Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-боб. мУЛК ҲУҚУҚИНИ вА БОШҚА АШЁвИЙ



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   407
19-боб. мУЛК ҲУҚУҚИНИ вА БОШҚА АШЁвИЙ
ҲУҚУҚЛАРНИ ҲИмОЯ ҚИЛИШ
228-модда. мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз 
эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация)
мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан 
талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
1. шарҳланаётган модда мулк эгалиги ҳуқуқини ҳимоя қилиш-
нинг муҳим ашёвий-ҳуқуқий усулларидан бири мулкдорнинг ўз мол-
мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш 
имконияти (виндикация) га бағишланган.
мол-мулкни ҳимоя қилишнинг ЎзР ФКнинг XIX бобида баён 
этилган доирада ҳимоя қилинишини мулкдорнинг манфаатларини 
кенг маънода ҳимоя қилишдан фарқлаш лозим. мулкдор манфаати 
турлича фуқаролик-ҳуқуқий усулларда амалга оширилиши мумкин:
давлат органининг ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш 

органининг мулкдорнинг манфаатларини бузувчи ҳужжатини 
ҳақиқий эмаслигини эътироф этиш орқали;
мулкдорнинг манфаатларини бузувчи битимларни ҳақиқий 

эмаслигини эътироф этиш орқали;
мулкдорга етказилган зарарни қоплаш орқали.

мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг 
муҳим ашёвий-ҳуқуқий усулларидан бири низоли мол-мулкка 
нисбатан мулк ҳуқуқини (хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив 
бошқариш ҳуқуқи ва б.) эътироф этиш тўғрисидаги даъво ҳисоб-
ланади.


573
19-боб. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
2. шарҳланаётган моддада ўз мол-мулки ўз эгалигидан чиқиб 
кетган мулкдорнинг мулкдор бўлмаган эгалик қилувчидан муайян 
мол-мулкни ноқонуний эгалик қилишидан талаб қилиб олиш 
виндикацияси белгилаб берилган. мазкур иш юзасидан даъвогар мулк 
унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини исботлаши шарт.
Виндикация даъвоси бўйича жавобгар бўлиб қонунсиз эгалик 
қилувчи шахс ҳисобланади. қонунсиз эгалик қилиш – тегишли 
ҳуқуқий асосларсиз мол-мулкни эгаллаб олишдир. Фақатгина ўзбо-
шимчалик билан мулкни ўзлаштириб олган (ўғирлаган, топилмани, 
қаровсиз чорвани ўзлаштириб олган) шахсгина қонунсиз деб 
ҳисобланмасдан, балки мол-мулкни тасарруф этиш ваколатига эга 
бўлмаган шахсдан сотиб олувчини ҳам қонунсиз эгалловчи деб 
ҳисобланади. Бунда, қонунсиз эгалик қилувчининг ҳаракатлари 
албатта айбли бўлиши шарт эмас. мулкка нисбатан эгалик объектив 
жиҳатдан қонунсиз эканлиги муҳимдир.
3. Виндикация даъвоси доирасида мулк эгалиги титулини 
(рутба)ни исботлаш фақат ашёнинг қай йўсинда даъвогар мулкига 
айланганлиги асосларини аниқлашдан иборат бўлмай, балки 
жавобгарнинг эгалиги қай тарзда вужудга келганлиги шарт-
шароитларини ҳам ўрганишдан иборатдир. Жумладан, агар мулк 
эгаси низоли мол-мулкни у бегоналаштириш тўғрисидаги битим 
асосида (масалан, олди-сотди) ёки мулкни вақтинчалик фойдаланиш 
учун ўтказилганлиги асосида (масалан, ижара) қўлга киритганлигини 
кўрсатса, ана шу битим суд томонидан баҳоланиши шарт. Агар 
битим ҳақиқий бўлса, шунинг ўзи виндикация даъвосини асоссиз 
деб топиш учун асос бўлади, зеро бунда жавобгарни қонунсиз эгалик 
қилувчи деб эътироф этиб бўлмайди.
Даъвогар ашёга нисбатан ўз эгалик ҳуқуқини исботлаш билан бир 
вақтнинг ўзида жавобгарнинг ана шу мол-мулкка нисбатан эгалигини 
келтириб чиқарган битимнинг хақиқий эмаслигига оид важларни ҳам 
келтириши шарт. Аммо агар даъвогар кўрсатаётган асослар битимнинг 
низоли эканлигидан далолат берса (масалан, мулк жавобгар томонидан 
ким ошди савдосида сотиб олинган), суд бир вақтнинг ўзида 
виндикация даъвосини ҳам, низоли битимини ҳақиқий эмас деб топиш 
тўғрисидаги даъвони ҳам кўриб чиқиши мумкин. Агар низолашув 
ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан низоли битимнинг ҳақиқий 
эмаслигини эътироф этиш тўғрисида даъво аризаси киритилмаса, 
виндикация даъвоси ҳам қаноатлантирилмайди.


574
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
4. Виндикация даъвоси ёрдамида фақат муайян хусусий 
аломатлари билан белгиланадиган мол-мулк (ашё), қолаверса, қонун-
сиз эгалловчида асл (натура) ҳолида мавжуд бўлган мол-мулкка 
бўлган ҳуқуқ ҳимоя этилиши мумкин. Ноқонуний эгалик остида 
бўлган, аммо иш кўриб чиқиладиган кунда мавжуд бўлмаган мол-
мулкка ноқонуний эгалик қилиб турган шахсга нисбатан келтирилган 
даъво қаноатлантирилмайди. Агар мулк йўқ қилиб юборилган 
бўлса, мулк эгаси унинг қайтарилишини талаб эта олмайди, у фақат 
мулкнинг йўқотилиши сабабли кўрилган зарарни қоплаш тўғрисида 
талаб қўйиши мумкин.
5. Виндикация даъвосини билдириш учун даъвогар ва жавобгар 
ўртасида низоли ашё юзасидан мажбуриятли муносабатлар мавжуд 
эмаслиги муҳим шартлардан бири ҳисобланади. мулк эгаси 
мажбуриятли муносабатларга эга бўлган шахс томонидан мулкнинг 
қайтарилишини талаб қилинган даъво мажбурият ҳуқуқлари 
меъёрларига мувофиқ равишда ҳал этилиши даркор. масалан, агар 
жавобгар мол-мулкка ижара шартномаси асосида эгалик қилаётган 
бўлса, виндикация даъвосини қаноатлантириш мумкин эмас.
Виндикация даъволарига нисбатан умумий даъво муддати 
тадбиқ этилади. шу боисдан мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни 
ҳал этишда мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи эгалик муддатини 
қўллаш билан боғлиқ бўлса, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи 
муддатининг ҳисоби кўрсатиб ўтилган уч йиллик муддат 
тугамасидан аввал бошланмаслигини унутмаслик лозим.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish