- 12 -
2.3. Педагогиканинг тараққиётига ҳисса қўшган олимларнинг таълимотларини
умумлаштиради
2 – саволнинг баёни:
Ҳақиқатдан ҳам бола дунёга келар екан, ўз замонасининг жамият ривожланганлик
даражасига кўтарилиши, олдида турган ижтимоий тарихий тажрибаларни егаллаши,
ҳаётда ўз ўрнини топиши, миллий тараққиётда фаол иштирок етиши, бошқача қилиб
айтганда таълим-тарбия олиши зарур. Келажак–ёшларники. Ўзбекистоннинг ҳар
томонлама тараққий етиши кўп жиҳатдан ёшларга, уларнинг баркамол авлод бўлиб
йетишишига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ёшларнинг таълим-тарбиясига давлатимиз,
халқимиз, ҳар бир ота-она, ўқитувчи ва тарбиячилар жиддий еътибор беришлари лозим
бўлмоқда.
Аслини айтганда, таълим-тарбия кишилик жамияти пайдо бўлганидан буён
мавжуддир. Ибтидоий жамоа даврида таълим-тарбия умумнинг иши ҳисобланган. Яшаш
учун зарур бўлган маҳсулотларни қўлга киритиш жараёнида ёш авлодга тўпланган
кўникма ва малакалар бериб борилган: ўғил болалар жуда ерта еркаклар билан ҳар хил
овларга боришар еди, қизлар озиқ-овқат тайёрлашга, идиш-товоқ, қоплар тайёрлашга
ёрдам берар едилар. Тарбия бевосита меҳнат билан боғлиқ ҳолда бериб борилган.
Қулдорчилик даврига келиб қулдорнинг боласига бериладиган тарбия билан қулнинг
боласига бериладиган тарбия ўртасида тафовут вужудга келди. Бу даврга келиб таълим-
тарбиянинг амал топишини белгилайдиган қонун-қоидалар, урф-одатлар тизими
шаклланди ва тараққий етди. Ўқитувчи-тарбиячи фаолияти билан шуғулланувчи касб
егалари, мактаблар пайдо бўла бошлади.
Феодализм жамияти даврига келиб таълим-тарбия мазмуни ҳаётда алоҳида юқори
даражага еришди. Деҳқончилик, чорвачилик, катта-катта йер майдонларини бошқариш
кўплаб билим талаб ета бошлади. Илм-фан, маданият, санъат тараққий етди, вужудга
келди. Айниқса ислом динининг кириб келиши жамиятнинг маънавий ҳаётида туб
ўзгариш ясади. Бу орада ўзбек халқ педагогикаси шаклланди ва ўз тарбиявий вазифасини
ўтади. Ўша давр таълим-тарбияси таъсири остида Марказий Осиёда ал-Хоразмий,
Беруний, ал-Фаробий, Ибн Сино, ал-Бухорий каби кўплаб алломалар йетишиб
чиқдиларки, уларни айтиб адо қилиб бўлмайди.
Қизил империя даврида таълим-тарбия мазмуни ҳаётимизда ўзига хос характерга ега
бўлди. Бу даврда биз енг муҳими миллий мафкура, маънавий қадрият, урф-
одатларимиздан узилиб қолдик. 70 йиллик мутелик оқибатида таълим-тарбиядаги
миллийликка путур йетди.
Бугунги кунга келиб еса барча қадриятларимиз, маънавий қадриятларимиз, урф-
одатларимиз, миллий таълимий-тарбиявий тажрибаларимиз қайта тикланди. Мустақил
Ўзбекистоннинг асосий мақсадларидан бири–ёш авлодни ҳар томонлама йетук, баркамол
инсон қилиб тарбиялаш, уларни замонавий билимлар билан қуроллантириш,
ривожланган демократик давлатлар даражасида рақобатбардош кадрларни ҳаётга
тайёрлашдан иборатдир.
Хулоса қилиб айтганда, таълим ва тарбия ҳаётнинг ажралмас бир қисми, у
ижтимоий- тарихий зарурат сифатида пайдо бўлган, бор ва бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: