Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг шартнома



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   407
222-модда. Умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг шартнома 
бўйича олувчига ўтиш пайти
Умумий мулк ҳуқуқидаги улуш шартнома бўйича олувчига, агар 
тарафларнинг келишуви билан бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, шартнома тузилган пайтдан бошлаб ўтади.
Умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг давлат рўйхатидан 
ўтказилиши керак бўлган шартнома бўйича бошқа шахсга ўтиш пайти 
ушбу Кодекс 185-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ белгиланади.
1. қонун чиқарувчининг умумий улушли мулк тушунчасига ЎзР 
ФК нормаларида ифодаланган ёндашувини ҳисобга олганда, умумий 
мулк ҳуқуқидаги улушнинг ўтиши муайян мол-мулкка амалда 
эгаликнинг ўтиши билан биргаликда содир бўлмайди. шу сабабдан 
ўтиш пайти тегишли шартнома тузилишига мутаносиб равишда 
белгиланган.
қонун мазмуни бўйича, шарҳланаётган моддада гап турар жойга 
мулк ҳуқуқининг олди-сотди шартномаси бўйича улушли ўтиши 
тўғрисида эмас, балки умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг давлат 
рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳар қандай ўтиши хусусида 
бормоқда.
2. Башарти улушни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги шартнома 
давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса, қонун ҳужжатларида 
ўзга тартиб белгиланмаган тақдирда улушга бўлган ҳуқуқ олувчига 
шундай рўйхатдан ўтказиш пайтидан ўтади. Аммо бу ерда гап 


561
18-боб. Умумий мулк
шартномани ўзини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида бормоқдами 
ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкка мулк 
ҳуқуқининг ўтиши тўғрисидами – бу масала очиқ қолган.
Умумий мулк ҳуқуқидаги улуш учинчи шахсга сотилганда давлат 
рўйхатидан ўтказишнинг алоҳида тартиби белгиланган. Бу ҳолда 
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага, улушни сотувчи 
улушли мулкнинг бошқа иштирокчиларини ёзма шаклда ўз улушини 
сотиш нияти, сотиш баҳоси ва бошқа шартларини кўрсатган ҳолда 
хабардор қилганини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. 
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага улушли мулкни 
бошқа иштирокчиларининг улушни сотиб олишдан воз кечишини 
тасдиқловчи, ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органда 
расмийлаштирилган ёки нотариал тартибда тасдиқланган ҳужжатлар 
илова қилиниши мумкин. Бу ҳолда умумий мулкдаги улушни 
давлат рўйхатидан ўтказиш, улушни сотувчи томонидан улушли 
мулкни бошқа иштирокчиларини хабардор қилганидан сўнг қанча 
муддат ўтганидан қатъий назар амалга оширилади. Башарти, давлат 
рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага бошқа иштирокчиларининг 
улушни сотиб олишдан воз кечишини тасдиқловчи ҳужжатлар илова 
қилинмаган бўлса, ҳуқуқни рўйхатдан ўтказувчи орган токи улушни 
сотувчи томонидан улушли мулкнинг бошқа иштирокчиларини 
хабардор қилган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтгунига қадар 
(агар давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кунда 
бу муддат ўтмаган бўлса) давлат рўйхатидан ўтказишни тўхтатиб 
туриши керак.
Умумий мулкдаги улуш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда 
улушли мулк иштирокчилари ўртасида юзага келган низолар суд 
тартибида ҳал этилиши керак.
Умумий мулк ҳуқуқидаги улуш бир шахсдан бошқа шахсга 
ўтганда умумий мулкнинг бир иштирокчиси бошқаси билан 
алмашади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish