Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   407
30-модда. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш
Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг 
аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган 
фуқарони суд қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда 
муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин ва бундай фуқарога васийлик 
белгиланади.
муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни 
уни васийи амалга оширади.
Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган 
асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва унга 
белгиланган васийликни бекор қилади.
1. Фуқаронинг муомалага лаёқатлиги нафақат унинг ёшига (олти 
ёшгача болалар муомалага лаёқатсиздир), балки руҳий соғлигининг 
ҳолатига ҳам боғлиқдир. Фуқаро ўз ҳаракатларининг аҳамиятини 
тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган руҳий 
касаллик (ақли заифлик) фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга 
асос бўлиб, фуқаро, шунингдек, ўз ҳаракатларининг аҳамиятини 
тушунсада, аммо уларни бошқара олмаган тақдирда ҳам муомалага 
лаёқатсиз деб топилиши мумкин. Руҳий касалликни аниқлаш ва 
ташхис қўйиш тартиби умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва 
таснифлар асосида белгиланиб, фуқаронинг жамиятда қабул қилинган 
ахлоқий, маданий, сиёсий ва диний қадриятларга қўшилмаслиги 
ёхуд унинг руҳий соғлиги билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа 
сабабларга таяниши мумкин эмас. Руҳий касалликка учраган шахсни 
ташхислаш ва даволаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда 
рухсат этилган тиббий воситалар ва усуллардан фойдаланилади (ЎзР 
«Психиатрия ёрдами тўғрисида» ги қонунининг 12-моддаси, 2000 
йил 31 августда қабул қилинган 123-II-сонли).
Фуқаро фақат суд тартибида муомалага лаёқатсиз деб топилиши 
мумкин, бу эса унинг ҳуқуқларини кафолатлайди ва муҳофазалайди. 


83
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш ишларини кўриб чиқиш 
тартиби ЎзР ФПК 33-боби билан тартибга солинади. Фуқарони 
муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги иш унинг оила аъзолаpи, 
васийлик ва ҳомийлик органлаpи, пpокуpоp, даволаш муассасалари 
ва бошқа давлат органлаpи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органи ҳамда жамоат бирлашмалаpи берган аpизалаp бўйича 
кўзғатилиши мумкин (ЎзР ФПК 291-моддаси).
2. Фуқаро муомалага лаёқатсиз деб топилганидан сўнг бундай 
фуқарога васийлик белгиланади. Васий этиб муомалага лаёқатсиз 
шахснинг эри (хотини), ота-онаси, бошқа қариндоши, шунингдек, 
бошқа шахс тайинланиши мумкин. Васий муомалага лаёқатсиз 
фуқаронинг қонуний вакили бўлиб, унинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилади ҳамда унинг номидан битимлар ва юридик аҳамиятга эга 
бошқа ҳаракатларни амалга оширади. муомалага лаёқатсиз деб 
топилган фуқаро томонидан етказилган зарарни унинг васийи ёки 
унинг устидан назоратни амалга ошириши шарт бўлган ташкилот, 
агар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай 
олмаса, тўлайди (ЎзР ФК 996-моддаси). муомалага лаёқатсиз деб 
топилган фуқаро томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас 
(ЎзР ФК 119-моддаси).
3. Башарти фуқаро муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб 
бўлган асослар бекор бўлса, суд унинг оила аъзолаpи, васийлик ва 
ҳомийлик органлаpи, пpокуpоp, даволаш муассасалари ва бошқа 
давлат органлаpи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи 
ҳамда жамоат бирлашмалаpи берган аpизалаpга биноан, суд-
pуҳий экспеpтизасининг хулосасига асосланиб, соғайган фуқаpони 
муомалага лаёқатли деб топиш ҳамда унинг устидан белгиланган 
васийликни бекоp қилиш ҳақида ҳал қилув қаpоpи чиқаpади (ЎзР 
ФПК 296-моддаси).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish