Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   407
кредиторнинг ҳуқуқлари
Қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма 
қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар 
биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла 
ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли.
Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор 
ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш 
ҳуқуқига эга.
Солидар қарздорлар мажбурият тўла бажарилгунича бурчли бўлиб 
қолаверадилар.
1. ЎзР ФКнинг 252-моддаси мазмуни қарздорлар солидар 
жавобгарликка эга бўлган ҳолатларда кредитор томонидан талаблар-
ни қўйиш ҳуқуқини амалга ошириш тартибини белгилашга 
йўналтирилган. Кредитор барча қарздорларга талаб қўйиши мумкин 
бўлгани каби, уларнинг ҳар бирига алоҳида тўлиқ равишда ёки 
қарзнинг бир қисмига талаб қўйишга ҳақли.
қарздорлар солидар мажбуриятга эга бўлган ҳолатда то мажбу-
рият тўлиқ ижро этилмагунга қадар жавобгар бўлиб қоладилар. 
Ўз навбатида, солидар мажбуриятнинг солидар қарздорларнинг 
биттаси томонидан тўлиқ бажарилиши ҳам солидар мажбуриятнинг 
бекор бўлишига олиб келади, шу боис қолган қарздорлар кредитор 
талабини бажаришдан озод бўладилар (ЎзР ФК, 254-м. 1-қ.).
253-модда. Солидар қарздорларнинг кредитор талабларига 
қарши эътирозлари
Қарздор солидар бўлиб мажбурият олган тақдирда бошқа қарз-
дор ларнинг кредитор билан мазкур қарздор қатнашмайдиган муноса-


611
21-боб. мажбуриятларни бажариш
батларига асосланган эътирозларни кредиторнинг талабларига қарши 
қўйишга ҳақли эмас.
ЎзР ФКнинг 253-моддасида қарздор томонидан бошқа қарздор-
ларнинг кредитор билан мазкур қарздор қатнашмайдиган муноса-
батларига асосланган эътирозларни кредиторнинг талабларига қарши 
қўйишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Агар харидор шартномада 
солидар деб эътироф этилган бир неча сотувчи билан олди-сотди 
шартномасини тузган бўлса, товарни етказиб бериш кечиктирилиши 
мумкинлиги борасида қарздорлардан бирига харидорнинг бер-
ган розилиги бошқаларни товарни ўз вақтида етказиб бериш 
мажбуриятидан озод қилмайди.
ЎзР ФКнинг 235-моддаси, 2-қисмида кўрсатиб ўтилган муноса-
батлар ҳам шу каби тартибга бўйсунади, яъни мажбуриятда 
қарздор томонида иштирок этган шахслардан бирига кредитор 
билдирган талабларнинг ҳақиқий эмаслиги, шунингдек, бундай 
шахсга талаб қўйишга доир даъво муддати ўтиб кетганлиги креди-
торнинг қолган шахсларга бўлган талабларига ўзича дахл этмайди 
(таълуқли эмас).
Бироқ қарздор кредиторнинг талабига қарши эътироз билдир-
ганда, бошқа қарздорларда мавжуд эътирозларни рўкач қила 
олмайди. масалан, агар қарздорлардан бирида кредиторга нисбатан 
муқобил (қарши) талаб қўйиш имконияти бўлса ва ана шу талабни 
ҳисобга ўтказиш орқали кредиторнинг талаби қисман сўндирилса, 
бошқа қарздор жавобгарликдан қутулиш учун ана шу эътирозни 
рўкач қилиб кўрсатишга ҳақли эмас.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish