Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   407
28-модда. Эмансипация
Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси 
бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари 
ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши 
мумкин.
вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон 
қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг 
ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг 
қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг 
қарори билан амалга оширилади.
Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган 
вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар 
оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.
1. ЎзР ФК 28-моддасининг мазмуни ЎзР қонунчилиги учун 
янги тушунча ҳисобланган, вояга етмаган шахс томонидан тўлиқ 
ҳажмда муомала лаёқатини олиши учун янги асос – эмансипацияга 
бағишланган. Вояга етмаганни битим тузиши учун ҳар сафар 
қонуний вакилларининг розилигини олишдан озод қилишни, 
эҳтимол, эмансипациянинг асосий мақсади деб ҳисоблаш мумкиндир. 
ЎзР ФК 28-моддасининг 1-қисмида кўрсатилганидек, фақат 16 
ёшга етганидан сўнг вояга етмаган шахс муомалага тўлиқ лаёқатли 
деб эълон қилиниши мумкин. ЎзР мК 16 ёшдан бошлаб меҳнат 
фаолияти билан шуғулланишга, фуқаролик қонун ҳужжатлари эса 
битимларнинг айрим турларини тузишга йўл қўяди. Яъни вояга 
етмаганни тўлиқ муомалага лаёқатли деб топиш учун у меҳнат 
шартномаси бўйича доимий иш жойи бўйича ёки тадбиркорлик 
фаолияти асосида мустақил даромадга эга бўлиши зарур. Ота-
она ёки бошқа қонуний вакилнинг эмансипацияга розилиги ҳамда 
васийлик ва ҳомийлик органининг қарори зарур. шуниси диққатга 
сазоворки, ЎзР ФК 28-моддасида вояга етмаганнинг хоҳиш-истаги 
ҳақида айтилмаган. Лекни шубҳа йўқ-ки, эмансипация фақат 16 ёшга 
тўлган вояга етмаганнинг истаги ва аризаси асосида эълон қилиниши 
мумкин.
Ота-она иккаласининг, қонуний вакилларининг розилиги 
бўлмаганида эмансипация суднинг қарори билан амалга оширилади. 
Вояга етмаганни тўлиқ муомалага лаёқатли деб эълон қилиш 
тўғрисидаги ариза суд томонидан аризачининг, ота-онанинг (ёки 


80
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
улардан бирининг), фарзандликка олувчининг, ҳомийнинг, васийлик 
ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида кўриб чиқилади.
2. муомалага тўлиқ лаёқатли деб эълон қилинганидан сўнг 
вояга етмаган тўлиқ ҳажмда фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади 
ҳамда мажбуриятлар, жумладан, ўзи томонидан етказилган зарар 
оқибатида вужудга келган мажбуриятлар зиммасига юкланади. 
Аммо қонунчиликда ёш чеклови ўрнатилган қатор ҳуқуқ ва бурчлар 
назарда тутилган. масалан, эмансипация қилинган вояга етмаган 
фуқаро алкоголь истеъмол қилишга ҳаққи йўқ, ҳомий ёки васий бўла 
олмайди. Жиноят содир этганида унга нисбатан вояга етганлар учун 
назарда тутилган жиноий жазо чоралари қўлланмайди.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish