Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   407
1-§. НЕУСТОЙКА
260-модда. Неустойка тушунчаси
Қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор 
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда 
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган 
зарарни исботлашга мажбур эмас.
Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада 
бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка 
тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.
1. Неустойка мажбуриятларни таъминлашнинг кенг тарқал-
ган усулидир. Неустойканинг маъноси мажбуриятларни бажармас-
лик ёки лозим даражада бажармаслик мавжудлиги ҳолатида келти-


620
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
рилган зарарларнинг миқдори, шунингдек, бажариш муддатини 
кечиктириш ҳоллари, тўланиши лозим бўлган муайян пул суммасига 
мутаносиб равишда қарздор томонидан тўлашдан иборат. шартнома 
мажбуриятларини таъминлаш мақсадида неустойканинг кенг 
қўлланилиши, биринчи навбатда, қарздор томонидан мажбурият-
ларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида 
вужудга келган кредитор талофатларининг ўрнини тўлдириш қулай 
воситаси эканлиги билан изоҳланади. Бу маънода неустойкага 
қуйидаги хусусиятлар хосдир: томонлар шартномани тузиш пайти-
даёқ мажбуриятнинг бузилиши ҳолатлари учун жавобгарлик миқ-
дорининг олдиндан белгиланганлиги; бундай бузиш сабабли етка-
зилган зарарлар мавжудлигини исботлаш зарурияти йўқлиги 
ҳолларида мажбуриятни бузиш ҳолатининг ўзи учун неустойкани 
ундириш; томонларнинг ўз ихтиёрига кўра неустойка тўғрисидаги 
шартнома шартини белгилаш имконияти (қонуний неустойкадан 
ташқари), шу жумладан, унинг миқдори, зарарлар билан ўзаро 
нисбати, ҳисоблаш тартиби қисмида, уни томонларнинг муайян ўзаро 
муносабатларига мослаштирган ва мақсадга мувофиқ таъсирини 
кучайтирган ҳолда шакллантиришга ҳақли эканлиги.
Келиб чиқиш асосларига кўра, шартномавий (шартномада 
белгиланган) ва қонуний (қонун билан белгиланган) неустойка 
фақланади. Неустойкани ташкил қилувчи пул суммасини ҳисоблаш 
тартиби турлича бўлиши мумкин: шартнома суммасидан ёки унинг 
бажарилмаган қисмидан фоизлар кўринишида; мажбуриятларни 
бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик суммасига каррали 
нисбатда; пул бирликларида ифодаланган қатъий сумма да ва ҳ. к. 
Бироқ неустойка кўринишидан қатъий назар, фуқаролик-ҳуқуқий 
шартномада томонлардан бирига мажбу риятларни бузишнинг ҳар 
бир алоҳида ҳолатида неустойка миқдо рини белгилаш бўйича 
ваколатларни бериш назарда тутилиши мумкин эмас.
2. Неустойкада жавобгарлик зарурий асосларининг таркиби, 
зарарларни қоплаш шаклидаги жавобгарлик асосларига қараганда 
чекланган. Неустойкани ундириш учун мажбуриятларни бажармаслик 
ёки лозим даражада бажармаслик ҳолати мавжудлигининг ўзи етарли 
бўлиши мумкин. Неустойка фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг 
ўзига хос шаклидир ва ундан шу сифатда фойдаланиш хусусиятлари 
ЎзР ФК «мажбуриятларнинг бузганлик учун жавобгарлик» номли 


621
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
24-бобида назарда тутилади. шуни таъкидлаш муҳимки, агар қарз-
дор мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажар-
маганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўла нишини 
талаб қилишга ҳақли эмасдир (ЎзР ФК 349-моддасига шарҳларга 
қаранг).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish