Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   407
31-модда. Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш
Спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъ-
мол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяёт-
ган фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан фуқаролик процессуал 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши 
мумкин. Унга ҳомийлик белгиланади. Бундай фуқаро майда маиший 
битимларни мустақил тузиш ҳуқуқига эга. У бошқа битимларни 
ҳомийнинг розилиги билангина тузиши, шунингдек, иш ҳақи, пенсия 
ва бошқа даромадлар олиши ҳамда уларни тасарруф этиши мумкин. 


84
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Бироқ бундай фуқаро ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари 
учун мустақил равишда мулкий жавобгар бўлади.
Фуқаронинг муомала лаёқати чекланишига сабаб бўлган асослар 
бекор бўлса, суд унинг муомала лаёқатини чеклашни бекор қилади. 
Фуқарога белгиланган ҳомийлик суд қарори асосида бекор қилинади.
1. ЎзР ФК 31-моддасига кўра, вояга етган шахснинг муомалага 
лаёқати икки шарт мавжуд бўлганда чекланиши мумкин: спиртли 
ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш 
ва иккинчиси, шунинг натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга 
солиб қуйиши. Фуқаро томонидан спиртли ичимликларни ёки 
гиёҳвандлик воситаларини ҳаддан ташқари кўп ва мунтазам равишда 
истеъмол қилиниши суиистеъмол деб ҳисобланиши мумкин. шу 
билан бирга, оиланинг бошқа аъзоларида иш ҳақининг ёки бошқа 
даромадларнинг мавжудлиги фуқаронинг муомала лаёқати чеклаш 
тўғрисидаги аризачининг илтимосини қондиришни рад этишга 
асос бўла олмайди, башарти оиласи спиртли ичимликларни ёки 
гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилаётган фуқародан зарур 
моддий ёрдам олмаётган ёхуд уни тўлиқ ёки қисман боқишга мажбур 
бўлса. Аммо фуқаро бир ўзи (оиласиз) истиқомат қилаётган бўлса, 
унинг муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас.
Фуқаронинг муомала лаёқати фақат суднинг қарори билан 
чекланиши мумкин. Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топишга 
ўхшаш тарзда, фуқаронинг муомала лаёқати чекланган деб топиш 
тартиби ЎзР ФПК 33-боби билан тартибга солинади. Суд фуқаpони 
муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғpисидаги ишни албатта шу 
фуқаронинг (жавобгаpнинг), пpокуpоp ҳамда васийлик ва ҳомийлик 
органи вакилининг иштиpокида кўpади (ЎзР ФПК 294-моддаси). 
Суднинг фуқаpони муомала лаёқати чекланган деб топиш 
тўғpисидаги ҳал қилув қаpоpи васийлик ва ҳомийлик органининг 
муомала лаёқати чекланган шахсга ҳомий тайинлаши учун асос 
бўлади (ЎзР ФПК 295-моддаси).
муомала лаёқати чекланган фуқаро фақат майда маиший би-
тимлар тузишга ҳақлидир. Бошқа битимларни у фақат ҳомийнинг 
розилиги билан содир этиши мумкин. қонун чиқарувчи ҳомий 
розиликни қандай битимлар бўйича оғзаки ва қандай битимлар 
бўйича ёзма шаклда бериши мумкинлигини аниқлаштирмайди. 
шунга боғлиқ равишда ҳомийнинг ҳомийлик остидаги шахсга битим 
тузиш учун берадиган розилигининг ҳар иккала шаклини қонуний 


85
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
деб ҳисоблаш мақбулдир. Акс ҳолда, спиртли ичимликларни 
ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиши оқибатида 
муомала лаёқати чекланган шахс томонидан содир этилган битим 
суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (ЎзР ФК 120-
моддаси). ЎзР ФК 31-моддаси асосида ҳомийлик белгиланган 
фуқарони муомала лаёқатининг чекланганлиги ЎзР ФК 27-моддасида 
кўрсатилган, иш ҳақи ёки даромадларга эга, 14 ёшдан 18 ёшгача 
бўлган вояга етмаган шахснинг чекланган муомала лаёқатидан 
фарқланади. ЎзР ФК 31-моддаси қоидаларида фуқаро мустақил 
равишда, ҳомийнинг розилигисиз иш ҳақи, пенсия ва бошқа 
даромадлар олиши ҳамда уларни тасарруф этиши мумкин эмаслиги 
(ЎзР ФК 27-моддасида кўрсатилган вояга етмаган шахсдан фарқли)
назарда тутилган.
2. Башарти фуқаронинг муомала лаёқати чекланишига сабаб 
бўлган асослар бекор бўлса, суд фуқаро ўзининг, ҳомийнинг, 
васийлик ва ҳомийлик органлаpи, пpокуpоp, даволаш муассасалари 
ва бошқа давлат органлаpи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органи ҳамда жамоат бирлашмалаpи берган аpизалаpга биноан 
фуқаpони муомала лаёқати чекланган деб топиш ҳамда унинг 
устидан белгиланган ҳомийликни бекоp қилиш ҳақида ҳал қилув 
қаpоpи чиқаpади (ЎзР ФПК 296-моддаси 1-қисми).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish