- 9 -
1.1. Оғзаки сўров 12 марта ўтказилиб, ҳар бир сўров учун 1 баллдан ажратилган. Мавзуга
ажратилган материалнинг мазмунини тўлиқ ифодалаб берган талабага 1 балл, баъзи
хатоларга йўл қўйса 0,7-0,9 балл, бошқа ҳолларда 0,6 баллгача берилади.
1.2. Ёзма топшириқлар ҳар бир мавзу юзасидан 12 марта баҳоланади. Ҳар бир
топшириққа 1 балл берилади. Талаба қўшимча адабиётлардан, Интернет
маълумотларидан
фойдаланиб,
ёзма
топшириқни
бажарса,
маърузани
конспектлаштирса 1 балл қўйилади. Топшириқ тўлиқ бажарилмаса 0,5-0,9 балл
оралиғида, бошқа ҳолларда 0,5 баллгача қўйилади.
1.3. Амалий машғулотлар 10 марта ўтказилиб, ҳар машғулотга 1 балл берилади.
Маърузада тушунтириб ўтилган назарий маълумотларни ўзлаштириб, амалда
ифодалаб, бажариб кўрсата олган талабага 0,8-1 балл қўйилади. Бошқа ҳолларда
бажарилиш савиясига қараб 0,7 баллгача берилади.
1.4. Лаборатория ишлари кафедрада ишлаб чиқилган намуналар асосида, аниқ
мавзулардан бажарилади. Жами 6 та мавзудан бажарилган 6 та топшириқ юзасидан
баҳоланади. Ҳар бир топшириққа 1 балл берилади. Тўла бажарган талабага 1 балл,
тўла бажармаган талабага бажарилган иш ҳажмига нисбатан 0,8 баллгача қўйилади.
1.5. Мустақил ишлар махсус ишлаб чиқилган мустақил иш топшириқлари тўпламида
кўрсатилган мавзулар юзасидан бажарилади. Жами учта мустақил иш топшириғи
бажарилиб, ҳар бир топшириқ 5 баллгача мустақил ишлар тўпламида кўрсатилган
бандлар бўйича баҳоланади. Агар бирор банд бажарилмаса шу бандга ажратилган
балл қўйилмайди. Топшириқни тўлиқ бажарган талабага 5 балл, акс ҳолларда 1-4
балл оралиғида ишнинг ҳажми ва сифатига қараб баҳоланади.
2. Оралиқ баҳолаш бўйича: жами 30 балл ажратилади.
2.1. Мўлжалланган муддатда, мўлжалланган мавзулар юзасидан икки марта ёзма иш
ўтказилиб, вариант асосида бешта саволга жавоб ёзиши талаб қилинади. Ҳар бир
саволга 2 баллдан, битта ёзма ишга 10 балл берилади. Жами иккита ёзма иш учун 20
балл ажратилади.
2.2. Мустақил ишлар тўпламида келтирилган иккита мавзу юзасидан мустақил иш
бажарилади. Жами иккита мустақил иш топшириғи бажарилиб, ҳар бир топшириқ 5
баллгача мустақил ишлар тўпламида кўрсатилган бандлар бўйича баҳоланади. Агар
бирор банд бажарилмаса шу бандга ажратилган балл қўйилмайди. Иккита мустақил
иш топшириғи учун 10 балл ажратилади.
3. Якуний баҳолаш бўйича: жами 15 балл берилади.
3.1. Якуний баҳолашда фан бўйича ўтилган барча мавзуларнинг мазмунини қамраб олган
ёзма топшириқ вариантлари асосида ёзма иш ўтказилади. Вариантнинг ҳар битта
саволи учун 3 баллдан, жами якуний назоратга 15 балл ажратилади. Саволнинг
моҳиятини тўлиқ очиб берган, аниқ фактлар билан далиллаб берган талабага 3 балл,
жавоб тўлиқ ёритилмаган бўлсада, асосий фикрлар ифодалаб берилса 2 балл,
қониқарли жавоб учун 1 балл берилади. Акс ҳолларда 0,8 баллгача қўйилади.
Саволга жавоб берилмаса 0 балл қўйилади. Якуний баҳолашда якуний назорат учун
ажратилган балнинг 55 % ини, яъни 8 балл тўплай олмаган талаба якуний назоратдан
ўтмаган ҳисобланади.
Талабанинг умумий бали ҳисобланганда яхлитлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: