Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мажбуриятларни муқобил суратда бажариш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet275/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   407
256-модда. мажбуриятларни муқобил суратда бажариш
Тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз 
мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни 
бажариши муқобил бажариш ҳисобланади.
Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни 
бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини 
очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил 
ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга 
ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни 
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажа-
рилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз 
мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган 
мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга 
ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини 
бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг 
муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз 
мажбуриятини бажариши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда 
тутилган қоидалар шартнома ёки қонунда бошқача тартиб белгиланган 
бўлмаса қўлланилади.
1. мажбуриятнинг муқобил тарзда бажарилишида тарафлардан 
бири томонидан ўз мажбуриятини бажариши шартномага мувофиқ 
бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб 
қўйилиши кўзда тутилади. Яъни бу модданинг қоидалари муқобил 
ашёвий тақдимотларни (топширишларни) (олди-сотди, айирбошлаш, 
пудрат ва ш.к.) назарда тутувчи икки томонлама мажбуриятли 
шартномаларга тааллуқли бўлиб ҳисобланадики, бунда шартнома 
нарсасини ташкил этувчи мажбуриятларнинг бирига кўра кредитор 
ҳисобланган шахс бир вақтнинг ўзида муқобил мажбурият бўйича 
қарздор сифатида намоён бўлади. Бир томонлама мажбуриятли 
(заём, рента) шартномаларга, шунингдек, ҳақ тўланмайдиган 
(ҳадя, текин фойдаланиш) шартномаларга нисбатан ЎзР ФКнинг 
256-моддасини қўллаб бўлмайди. масалан, агар маҳсулот етказиб 
бериш тўғрисидаги шартномада тўловни олдиндан ўтказиб бериш 
кўзда тутилган бўлса, маҳсулот етказиб берувчи товарни фақат 
сотувчининг пулини олганидан кейин етказиб беради (ЎзР ФК, 


615
21-боб. мажбуриятларни бажариш
420-м.). Бу ўринда бошқа томон мажбуриятни бажарганидан сўнг 
иккинчи томон ижро этадиган мажбурият муқобил мажбурият 
ҳисобланади.
2. Бир тараф муқобил ижрони тўхтатиб қўйиш, масалан, олдин-
дан тўлов ўтказиш тартибида маблағлар келиб тушмаган тақдирда 
товарларни беришни тўхтатиш (бу ҳолда шартномада белгиланган 
мажбуриятнинг ижроси бурчли томондан тақдим этилмаслиги), 
қолаверса, ҳатто бажаришни рад этиш ва кўрилган зарарни қоплашни 
талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бурчли томон мажбуриятини ўз вақтида 
бажармаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият деганда, масалан, 
бурчли томоннинг банкрот бўлишини англаш мумкин.
Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажа-
рил маган бўлса, масалан, маҳсулот етказиб берувчига пул маб-
лағларининг фақат бир қисми келиб тушганда, иккинчи тараф 
ўзининг муқобил мажбуриятини бажаришдан бош тортишга ёки 
бажарилмай қолган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажа-
ришни тўхтатиб қўйишга ҳақли. маҳсулот етказиб берувчи йўл 
қўйилган қоида бузилишининг содир бўлишини асос қилиб, иккинчи 
тарафнинг айбидан қатъий назар, ана шундай хатти-ҳаракат қилишга 
ҳақлидир.
3. Таъкидлаш жоизки, ўзининг муқобил мажбуриятини бажа-
ришдан бош тортиш ёки тўхтатиб қўйиш муқобил мажбурият бўйича 
бурчли бўлган тарафнинг мажбурияти эмас, ҳуқуқи ҳисобланади. 
шу сабабли, агар бурчли тараф ана шу ҳуқуқидан фойдаланмасдан 
муқобил мажбуриятини бажарган бўлса, у иккинчи тарафдан 
шартномада белгиланган ўз мажбуриятларининг бажарилишини 
талаб этишга ҳақлидир.
4. шу билан бир қаторда, ЎзР ФК 256-моддасининг 5-қисмида 
мазкур модданинг 2, 3 ва 4-қисмларида кўзда тутилган қоидалар агар 
шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса 
бу ҳолат шартномада иштирок этаётган тарафларга мазкур моддада 
кўрсатилган қоидалардан чекиниш имкониятини беради.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish