73
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
ҳоллардан ташқари банкротлик аломатлари мавжуд бўлса, бу ҳолатда
банкротлик тўғрисидаги иш хўжалик суди томонидан қўзғатилиши
мумкин. Пул тўлови мажбуриятларининг бажарилмаганлиги
муносабати билан қарздорни банкрот деб тан олиш ҳақидаги
ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига қарздор,
кредитор ва прокурор эгадирлар. мажбурий пул тўловлари бўйича
мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги муносабати билан қарздорни
банкрот деб тан олиш ҳақидаги ариза билан хўжалик
судига
мурожаат қилиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати
органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари эгадирлар.
хўжалик суди томонидан қарздорни, яъни якка тадбиркорни
банкрот деб тан олиш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши ва
тугатиш ишининг очилиши пайтидан бошлаб қуйидаги оқибатлар
келиб чиқади:
– қарздорнинг пул мажбуриятларини ижро этиш муддатлари
бошланган деб ҳисобланади;
– қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойка (жарима,
пеня), фоизлар ва бошқа хил иктисодий (молиявий) санкциялар
ҳисобланиши тўхтатилади;
– алиментларни ундириш талаблари бўйича ижро ҳужжатларидан,
шунингдек, шахснинг ҳаётига ёки саломатлигига етказилган зарарни
қоплаш талабларидан ташқари барча ижро ҳужжатлари бўйича
қарздордан пул ундириш тўхтатилади.
қарздорни, яъни якка тадбиркорни банкрот деб тан олиш
ва тугатиш ишини очиш тўғрисидаги қарорни хўжалик суди
барча аниқланган кредиторларга
икки ой ичида кредиторлари
ўз талабларини билдириши лозимлиги ҳақида хабардор қилади.
хўжалик судининг мазкур қарорининг юборилиши қарздорнинг,
яъни якка тадбиркорнинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади.
хўжалик суди томонидан қарздорни, яъни хусусий тадбиркорни
банкрот деб тан олиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши пайти-
дан бошлаб унинг давлат рўйхатидан якка тадбиркор сифа тида
ўтказилганлиги ўз кучини йўқотади ва фаолият нинг алоҳида
турларини амалга ошириш бўйича берилган лицензияларнинг амал
қилиши тўхтайди.
хўжалик суди қарздорни, яъни
хусусий тадбиркорни банкрот
деб тан олиш ҳақидаги қарор нусхасини, қарздорни якка тадбиркор
74
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
сифатида рўйхатга олган органга ва лицензияловчи органга йўл-
лайди.
2. ЎзР ФК 26-моддаси 2-қисмининг нормалари юқорида
кўрсатилган «Банкротлик тўғрисида»ги қонуннинг 175-моддаси
учинчи қисмининг нормаларига ўхшайди ва айнан қонунда
қарздорни, яъни хусусий тадбиркорни банкрот деб тан олиш таоми-
лини амалга оширишда шахснинг ҳаётига ёки саломатлигига
етказилган зарарни ундириш,
алиментларни ундириш, шунингдек,
бошқа хил шахсий талаблар бўйича кредиторлар ўз талабларини
кўрсатишга ҳақли деб айтилган. мазкур кредиторларнинг талаблари
банкротлик таомилларини қўллаш пайтида билдирилмаган бўлса,
якка тадбиркорни банкрот деб тан олиш таомилидан кейин ҳам ўз
кучини йўқотмайди.
ЎзР ФК 26-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, якка тар тиб даги
тадбиркор банкрот деб топилган тақдирида унинг кредиторлари
талабларини қондириш тартиби ЎзР ФК 56-моддаси
билан
белгиланади (мазкур моддага изоҳни қаранг). Якка тадбиркор
кредиторлари талабларини қондиришнинг мукаммалроқ тартиби
ва шартлари ЎзР «Банкротлик тўғрисида»ги (Янги таҳрирдаги)
қонунининг 183-моддасида кўрсатилган. мазкур моддага мувофиқ,
хўжалик судининг депозитига топширилган пул маблағлари ҳисобига
кредиторлар талабларининг қондирилишигача, банкротлик ишини
кўриб чиқиш ва қарздорни, яъни якка тадбиркорни банкрот деб тан
олиниши бўйича хўжалик суди томонидан қабул қилинган қарорни
ижро этиш билан боғлиқ харажатлар қопланади, шунингдек, қарздор
яъни якка тадбиркор томонидан ҳаётига ёки саломатлигига зарар
етказилган фуқароларнинг олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ
билдирилган талаблари қаноатлантиради.
Кредиторларнинг талаблари қуйидаги навбат тартибида қонди-
рилади:
– биринчи галда – мажбурий тўловлар бўйича кўрсатилган талаб-
лар, алиментларни ундириш ҳақидаги
талаблар, шунингдек, иш
ҳақи тўловларини ва муаллифлик шартномалари бўйича мукофот
тўловларини кўзда тутган талаблар;
– иккинчи галда – қарздор мол-мулкининг гаров билан таъмин-
ланган пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талаблари;
– учинчи галда бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китоблар амал га
оширилади.
75
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
Ҳар бир гал дастлабки гал бўйича талаблар тўлиқ даражада
қондирилганидан сўнг кейинги навбатдаги талаблар қондирилади.
хўжалик судининг депозитидаги
пул воситаларининг етиш-
мовчилиги ҳолатида, улар тегишли навбатдаги кредиторлар ўрта-
сида билдирилган талабларининг суммасига мутаносиб тарзда
тақсимланади.
Do'stlaringiz bilan baham: