54
Мева дарахтларида ер устки қисмининг ўсиш хусусиятлари
Йиллик новда, шохларнинг жойлашувида яруслилик.
Уруғдан ёки пайванд қилинган куртакдан вегетация даврида дарахтнинг
бутун ер устки қисми шаклланадиган вегетатив ва ҳосил шохлари (йиллик
новдалар) ҳосил бўлади. Йиллик новдалар вегетация даврида вегетатив ёки
вегетатив-генератив
(аралаш)
куртаклардан
ривожланган
поя
ҳосилаларидир. Кейинчалик улар асосий ва ҳосил шохларига айланади.
Ҳар қайси новдада учки (юқоридаги) ва ён куртаклар бўлади. Учки
куртаклардан йиллик новда чиқади, дарахт юқорига қараб ўсади, шох-
шаббанинг ҳажми эса биринчи, иккинчи, учинчи ва навбатдаги тартиб
шохловчи новдаларнинг шаклланиши билан ён новдалар ҳисобига
катталашади. Шохланиш тартиби қанча юқори бўлса, шохлар шунча суст
ҳосил бўлади.
Камбий
ҳужайраларининг
бўлиниши
ва
ёғочлик
йиллик
ҳалқаларнинг ҳосил бўлиши натижасида тана ва шохлар йўғонлашади. Бу
ҳалқаларга қараб дарахт, шохнинг ёшини ва уларнинг ўсиш шароитини
аниқлаш мумкин. Дарахтнинг ўсиш шароити қанча яхши бўлса, йиллик
ҳалқалар шунча энли бўлади. Йиллик новдаларнинг узунлиги ҳар қайси
мева дарахтининг турига ва навига хосдир. У дарахтнинг ёшига,
қўлланилган агротадбирларга ва экологик шароитга боғлиқ. Ёш
дарахтларнинг йиллик ўсиши кучли бўлади, узунлиги 1 м ва ундан ҳам
ортади. Дарахтнинг ёши ортган сари йиллик ўсиш сустлашади, тўлиқ
мевага кирган даврида сезиларли даражада, дарахт қариганда, яъни
новдалар вегетация даврида фақат 2-3 см дан ўсаётганда кескин даражада
сустлашиб кетади.
Унумдор, ўғитланган, сув билан яхши таъминланган ерлардаги
дарахтлар новдаси яхши ўсади. Дарахт қанча серҳосил бўлса, унинг
вегетатив ўсиши шунча суст бўлади, чунки озиқ моддаларнинг асосий
қисми ҳосилнинг шаклланишига сарфланади. Дарахтларнинг барг
куртакларидан чиққан новдалар калта бўлиб, уларда битта куртак ва 1-9
тагача барг жойлашади. Кузга бориб бу новдалардан ҳалқали калта шохлар
чиқаради. Ўсув куртагидан ўсув ва ҳосил новда (шох) лари ривожланади.
Вегетатив-генератив куртаклардан ривожланган ўсувчи новдалар
асосида мева халтачаси ва новданинг тармоқлари бўлади. Булар олма, нок,
беҳи дарахтлари, олча, смородина, крижовникнинг баъзи навлари учун
хосдир. Янги новдалар ўсиш конуси меристема тўқимасининг тўхтовсиз
таъсир этиб туриши натижасида учидан ўсади. Лекин, учидан ўсишдан
ташқари,
интеркаляр ўсиш ҳам бўлиб, бунда ўсиш бўғим оралиқлари ва
баргларнинг асосида сақланган иккиламчи меристема қисмлари ҳисобига
содир бўлади.
Куртаклар ҳар хил сифатли бўлиши туфайли ёш дарахтлар
новдасидаги янги новдалар ҳам турлича бўлади. Учки куртакдан жуда
бақувват новда чиқади, улар ўтган йилги новда асосий танасининг давоми
бўлиб ҳисобланади. Пастда жойлашган куртаклардан ҳам бақувват
56
секин-аста сусайиб боради. Юқори тартиб шохлар кўплаб ҳосил шохлари
чиқаради.
Дарахтда кетма-кет ҳосил бўлаётган янги новдалар биологик
жиҳатдан катта бўлади ва шунинг учун тез қариб қолади. Янги
яруслардаги кейинги ҳосил бўлган новдаларнинг ўсиш ва ривожланиши
учун секин-аста пасая бошлайди. Ҳосил шохлари шох-шаббада ярусли
жойлашганлигидан мевалар ҳам ярусли жойлашади, лекин бу унчалик
яхши ифодаланмаган бўлади.
Дарахтларнинг озиқланиш майдонини аниқлашда, уларга шакл
беришда ва буташда мутахассислар яруслиликни ҳисобга олиши керак.
Яхши ярусланган дарахтларда шох-шаббаларга ёруғлик яхши тушади, улар
узоқ ҳосил беради, илдиз бачкилар кам чиқаради ва дарахтнинг ўзи ҳам
узоқ яшайди. Тиним ҳолатидаги куртакларнинг ўйғониши ва бачки
новдалар чиқиши ҳисобига улар ўз-ўзидан ёшаради. Дарахтлар доим ва
бунинг устига кўп кесиб юборилса, яруслилик бузилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: