53
Боғ қатор ораларига яшил ўғит сифатида экилган ўсимликлар
фаол илдизларнинг ўсишини яхшилайди. Бундай ерларда тупроқ қора
шудгор қилиб қўйилган жойдагига қараганда сернам бўлади. Тупроқ
ҳаддан ташқари зичлашиб кетган ерларда илдизлар тупроққа чуқур
юмшатилган ерларда эса анча чуқур қатламга таралади ва катта
ҳажмни эгаллайди.
Илдизлар ўсишида мавсумийлик бўлади. Қишда илдизларнинг
тиним даври очиқ-аниқ ифодаланмайди, агар ҳаво иссиқ бўлса,
тупроқнинг пастки қатламида (2,5-5,4
0
С) илдизлар фаол ҳолатда
бўлади ва ўсади. Илдизларнинг вегетация даври узоқ давом этиши
дарахтда кўплаб заҳира озиқ моддалар тўпланишига имкон беради.
7,5-20,5
0
С га яқин ҳароратда илдизлар жуда кўп ўсади. “0” да ва 30
0
С дан юқори ҳароратда улар ўсишдан тўхтайди. Баҳорда илдизлар
дарахтлар куртак ёзишидан олдин ўса бошлайди.
Мева дарахтларида майда илдизлар нобуд бўлиб (сийраклашиб),
ўрнига янгилари чиқиши жуда илгаридан маълум. Олма ва нокда
асосий илдиз, ўқ илдизларнинг учи уруғ кўчатлик даврининг
дастлабки кунларидаёқ нобуд бўлади. Шундан кейин ўсиш жараёни
давомида ўз-ўзидан сийраклашадиган ён илдизлар ҳосил бўлади,
шунингдек, бутун попук илдизлар ҳам нобуд бўлади. Бундай ҳодиса
ўсимликларнинг бутун ҳаёти давомида, яъни олдин йўғон
илдизларда, кейин навбати билан майда илдизларда бошланиб, попук
илдизлар ялонғочланиб қолгунча рўй беради. Попук (сўрувчи)
илдизлар узоқ яшамайди. Нобуд бўлган илдизлар ўрнига янгилари
пайдо бўлади. Ўсимликларнинг илдиз тизими ўсиши ва қисман
нобуд бўлиши натижасида вегетация даврида ҳамда бутун ҳаёти
давомида тупроқнинг янги қатламига жойлашиб бораверади ва
тупроқ остида тана айланаси бўйлаб тарқалади, шу билан ўсиши ва
ҳосил бериши учун зарур шарт-шароит билан таъминланади.
Олма дарахтида дастлабки тўрт хил ёшдаги ўсиш даврида (30-
35 ёшида) асосий илдизлари тўлиқ сақланиб қолади. Ёши ортиб
боргани сари улар нобуд бўла бошлайди ва охирида ўз фаолиятини
йўқотади. Шу билан бир вақтда пайвандтагнинг илдиз бўғзидан янги
турдаги ёш илдизлар чиқади. Бинобарин, дарахтнинг катта ёшдаги
ўсув даврида фаол илдизлар бўлади. Боғларни суғоришда, ўғитлашда
ва ерни ишлашда булар албатта эътиборга олиниши лозим.
Тупроқнинг юза қатламидаги илдизлар ерни ишлаш вақтида иш
қуроллари шикастлаши ва кўпинча нам етишмаслиги, шунингдек,
тупроқнинг энг чуқур қатламларига тарқалган илдизлар кислород
етишмаслиги оқибатида кўплаб нобуд бўлади.
Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб, тегишли
агротадбирларни қўллаб, илдизларнинг ўсишини зарур йўналишга
бошқариш ва шу билан дарахтларнинг ер устки қисми ривожланиши
учун шароит яратиш ҳамда мўл ҳосил олишни таъминлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: