Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Қарзни депозитга қўйиш йўли билан



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   407
249-модда. Қарзни депозитга қўйиш йўли билан 
мажбуриятни бажариш
Қарздор ўзи тўлаши лозим бўлган пул ёки қимматли қоғозларни 
нотариуснинг депозитига, қонунда белгиланган ҳолларда эса суднинг 
депозитига қўйишга ҳақли, башарти мажбурият қарздор томонидан 
қуйидагилар туфайли бажарилиши мумкин бўлмаса:
1) мажбурият бажарилиши лозим бўлган жойда кредитор ёки 
ижрони қабул қилиб олиш учун у вакил қилган шахс бўлмаса;
2) кредитор муомалага лаёқатсиз бўлса ва унинг вакили бўлмаса 
ёки вакил рози бўлмаса;
3) мажбурият бўйича ким кредитор эканлиги хусусида аниқлик 
йўқлиги кўриниб турган бўлса, хусусан бу ҳақда кредитор билан бошқа 
шахслар ўртасида низо чиққанлиги муносабати билан;
4) кредиторнинг ижрони қабул қилишдан бўйин товлаши ёки унинг 
томонидан бошқача йўл билан кечиктирилиши муносабати билан.
Пул суммасини ёки қимматли қоғозларни нотариус ёхуд суднинг 
депозитига қўйиш мажбуриятни бажариш ҳисобланади.
Депозитига пул ёки қимматли қоғозлар қўйилган нотариус ёхуд суд 
кредиторни бундан хабардор қилади.
1. ЎзР ФКнинг 249-моддасида қарздор тўлаши лозим бўлган 
пул ёки қимматли қоғозларни нотариуснинг депозитига, қонунда 
белгиланган ҳолларда эса суднинг депозитига қўйишнинг батафсил 
рўйхати белгиланган. Пул ёки қимматли қоғозларни кредиторга 
топшириш учун нотариус томонидан депозитга қабул қилиш 
мажбуриятни бажариш жойида амалга оширилади (ЎзР нинг 1996 
йил 26 декабрдаги № 343-I-сонли «Нотариат тўғрисида»ги қонуни, 
74-м.). Пул маблағларини кредиторнинг ҳисоб варағига ўтказишни 
қарздор жойлашган ердаги (яшаш жойидаги) нотариус ёки суд 
депозитига ўтказилиши орқали мажбуриятни ижро этиш масалан, 
тугатиш бошқарувчиси томонидан амалга оширилиши мумкин, бу 
ҳақда кредиторга хабар қилинади (ЎзР нинг 1994 йил 5 майдаги 
«Банкротлик тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрир) № 1054-XII-сон, 
138-м.).
Таъкидлаш жоиз, мазкур модданинг 1-қисмида кўрса тилган 
ижро ни депозитга ўтказишга оид барча асослар қарздор томонидан 
мажбуриятларни бевосита кредиторнинг ўзига бажариш нинг юри-


608
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
дик ёки амалий имкониятлари мавжуд бўлмаган ҳолатларни жам 
этган.
2. қарздорнинг тегишли пуллари ёки қимматли қоғозларини 
кредитор номига очилган депозитга ўз вақтида киритилиши мажбу-
рият бажарилган ҳолатга тенглаштирилади. Бинобарин, қарздор 
ўз мажбуриятини бажарган ҳисобланади ва тегишли равишда қарз 
суммасига фоизлар, шу жумладан, ЎзР ФКнинг 327-моддасида кўзда 
тутилган фоизлар ҳисобланмайди.
Депозитига пул ёки қимматли қоғозлар қўйилган нотариус ёхуд 
суд кредиторни бундан хабардор қилади. қарздор ўз мажбурият-
ларини бажариш мақсадида депозитга маблағ киритганлиги 
тўғрисидаги нотариус ёки суднинг хабарномасини олган кредитор 
ижрони қабул қилиб олмаса, ЎзР ФКнинг 337-моддасига мувофиқ 
кечиктирган деб ҳисобланади.
Айтиш ўринлики, кредитор депозитда сақланаётган мажбурият 
суммасини олмаган тақдирда, мазкур сумма қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган тартибда давлат эгалигига ўтади. хусусан, ЎзР 
«Банкротлик тўғрисида»ги қонунининг 138-моддасига кўра, мазкур 
сумма нотариус ёки суд депозитига ўтказилган пайтдан эътиборан 
уч йил ичида кредитор томонидан олинмаса, бу сумма тегишинча 
нотариус ёки суд томонидан давлат бюджетига ўтказилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish