гормонлари стероидлар қаторига киради ва гормонал
функцияни бажаради;
1г ёғ тўлиқ оксидланганда 9,3 ккал ёки 38,9 кж энергия ажралади;
тери ости ёғ клетчаткаси механик таъсирлардан ҳимоя қилади;
липидлар иссиқликни ёмон ўтказганлиги туфайли, организмда
иссиқликни сақлашга ёрдам беради;
ўсимликларда ва ҳайвонларда ёғ заҳира ҳолда тўпланади. Чўл
ҳайвонларида ва қишда уйқуга кетадиган ҳайвонларда заҳира ёғ энергия ва
сув манбаи бўлиб хизмат қилади;
ёғда эрувчи А, Д, Е, К витаминлари ферментларнинг кофермент
қисмини ташкил қилади;
ҳужайраларга моддаларни қабул қилишни назорат қилади.
Липоидлар деб айтиладиган ёғлар ва бир қатор моддаларни битта
гуруҳга бирлаштириш мумкин. Уларнинг умумий хусусияти гидрофоблиги
ва сувда эримаслиги ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ёғлар ва ёғсимон моддалар
(липоидлар) бирлаштирилиб, умумий липидлар номини олган. Бу гуруҳдаги
моддалар турли хилдаги органик эритувчиларда эрийди: эфир, бензин,
бензол, хлороформ. Ёғда эрийдиган пигментлар каротиноидлар ва хлорофилл
ҳам шу гуруҳга мансубдир.
Липидларнинг катта қисми бўлган, ёғ кислоталарининг глицеридлари
организм ҳужайраси тўқималари ичида ва унинг бир қанча суюқликларида
жойлашган бўлади. Глицеридлар сақлаган ҳужайраларда, асосан, ёғли
тўқималар шаклида бир гуруҳга йиғилади.
Ёғлар, асосан, заҳира моддалар ҳисобланади. У жуда кўп миқдорда,
асосан, ўсимликларнинг уруғлари, мевалари таркибида тўпланади ва ёғ-мой
саноатида ўсимлик ёғлари ишлаб чиқилади. Булар мойлар деб юритилади.
Кимёвий тузилишига қараб ёғлар мураккаб эфирлар аралашмаси
(глицеридлар) яъни уч атомли спирт глицин ва юқоримолекулярли ёғ
кислоталаридан таркиб топган ҳисобланади.
39
Ёғлар таркибига кирувчи барча ёғ кислоталар 2та гуруҳга бўлинади:
тўйинган, яъни қўшбоғ сақламаган; туйинмаган (қўшбоғ сақлаган).
Фосфатидлар.
Фосфатидлар ҳам ёғлар сингари глицерин ва ёғ
кислоталарининг
мураккаб
эфирлари
ҳисобланадиган
глицеридлар
ҳисобланади. Улар хақиқий ёғлардан фарқи таркибидаги азотли асослар
билан боғланган фосфор кислотасининг мавжудлиги ҳисобланади.
Фосфатидлар таркибига кирувчи азотли асослардан эн кўп тарқалгани бу
холин бўлиб кучли асос ҳисобланиб, сув ва спиртда тез эрийди, аммо эфирда
эса эримайди. Фосфатидлар – глицерин, ёғ кислотаси, фосфор кислотаси ва
холиннинг қолдиқларидан тузилган модда ҳисобланиб, лецитинлар номи
билан юритилади.
Фосфатидил глицерин, асосан, хлоропластда жойлашган бўлиб,
ўсимликлар баргининг умумий липид миқдорининг 50% ини ташкил этади.
Кўпчилик ўсимликлар таркибидаги фосфатидлар таркибида қандлар:
глюкоза, галактоза ёки пентоза мавжуд бўлади. Қандлар фосфатидлар билан
етарли даражада кучли боғланган бўлиб, ҳаттоки, сув билан кўп маротаба
экстракциялаб ҳам ажратиб бўлмайди, у фақатгина 5% ли кислота билан
қайнатилгандагина ажралиши мумкин.
Фосфатидларни кўп миқдорда тухум сариғи ва соя дукаклиларда
учратиш мумкин. Соядан катта миқдорда саноат мақсадларида фосфатидлар
ажратиб олинади.
Ёғда эрийдиган пигментлар (хлорофилл ва каротиноидлар).
Бу
гуруҳга мансуб бўлган моддалар шундай пигментлар-ки, улар сувда
эримайди, аммо органик эритувчиларда эрийди. Каротиноидлар гуруҳига бир
қатор сариқ ва қизғиш рангдаги моддалар киради. Каротиноидларнинг энг
таниш вакилларидан бири сабзининг илдизларига ўзига хос ранг бурувчи
пигмент – каротин, ҳамда ўсимликларнинг яшил қисмларида каротин билан
бир қаторда сариқ пигмент – ксентофиллар ҳисобланади.
40
Маккажўхори донларининг сарғайиши унинг таркибидаги цеаксантин
ва крептоксантин номларини олган каротин ва каротиноидларнинг
мавжудлиги натижаси ҳисобланади.
Помидор меваларининг ранги линолен номли каротиноид таъсирида
юзага келади. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг модда алмашиниши жараёнида
каротиноидлар муҳим ўрин тутади.
Хлорофилл ўсимликларга яшил ранг бурувчи пигмент ҳисобланади. У
фотосинтез жараёнида муҳим ҳисобланиб, яшил ўсимликларни ёруғликда
карбонат ангидрид газини ютиб олиши жараёнида иштирок этади.
Каротиноидлар ва хлорофилларни ажратиш, тозалаш, структурасини яратиш
ва биокимёвий жараёнларини ўрганиш 1903 йилда рус олими М.С.Цвет
томонидан ўзининг хромотографик тажрибаларида аниқлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |