568
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
даги битим иштирокчилардан қайси бири томонидан тузилаётган
бўлишидан қатъий назар, бундай розилик талаб қилинади.
Биргаликдаги мулкнинг ҳар бир иштирокчиси, агар барча
иштирокчиларнинг келишувидан бошқача тартиб англашилмаса,
умумий мол-мулкни тасарруф этиш хусусида битимлар тузишга ҳақли.
Биргаликдаги мулк иштирокчиларидан бири тузган умумий мол-
мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ битим уни тузган иштирокчининг
зарур ваколатлари йўқлиги сабабли, битимдаги иккинчи тараф буни
билган ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган тақдирдагина
қолган иштирокчиларнинг талабига мувофиқ ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Биргаликдаги мулкнинг айрим турлари учун ушбу Кодексда ёки
бошқа қонунларда ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ушбу
модданинг қоидалари қўлланилади.
1. Биргаликдаги мулкни ҳуқуқий тартибга солиш улушли мулкка
нисбатан ҳам умумий, ҳам ўзига хос хусусиятларга эга.
Биргаликдаги мулкда бўлган мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан
фойдаланиш шерик мулкдорлар
томонидан биргалашиб амалга
оширилади ҳамда улушли мулкдан фарқли равишда умумий мол-
мулкни шакллантириш бўйича шерик мулкдорлардан ҳар бири
ҳиссасининг миқдорига боғлиқ бўлмайди.
Биргаликдаги мулк иштирокчиларининг ўртасидаги келишувга
кўра умумий мулкка алоҳида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш
назарда тутилиши мумкин. Аммо эгалик қилиш ва фойдаланиш учун
берилган мол-мулкнинг шерик мулкдорнинг умумий мол-мулкни
яратишга қўшган ҳиссасига номутаносиб бўлган тақдирда у улушли
мулк иштирокчисидан фарқли ўлароқ, бошқа
шерик мулкдорлардан
тегишли компенсация талаб қилишга ҳақли эмас.
шерик мулкдорлардан бири томонидан биргаликдаги мулкчилик-
даги мол-мулкни тасарруф этишга доир битим тузилганда у барча
шерик мулкдорларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилган деб
ҳисобланади. Таққослаб шуни айтиш лозимки, улушли мулкчиликда
бўлган мол-мулкни тасарруф этишда уни барча иштирокчиларининг
розилиги фараз қилинмайди. шу сабабли улушли мулкнинг
иштирокчиси, башарти улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари
томонидан унга берилган ишончномага асосланган тегишли
ваколатга эга бўлса, умумий мулкни тасарруф этишга ҳақли бўлади.
Биргаликдаги мулкчиликда бўлган мол-мулкка эгалик қилиш,
ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш
уни барча иштирок-
569
18-боб. Умумий мулк
чиларининг розилиги билан амалга оширилиб, бу ҳолат фараз
қилинади. Улар, башарти ўрталаридаги келишувда ўзгача тартиб
назарда тутилмаган бўлса, умумий мулкка биргалашиб эгалик
қиладилар ва ундан фойдаланадилар. Умумий мол-мулкни тасарруф
этишга доир битим тузилганда ҳам,
уни ким амалга оширганидан
қатъий назар, шерик мулкдорларнинг розилиги фараз қилинади.
2. Барча иштирокчиларининг келишувидан ўзгача тартиб келиб
чиқмаса, умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битимларни
биргаликдаги мулкнинг ҳар бир иштирокчиси амалга ошириши
мумкин. масалан, бундай ҳуқуқ иштирокчилардан фақат бирига
тақдим
этилиши мумкин, бунинг учун бошқалар унга ишончнома
беришлари лозим.
Башарти биргаликдаги мулкнинг иштирокчиларидан бири, зарур
ваколатга эга бўлмасдан, умумий мулкни тасарруф этишга доир
битимни амалга оширган бўлса, битимдаги қарши томон бу тўғрида
билган ёки билиши лозим бўлгани исботланган тақдирдагина ушбу
битим ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Бундай битим низоли битимлар жумласига киргани учун
исботлаш мажбурияти битимни ҳақиқий эмас деб топишни талаб
қилаётган
томон зиммасига юкланади; битимдаги қарши томон
(яъни битим тузган шерик мулкдор) қасддан ҳаракат қилиши ёки
ҳеч бўлмаганда битимни содир этиш чоғида қўпол эҳтиётсизлик
содир қилиши лозим. Битим ҳақиқий эмас деб топилса ҳар иккала
томон дастлабки ҳолатига қайтаради
.
Иштирокчи томонидан
зарур ваколатга эга бўлмаган ҳолда тузилган умумий мол-мулкни
тасарруф этишга доир битим қарши
томоннинг мазкур битимни
амалга оширишга субъектив муносабатидан қатъий назар ҳақиқий
эмас деб баҳоланиши мумкин. Аммо қарши томоннинг ҳатти-
ҳаракатида қасд ёки қўпол эҳтиётсизлик бўлмаса, у томонидан битим
бўйича олинганларнинг барчаси қайтарилмайди, биргаликда мулк
иштирокчилари олдида эса ваколатга эга бўлмасдан битимни тузган
иштирокчи жавобгар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: