48
Ҳужжат
ташкилот
раҳбарига
юборилаѐтганда
ташкилот номи ҳужжатни
олувчининг лавозими номи
таркибига киритилади. Масалан:
Тошкент юридик коллежи директори
Б.Э.Аллаевга
Агар ҳужжат бир
нечта турдош ташкилотларга
юборилаѐтган бўлса уларни умумлашган ҳолда кўрсатиш
керак. Масалан:
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани
―Гулзор‖ маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудидаги таълим муассасалари раҳбарларига
Ҳужжатда ҳужжатни олувчилар тўрттадан кўп
бўлмаган тақдирда уларнинг номи тўлиқ кўрсатилади.
Ҳужжат беш ѐки ундан кўп манзилга юборилаѐтганда
ҳужжатни юбориш учун рўйхат тузилади ва ҳар бир
ҳужжатда битта олувчи қўшимча (ѐзма ѐки босма тарзда)
кўрсатиб қўйилади. Масалан:
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани
―Гулзор‖ маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудидаги корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар раҳбарларига (рўйхат бўйича)
Агар ҳужжат жисмоний шахсга юборилаѐтган бўлса
аввал
почта манзили, сўнгра олувчининг исми,
отасининг
исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси кўрсатилади.
Масалан:
100129, Тошкент ш. Чилонзор тумани
6-мавзе, 9-уй, 69-хонадонда яшовчи
С.А.Барноевга
Давлат ташкилотлари ва доимий корреспондентларга
юборилаѐтган ҳужжатларга почта манзили қўйилмайди.
32. Ҳужжатлар санаси расмийлаштирилаѐтганда йил,
сана ва ойнинг тартиб рақами араб рақамларида
қўлланилади. Масалан:
29.04.2012 й.
Молиявий тусдаги маълумотларга эга ҳужжатларда
санани
расмийлаштиришда
сўз
ва
рақамлардан
фойдаланишга йўл қўйилади. Масалан:
2012 йил 15 апрель.
33. Ҳужжат лойиҳасининг ички келишуви (фуқаролар
49
йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари,
масъул котиб,
фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-
ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси,
“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг раҳбари
билан) шахсий имзодан ташқари, исми, отасининг
исмининг бош ҳарфлари, фамилияси ва имзолаш санасини
ўз
ичига
олган
тегишли
визалар
билан
расмийлаштирилади. Зарур ҳолларда виза қўяѐтган
шахснинг лавозими ҳам кўрсатилади.
Ҳужжат бўйича қўшимчалар ва эътирозлар алоҳида
варақда келтирилади. Масалан:
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиси (имзо)
С.М.Мирзаев
Қўшимчалар ва эътирозлар илова қилинади. 05.06.2012 й.
Визалар
“Имзо”
реквизитидан
қуйида
ѐки
ҳужжатнинг охирги варағи орқасига қўйилади.
Ташқи келишувда (бошқа ташкилотлар билан)
келишув
грифи,
келишув
маълумотномаси
расмийлаштирилади.
Келишув грифи “Имзо” реквизитидан қуйида ѐки
ҳужжатнинг охирги варағи орқасига қўйилади. У қуйидаги
элементларни ўз ичига олади: “Келишилган” сўзи,
келишган мансабдор шахс лавозими (ташкилот номи ҳам
кўрсатилади),
шахсий имзо, исми, отасининг исмининг
бош ҳарфлари ва фамилияси, сана. Масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: