603
21-боб. мажбуриятларни бажариш
1) кўчмас мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича мол-
мулк турган жойда. мазкур банднинг қоидаси кўп жиҳатдан
мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқади. масалан, агар маж-
бурият нарсаси уй ёки шу уй ижарасидан иборат бўлса, табиийки,
мажбуриятнинг бажарилиши уй жойлашган жойда амалга оши ри-
лади;
2) ташишни назарда тутадиган товар ёки бошқа мол-мулкни
топшириш мажбуриятлари бўйича товарни кредиторга етказиб
бериш учун уни биринчи ташувчига топшириш жойида. Ушбу ҳолат-
да мажбуриятни қарздордан узоқ масофада (бошқа шаҳар, ҳатто
бошқа мамлакатда) яшайдиган кредиторга
нисбатан бажарилиши
тартибга солинган. Бундай мажбуриятнинг бажариш жойи бўлиб
товарни биринчи ташувчига топшириш жойи ҳисобланади (ЎзР
ФК, 390-м.). Аммо товар етказиб бериш шарти билан сотилган
(бегоналаштирилган) ҳолда (сотувчи товарнинг ўзини бериш билан
бир қаторда, уни харидорга ташиб етказиб бериш мажбуриятини ҳам
олади) товар бевосита сотувчининг ўзи томонидан харидорга унинг
яшаш жойига етказиб берилади;
3) қарздорнинг товарни ёки бошқа мол-мулкни топшириш
юзасидан ўзга мажбуриятлари бўйича мол-мулкни тайёрлаш ва
сақлаш жойида, башарти мажбуриятнинг келиб чиқиши пайтида бу
жой кредиторга маълум бўлган бўлса. Сўз юритилаётган қарздор-
нинг мажбуриятлари турли хил бўлиши мумкин: кредиторнинг
буюртмасига биноан тайёрланган ашёларни етказиб бериш тўғри-
сидаги
шартнома асосида; савдо корхоналарини улгуржи савдо
ташкилотлари, воситачилар ва ш.к. орқали товарлар билан таъмин-
лаш билан боғлиқ равишда вужудга келадиган шартномалар.
4) пул мажбурияти бўйича мажбурият вужудга келган пайтда
кредитор яшаган жойда, агар кредитор юридик шахс бўлса, унинг
мажбурият вужудга келган пайтда жойлашган ерида, агар кредитор
мажбуриятни бажариш вақтигача ўз яшаш жойини ёки жойлашган
ерини ўзгартирган бўлса ва бу ҳақда қарздорни хабардор қилган
бўлса ижро этиш жойи ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳамма ҳара-
жатларни кредитор ҳисобидан қилган ҳолда, унинг янги яшаш
жойида ёки жойлашган ерида. Агар кредитор фуқароларга хизмат
кўрсатувчи, иш бажарувчи фуқаро бўлса, у билан ҳисоб-китоблар иш
бажарилган, хизмат кўрсатилган ерда амалга оширилади. Бу нарса
мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқади. Фуқаронинг
юридик
604
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
шахслар билан ўзаро муносабатида эса пул маблағлари унинг
банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилади ёки нақд пулда ана
шундай ҳисоб-китоблар учун белгиланган қоидалар ва чекловларга
риоя этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Нақд пулсиз амалга ошириладиган пул мажбуриятларига
нисбатан мажбуриятни бажариш жойи бўлиб кредитор томонидан
белгиланган банк, агар муайян банк аниқ кўрсатилмаган бўлса,
кредиторнинг банк ҳисоб варағи мавжуд бўлган қарздорга
маълум
бўлган ҳар қандай банк ҳисобланади (тўловни қабул қилиб олар
экан, ўзининг банк ҳисоб варағи тўғрисидаги шартномадан келиб
чиқадиган кредиторнинг унинг ҳисобига келиб тушган пул
маблағларини қабул қилиб олиш ва унинг ҳисоб варағига киритиб
қўйишга оид мажбурияти асосида ҳаракат қилади). Кредитор ўз
яшаш жойини ўзгартирганда, бу ҳақда қарздорни хабардор этиши
шарт, бу ҳолда қарздор кредиторнинг яшаш жойи ўзгарганлиги
муносабати билан юзага келган ўз ҳаражатларини кредитор
ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.
5) бошқа барча мажбуриятлар бўйича қарздорнинг яшаш
жойида, агар қарздор юридик шахс бўлса, унинг жойлашган ерида.
мазкур бандда мажбурият қарздорнинг яшаш жойи ёки
турар
жойида бажарилишини тартибга солувчи умумий қоида белгилаб
қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: