Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/100
Sana21.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#34270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
umumij pedagogika

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


- 3 - 
СЎЗ БОШИ 
Мустақиллик барча жабҳаларда бўлгани каби халқ таълими соҳасида ҳам катта 
ўзгаришлар ясади. Таълим самарадорлигини ошириш, давлат таълим стандартларининг 
бажарилиш сифатини таъминлаш, ҳозирда педагогиканинг олдида турган муҳим 
вазифалардан бири ҳисобланади. 
«Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»ни амалга 
ошириш жараёни сифат босқичга кирди. Янги ўқув дастурлари, ўқув режалари, янги 
авлод дарсликлари, таълим стандартларига мувофиқ ҳолда таълим муассасаларига тақдим 
етилди. Таълим олдида турган вазифаларни ҳал етиш бевосита ўқитувчи фаолиятига 
боғлиқдир. Ўқитувчи ўқувчиларни билим егаллашда фаоллаштирадиган, барча учун
қулай бўлган қлларни, усул ва услубларни, таълимнинг турли хил воситаларини ва 
вазиятларини излайди. Улардан фойдаланган ҳолда педагогик жараёнининг 
самарадорлигини оширади. Талабаларни мустақил фикрлашга ўргатиб, ижодий 
изланишга, егаллаётган касбининг сирларини билиб олишга йналтиради.
Педагогика фани жамиятнинг ривожланиш қонун-қоидаларига таянган ҳолда 
тараққий етади. Кучли давлатдан кучли жамиятга ўтиш йўлида амалга оширилаётган 
ишлар миллий онг кун сайин юксалаётганидан далолат беради. Инсон онги тараққий 
етмас екан, ижтимоий ҳаёт жабҳаларида ҳеч бир ўзгариш сезилмайди. Ушбу қўлланмада 
педагогика фанидан ўтиладиган мавзулар бўйича мустақил иш топшириқлари берилган. 
Талаба ҳар бир мавзу бўйича янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш 
кўникмаларига ега бўлиши, керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усуллари ва 
воситаларини аниқлаши, ахборот манбаларидан унумли фойдаланиши, анъанавий ўқув ва 
илмий адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар билан ишлаши, интернет тармоғидан мақсадли 
фойдаланиши ва берилган топшириқларнинг йечимини белгилаши, топшириқларни 
бажаришда тизимли ва ижодий ёндошишлари зарур. Тўпламда мавзуларнинг назарий 
асосларини мукаммал ўрганиш, таҳлил қилиш, қиёсий таққослашга мўлжалланган 
вазифалар, айрим жиҳатларини чуқур егаллашга қаратилган топшириқлар, олган 
билимларни амалда татбиқ етиш йўл-йўриқлари ишланган. 
Тўплам талабаларнинг педагогика фанидан оладиган билимларини кўникма ва 
малакага айлантириш учун, педагогик касб хусусиятларидан воқиф бўлишлари ҳамда 
кафолатланган натижага еришишларига ҳисса қўшишга йўналтирилган. 
Ушбу тўплам олий ўқув юртининг барча йўналишидаги талабалари учун 
мўлжалланган. 
И. Педагогика фанининг мақсад ва вазифалари: 
1.1. 
Фаннинг мақсади: жамиятнинг барча аъзоларини ижтимоий еҳтиёжга мос ҳолда 
тарбиялаш, шахс сифатида шакллантириш, баркамол авлодни тарбиялаш.
1.2. 
Фаннинг 
вазифалари; 
ўқитишнинг, 
таълим-тарбиянинг 
замонавий 
қонуниятлари, мазмуни, усуллари, воситаларини ўрганиш, ёшларни замонавий 
педагогик билимлар билан қуроллантириш, интеллектуал салоҳиятини 
ошириш. 
1.3. 
Фанни ўрганишда талабалар халқимизнинг бой маънавий-маърифий меросига, 
фаннинг методологик асосларига таянган ҳолда иш кўрадилар. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish