Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/100
Sana21.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#34270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   100
Bog'liq
umumij pedagogika

 
 
 
 
 
 


- 10 - 
МАъРУЗАЛАР КУРСИ 
1-МАВЗУ: ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ 
Асосий саволлар: 
1. Педагогика фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. 
2. Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши. 
3. Педагогиканинг асосий тушунчалари. 
4. Педагогиканинг методологик асоси. 
5. Педагогика фанининг тизими ва бошқа фанлар билан алоқаси. 
6. Педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари. 
 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: ижтимоий тарихий тажриба, баркамол 
авлод, таълим-тарбия, обйект ва предмет, педагогика, педагог; мазмун, мақсад, қонун-
қоида, шакл ва усуллар, назария ва амалиёт, категория, тушунча, маълумот, таълим, 
тарбия, ривожланиш; методологик асос, педагогик фанлари тизими; илмий-тадқиқот 
усуллари ва ҳакозо. Метод, илмий-тадқиқот методи, методология, илмий кашфиёт, илмий 
фараз, кузатиш, суҳбат, тажриба-синов, ижодий ишларни ўрганиш, мактаб ва архив 
ҳужжатларини ўрганиш, анкета ва тестлар, математика-кибернетика, статистика, илмий-
тадқиқот натижаси. 
 
Мавзуга оид муаммолар: 
1. Педагогика фанига турлича таърифлар берилган. «Педагогика тарбия ҳақидаги 
фандир»-деган таъриф кўп учрайди. Сиз шу қоидага қўшиласизми ёки қўшилмайсизми? 
Сизнингча қандай таърифни педагогика фани учун маъқул деб санайсиз? Нима сабабдан 
шундай хулосага келганингизни изоҳланг. 
2. Педагогика фанининг мақсади, вазифалари, ўрганиш обйекти ва предмети орасидаги 
боғланишни ўзига хослик томонларини аниқланг. Тасаввурингизда ҳосил бўлган 
тушунчаларни ўқитувчилик касбига қиёсланг. Педагогика фанининг қамрови ва кўламини 
ёзма таҳлил қилинг. 
3. Педагогика жуда кўп асрлар давомида фалсафа фанининг бир қисми сифатида 
ривожланиб келган. Алоҳида фан сифатида фалсафадан ажралиб чиқишини олимлар 
турлича изоҳлайдилар. Айримлар Ян Амос Коменскийнинг таълимотидан кейин десалар,
бошқалар К.Ушинскийдан кейин деб ҳисоблайдилар. Яна бир тоифа олимлар еса Жон 
Дюи таълимотини кўрсатадилар. Ҳатто шўролар тузуми даврида педагогика алоҳида 
фанга айланган дегувчилар ҳам бор. Сиз қайси бир таълимот ёки қайси даврга келиб 
педагогика ўзи алоҳида фан бўлиб тараққий етди деб ҳисоблайсиз? 
4. Педагогика фанининг методологик асослари мавжуд бўлиб, унга асосланган ҳолда 
ривожланади, илмий тадқиқотлар олиб борилади, кашфиётлар қилинади, ҳаётга татбиқ 
етилади. Агар методологик асос ўзгарса, фанда қандай ўзгаришлар содир бўлади? Ёки 
олдингидек ўзгаришсиз ривожланиб кетаверадими? 
5. Илм-фан пайдо бўлибдики, у ўсиб, ривожланиб келмоқда. Бу тараққиёт ҳар бир 
фаннинг ўзига хос илмий-тадқиқот методлари асосида рўёбга чиқади. Педагогика 
фанининг тараққиёти қандай илмий-тадқиқот методлари натижасида ривожланган деб 
ҳисоблайсиз? Илмий-тадқиқот методларини санаб чиқинг. Уларни аҳамиятига қараб 
жойлаштиринг. Бир пайтда бир неча методдан фойдаланиб тадқиқот олиб бориш 
мумкинми? Фикрингизни асосланг. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish