Мевачилик асослари doc



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/137
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#36428
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   137
Bog'liq
Мевачилик асослари Останакулов 2 copy(2)

Учидан ўсиш ва қутблилик. Мевали дарахтлар ўрмон шароитида 
шаклланган, яъни ёруғлик яхши етишмаган ҳолда ўсиб ҳосил берган. Бу 
ерда қайси дарахт нисбатан тез ва баланд ўсса, шу дарахт ўз баргларини 
ўрмондаги дарахтлар тагидан ёруғ яхши тушадиган томонга кўтариб 
чиққан. Мева экинларининг учи кучли ўсишининг сабабларидан бири ҳам 
шу ҳисобланади. Учки куртак ва унга яқин жойлашган куртаклардан 
бақувват новдалар чиқади (моноподиал типда шохланиш). Бунга ёруғлик 
шароити бир мунча қулайлигидан ташқари, қутблилик ҳам сабабдир. Барча 
уруғли ўсимликлар, шу жумладан мева ва резавор- мевалар, уруғлик 
пайтидаёқ ўзаро тўлдирувчи иккита тизимни-вегетатив органлар (ер устки 
куртак ва уруғпалла) ва илдиз тизими (илдизча) ни шакллантиради. Ҳар 
иккала тизим ҳам ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишини таъминлайди. 
Иккаласи қарама-қарши йўналишда ривожланади ва битта ўсимликнинг ер 
устки, иккинчиси ер остки қисмининг бошланғичи ҳисобланади. Бу 
қонуният ўсимликнинг бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади. Масалан, 
агар тол қаламчаси сув буғлари билан тўйинтирилган қоронғу камерага 
осиб қўйилса, унинг йўғон пастки учидан илдиз, юқориги учидан баргли 
новда ҳосил бўлади. Агар қаламчанинг пастки учи юқорига айлантириб 
қўйилса унинг юқоридаги учидан (биологик жиҳатдан пастки) илдиз, 
пастки учидан (биологик жиҳатдан юқориги) новда чиқади. Агар 
ўсимликни пайванд қилишда куртаклар юқорига эмас, пастга қараган 
ҳолда жойлаштирилса, улардан ўсиб чиққан новдалар кичикроқ ёй ҳосил 
қилиб юқорига қараб ўсади. Ўсимликларнинг фазода айрим қисмлари 
билан биргаликда маълум ҳолатда туриш ва икки томонлама ўсиш 
хусусияти қутблилик дейилади. У барча ўсимликларга ва уларнинг барча 
қисмларига – илдиз, поя, барг, куртак ва бошқаларга, ҳатто айрим ҳаётчан 
ҳужайра ҳамда унинг қисмларига ҳам хосдир. 
Ўсимликларнинг барча қисмлари ташқи муҳитнинг доимий 
таъсирида бўлганлигидан қутблиликни ҳам шу шароитдан ажралган ҳолда 
ўрганиб бўлмайди. Лекин, қутблиликнинг барча сабаблари тўлиқ 
аниқланмаган. Бироқ, у тортиш кучига ва ёритиш шароитига боғлиқ 
эмаслиги аниқ. Баъзи тадқиқотчилар (масалан, Фехтинг) у протоплазма 
структураси билан аниқланади деса, бошқалари (масалан, Клебс) бу 
боғланишни инкор этади. К.А.Тимирязев қутблилик сабабларини 
ўсимликларнинг айрим қисмларида анатомик фарқ борлигидан кўради, 
Н.А.Максимов 
эса 
уни 
ўсимликда 
маълум 
бир 
йўналишда 
ҳаракатланадиган ва улар тўпланадиган жойда каллюс ҳамда илдиз ҳосил 
қилишда иштирок этадиган қандайдир моддалар билан боғлайди. 
Қутблилик оқибатида ауксинлар дастлаб учки куртакларга боради ва 


58 
улардан пастки куртакларга ўтади. Бу қонуният куртакларнинг новда 
бўйлаб пастга томон бирмунча кеч ёзилиши ва улардан кучсиз новдалар 
ҳосил бўлиши билан боғлиқдир. 
Ўсимликлар ўсишидаги иккинчи қонуният ўсиш корреляциясидир
яъни бу ўсимлик айрим қисмларнинг тузилиши, функцияси ва ўзаро 
таъсири билан бутун организмнинг ўсиш ҳамда озиқланишини 
таъминлайдиган 
ҳаёт 
фаолиятининг 
боғланишидир. 
Корреляция 
организмнинг яшаш шароитига филогенезда ишланиб чиққан мосланиш 
оқибатидир. Дарахт шохлар ва илдизларнинг тартибсиз ва тасоддифий 
тўплами эмас. Жуда кўплаб вегетатив ҳамда ҳосил қисмлари шохланиш 
тартиби бўйича маълум қонуният асосида жойлашган. Дарахтнинг барча 
органлари ва уларнинг фаолияти ўзаро боғланган ҳамда бир бири билан 
ўзаро шартланган бўлади. Корреляцион боғланиш ўсимликларнинг 
ривожланиши жараёнида пайдо бўлган, қутблилик билан чамбарчас 
боғлиқдар. У ўсимликнинг айрим қисмлари- илдиз тизими ёки барча 
қисмлари билан биргаликда ер устки қисмининг бетартиб ривожланишига 
имкон бермайди. Ўсимлик бирор қисмининг қуриб қолиши, синиши, 
шикастланиши натижасида йўқолган ёки шикастланган қисмлар 
тикланади. Бунда ўзаро боғлиқлик бузилади. Агар ўсимликнинг илдиз 
тизими шикастланган бўлса, унинг ер устки қисмининг ўсиши ва ҳосил 
бериши дарҳол сусаяди. Аксинча ўсимликнинг ер устки қисми 
шикастланса, илдизининг ўсиши секинлашади. 
Ўсимликларнинг барча қисмларида ер устки қисми билан илдиз 
тизимининг ривожланишини таъминловчи корреляцион боғланиш мева 
дарахти габитусининг мураккаблашувига сабаб бўладиган маълум 
қонуниятга олиб келади. Габитус мева дарахтининг корреляцион 
боғланишини ифодалайдиган ташқи кўринишидир. 

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish