Фавқулодда қўлга тушганидан қўрқнб-қалтираб кетган бегона
одам Етимнинг овозини эшитгач, тинчлангандай бўлди:
— Мен жосусман! Сеншп' қўлингга тушиш учун келдим,—
деди кулиб.
Етимнинг қўллари бўшашиб кетди. У «ўлжаси» ни ўзига
қаратнб ўрнидан тургазди ва сувлоқдан олиб чиқиб:
— Еу ишинг хавфли! Кечаси бу ерга келиб, яхши иш қилмаб-
сан,— деди.
Ву одам Норбибиш бўлиб, Етимнинг охирги сўзига жавобан:
— Уз дўстини бир ойдан бери кўрмай юрган одам ҳеч қандай
хавфдан қўрқмайди,— деди.
— Агар кундузи келганингда деярли ҳеч қандай хавф бўл-
масди. Чунки сени чегарачиларнинг кўпчилнги танийди. Кечаси-
чн? Кечас-и жуда ҳам хавфли. Мен овозингни эшитмаганимда
ҳеч танимасднм, қувлаб етолмаганимда, қочиб кетяпти. деб отиб
ташлашим ҳам мумкин эди.
1>у қўллар ва улар тутган милтиқ менп отмайди,—- деди
Норбибиш ва Етимнннг қўлларини силаб туриб давом этди: —
226
www.ziyouz.com kutubxonasi
Етим.'>Булар бизнинг социалистик Ватанимизнинг Эшонқулбой ва Шоқул
каби душманларини тутиш ва отиш учун берилган.
— Шундай экан, нега кундузи келмадинг? — сўради Етим.
— Имтиҳон пайти. Мен бу йил давлат имтиҳони топширамаи,
техникумни тамомлашим керак,— деб жавоб берди Норбибиш.
— Бу йил техникумни тугатаман?! — ажаблангандай бўлди
Етим.
— Бераҳм! — деди Норбибиш Етимни силтаб,— бу йил техни-
кумни тамомлашимни билмасмидинг? Биласан? Лекин атайлаб
ўзингни билмасликка солаётирсан.
— Ростини айтсам, билмасдим, - деди Етим кулги аралаш.
Лекин гапнинг оҳанги ва кулгисидан билажаги сезилиб турарди.
Шунинг учун у ўзининг бу очиқ ёлгончилигини бир оз хаспўш-
Do'stlaringiz bilan baham: |