Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг бажарилишини



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   407
Асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг бажарилишини 
таъминлайдиган мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
1. Боб номининг ўзидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъ-
мин лаш мазкур институт қарздорнинг асосий мажбурият бўйича 
ўзининг мажбурияти (мажбуриятлари)ни лозим даражада бажаришга 
рағбатлантириш учун мўлжаллангани келиб чиқади, ўзининг 
мажбуриятини бажармаслик ҳолатида эса кредитор манфаатларини 
қондириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
ЎзР ФК 259-моддасининг 1-қисми мажбуриятлар бажарилишини 
таъминлашнинг олтита энг кўп қўлланиладиган усулларини ўз 
ичига олади ва уларнинг ҳар бирига ЎзР ФК 22-бобида алоҳида 
параграф бағишланган. Лекин юқорида кўрсатилган рўйхат тўлиқ 
деб ҳисобланмайди. Ушбу модда қонун ҳужжатлари ёки шартномада 
назарда тутилган бошқа таъминлаш усулларини ҳам истисно 
этмайди. масалан, ЎзР ФК 749-моддасига мувофиқ, мижоз ўзининг 
молия агенти олдидаги мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш 
мақсадида ҳам қарздорга нисбатан пул талабномасидан молия агенти 
фойдасига воз кечиши мумкин.
шунинг учун, мажбуриятни таъминлашнинг у ёки бу усулининг 
ўзига хос хусусиятларини ва унинг муайян вазиятларга нисбатан 
қўллаш имкониятларини ҳисобга олиш керак. Айтайлик, неустойка 
ва закалат бир вақтнинг ўзида фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг 
чораларини ифодалайди ва улар сифатида қарздорни, ҳақиқатдан 
амалга ошадиган жавобгарликни қўллаш хавфи остида мажбу-
риятларни шундай усулда бажаришга ундайди, негаки неустойка 
ёки пеняни белгиланган миқдорда ундириш кредитордан унчалик 
жиддий саъй-ҳаракатлар сарфланишини талаб қилмайди, масалан, 
қачонки уларнинг ҳажмини асослаш ва исботлаш лозим бўлган 
зарар ларни қоплаш ҳолатида.
Гаров, кафиллик, банк кафолати кредитор учун қарздор томо-
нидан улар таъминлаган мажбуриятни бузган ҳолларда унинг 
талабларини қондириш эҳтимолини оширади.
мажбуриятни таъминлаш усулини танлаш кўп жиҳатдан унинг 
туб маъносига боғлиқдир. мисол учун, қарз шартномаси ёки кредит 
шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар учун гаров, банк 
кафолати ва кафиллик каби усуллар энг аҳамиятли бўлиб кўринади. 
шу билан бирга, агар гап пудрат, банк ҳисобварағи, шартномаси ва 


619
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
бошқалардан келиб чиқадиган ишни бажариш ёки хизмат кўрсатиш 
мажбуриятлари ҳақида кетса, неустойкани қўллаш афзалроқдир, 
негаки кредитор манфаати қарздордан пул суммасини олишдан эмас, 
балки муайян натижага эришишдан иборатдир.
мажбуриятни санаб ўтилган ҳар қандай усуллардан бири билан 
таъминлаш ҳам кредитор билан қарздор (ёки қарздорнинг мажбу-
риятини таъминлайдиган бошқа шахс) орасида мажбуриятлар ҳуқу-
қий муносабатини вужудга келтиради.
2. Умумий қоидага кўра, мажбуриятни таъминлаш институти, 
тегишли равишда таъминланадиган асосий мажбуриятга нисбатан 
қўшимча хусусияти билан ажралиб туради. қўшимча мажбурият 
тақдири асосий мажбуриятнинг ҳақиқийлигига таъсир кўрсатмайди. 
мисол учун, мажбурият бажарилишининг таъминланиши, мажбу-
рият бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги битимнинг бекор 
қилиниш ҳолларида ҳам, мазкур шартнома ўз кучини сақлаб 
қолади. Ўз навбатида, агар қонун билан бошқаси белгиланмаган 
бўлса, асосий мажбуриятнинг бекор қилиниши уни таъминлайдиган 
мажбуриятнинг бекор қилинишига олиб келади. Бундай қоида бўйи-
ча истиснолардан бири кафолатдир (ЎзР ФК 301-моддаси).
шуниси диққатга сазоворки, кредитор ҳуқуқларининг бошқа 
шахсга ўтишида, таъминлайдиган мажбурият асосий мажбуриятнинг 
ортидан эргашади (ЎзР ФК 315-моддаси).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish