Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


маҳрум қилиши мумкин, бундай вояга етмаган шахс ушбу Кодекс 22-



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   407
маҳрум қилиши мумкин, бундай вояга етмаган шахс ушбу Кодекс 22-
моддасининг иккинчи қисмига ёки 28-моддасига мувофиқ тўла ҳажмда 
муомала лаёқатига эга бўлган ҳоллар бундан мустасно.


76
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
1. ЎзР ФК 27-моддасининг 1-қисмига биноан, ўн тўрт ёшдан 
ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, шарҳланаётган 
модданинг 2-қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, ўз ота-
оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг, яъни 
қонуний вакилларини ёзма розилиги билан битимларни тузишлари 
мумкин ёки кейинчалик тузган битимлари ҳомийси томонидан 
ёзма равишда маъқулланиши керак. Кўриб турганимиздек, 14 ёш-
дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар тўлиқсиз фуқаролик 
муомала лаёқатига эга. Бу ҳолат улар битимларнинг бир қисмини 
ота-оналари, ҳомийларининг розилиги билан тузишларида, 
муайян шароитларда эса вояга етмаганлар томонидан етказилган 
зарар учун уларнинг ота-оналари, ҳомийлари жавобгар бўлишида 
намоён бўлади. мазкур розиликнинг шакли ва мазмуни қонун 
ҳужжатларида аниқ ифодаланмаган, аммо бу турдаги ҳужжатда 
вояга етмаганнинг қонуний вакилларининг иродаси, унинг битимда 
томон сифатида иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги аниқ 
кўрсатилиши лозим. Битим нотариал тартибда расмийлаштирилса, 
нотариус шартномада шаҳодат ёзувида шартнома вояга етмаган 
(туғилган санаси ва йилини кўрсатиб) шахс томонидан унинг 
шахси аниқланган қонуний вакили ёки ҳомийсининг (фамилияси, 
исми, отасининг исми кўрсатилади) розилиги билан имзолангани, 
ваколатлар текширилганини қайд қилади. Вояга етмаган томонидан 
амалга оширилган битим кейинчалик қонуний вакиллари томонидан 
маъқулланган тақдирда ҳам ҳақиқий ҳисобланади.
Битимга ёзма розилик берилмаган ёки маъқулланмаган бўлса, 
ушбу битим суд томонидан ЎзР ФК 118-моддасига биноан ҳақиқий 
эмас деб топилиши мумкин. Аммо розилик (мақуллаш)нинг йўқлиги 
ёки унинг оғзаки шаклда берилиши битимни ўз-ўзидан ҳақиқий 
эмаслигига сабаб бўлмайди. Битим фақат суднинг қарори билан 
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
2. ЎзР ФК 27-моддасининг 2-қисмида вояга етмаган мустақил 
равишда битимга киришиши мумкин бўлган ҳолатларнинг рўйхати 
келтирилган. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг 
мустақил равишда ўз иш ҳақи, стипендияси ва бошқа даромадларини 
тасарруф этиши уларнинг энг муҳим ва кўп қўллайдиган ҳуқуқидир. 
меҳнат (ЎзР мК 77-моддасида 15 ёшга тўлган вояга етмаганни ишга 
қабул қилишга йўл қўйилади) ва тадбиркорлик фаолияти натижасида 
олинган даромадлар, шунингдек, ота-онанинг бири томонидан тўла-


77
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
надиган алиментлар, соғлиғига етказилган зарарларни қоплаш 
учун тўланадиган суммалар, банк омонатлари бўйича фоизлар ва 
ҳ.к. вояга етмаганнинг бошқа даромадлари бўлиши мумкин. Вояга 
етмаган шахс томонидан фан, адабиёт ёки санъат асари, ихтиро ёки 
ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан муҳофаза қилинадиган 
натижасига муаллифлик ҳуқуқини амалга ошириб олган қалам ҳақи 
(гонорар) даромаднинг бошқа манбаи бўлиши мумкин.
1996 йил 25 апрелда ЎзР «Банклар ва банк фаолияти тўғри-
сида»ги 216-I-сонли қонунига кўра вояга етмаган банкларга ва 
бошқа кредит ташкилотларга омонат қўйишга ҳамда омонатларини 
тасарруф этишга ҳақли.
шунингдек, вояга етмаганлар мустақил равишда, қонуний 
вакилларининг розилигисиз, майда маиший битимларни тузишга 
ҳақлидир. мактаб ошхонасида тушликка ҳақ тўлаш, сақич ва турли 
ширинликларни харид қилиш, шаҳар транспортида йўл ҳақини 
тўлаш майда маиший битимга мисол бўлиши мумкин. ЎзР ФК майда 
битимнинг суммасини аниқлаштирмайди, шу сабабдан битимни 
майда маиший тоифага тааллуқли эканлигини аниқлашда эҳтиёж 
даражасини, вояга етмаганнинг ёшига нисбатини ҳамда битим 
миқдорини ҳисобга олиш зарур. Бундан ташқари, эҳтимол, вояга 
етмаганнинг оиласидаги турмуш даражасини ҳам эътиборга олиш 
керакдир, чунки майда маиший битимлар суммаси тобора ортиб 
бормоқда.
ЎзР ФК 27-моддасининг 4-бандидаги қоида 14 ёшдан 18 ёшгача 
бўлган вояга етмаганлар томонидан ЎзР ФК 29-моддасининг 2-қис-
мида кўрсатилган битимларни мустақил амалга ошириш имко-
ниятини назарда тутади. Ушбу қисмда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 
кичик ёшдагилар мустақил амалга ошириши мумкин бўлган битим 
турлари санаб ўтилади:
1) майда маиший битимлар;
2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки 
давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар;
3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс 
томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган 
маблағларни тасарруф этиш борасидаги битимлар.
Битимларнинг бу турлари ЎзР ФК 29-моддасига келтирилган 
шарҳларда батафсилроқ кўриб чиқилган.


78
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
3. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар деликт 
лаёқатли, яъни қонуний вакилларининг розилиги (маъқуллаши) 
билан тузган битимлар бўйича ҳам, ЎзР ФКга мувофиқ мустақил 
амалга оширишлари мумкин битимлар бўйича ҳам мустақил 
равишда мулкий жавобгар бўладилар. Вояга етмаганлар томонидан 
етказилган зарар улар томонидан умумий асосда қопланади. 
Битимларни бузганлик учун жавобгарлик ЎзР ФК 24-бўлими билан 
тартибга солинади. Вояга етмаганнинг қонуний вакилларига, 
башарти улар ўзларининг айби йўқлигини исботлай олмасалар
вояга етмаганнинг етарлича мол-мулки бўлмаган тақдирда 
жавобгарлик юклатилиши мумкин (ЎзР ФК 994-моддаси). Агар 
битим ота-онанинг ёки ҳомийнинг розилигисиз (бундай розилик 
қонунга кўра талаб этилса) тузилган бўлса, битим ота-онанинг ёки 
ҳомийнинг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (ЎзР 
ФК 118-моддаси).
4. ЎзР ФК 27-моддасининг охирги қисмида 14 ёшдан 18 
ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг қисман муомалага лаёқатини 
чеклашнинг шартлари ва тартиби белгиланади (ЎзР ФКда кўрса-
тилган асосларда тўлиқ ҳажмда муомала лаёқатини қўлга киритган 
шахслар бундан мустасно). Одатда, муомала лаёқати чекланган 
асослар деб вояга етмаганлар томонидан спиртли ичимликлар 
ва гиёҳванд моддаларнинг истеъмол қилиниши, қиморга 
берилиб кетиш ёки руҳий касалликка чалиниши ҳисобланади. 
Суд томонидан фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки 
муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар ЎзР ФПК 
291–297-моддаларига мувофиқ кўриб чиқилади. муомала лаёқатини 
чеклаш тўғрисидаги қарорни суд ота-онанинг, фарзандликка олган 
ёки ҳомий шахснинг ёхуд васийлик ва ҳомийлик органининг 
илтимосига биноан қабул қилади. Суд қарорида вояга етмаганнинг 
ўз даромадларини мустақил тасарруф қилиш ҳуқуқини чеклаш 
ёки ундан маҳрум қилиш назарда тутилиши мумкин. Вояга 
етмаганнинг қисман муомалага лаёқатсизлиги қуйидаги ҳолларда 
тикланиши мумкин: чеклаш муддати тамом бўлганда (агар шундай 
муддат суднинг қарорида белгиланган бўлса), вояга етган шахс 18 
ёшга тўлса, ёхуд қонунда йўл қўйиладиган ҳолатларда эмансипация 
эълон қилинса, чеклаш учун сабаб бўлган асослар йўқолганда 
муомалага лаёқатини чеклашни бекор қилиш тўғрисидаги суднинг 
қарори билан.


79
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish