Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ундирувни умумий мол-мулкдаги улушга



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   407
227-модда. Ундирувни умумий мол-мулкдаги улушга 
қаратиш
Улушли ёки биргаликдаги мулк иштирокчисининг кредитори 
мулкдорда бошқа мол-мулк етарли бўлмаганида ундирувни қарздор-
нинг умумий мол-мулкдаги улушига қаратиш учун бу улушни 
ажратишни талаб қилишга ҳақли.


571
18-боб. Умумий мулк
Агар бундай ҳолларда улушни асли ҳолида ажратиш мумкин 
бўлмаса ёки улушли ёхуд биргаликдаги мулкнинг қолган иштирок-
чилари бунга эътироз билдирсалар, кредитор қарздор ўз улушини 
умумий мулкнинг қолган иштирокчиларига ушбу улушнинг қийматига 
мутаносиб нархда сотиб, сотишдан тушган маблағларни қарзни узишга 
қаратишини талаб қилишга ҳақли.
Умумий мулкнинг қолган иштирокчилари қарздорнинг улушини 
сотиб олишдан воз кечган тақдирда кредитор ундирувни қарздорнинг 
умумий мулк ҳуқуқидаги улушига ушбу улушни ким ошди савдоси 
орқали сотиш йўли билан қаратишни суд орқали талаб қилишга 
ҳақли.
1. шарҳланаётган модда қоидалари ҳам улушли, ҳам биргалик-
даги мулкка тадбиқ қилинади. Ундирувни умумий мулкдаги улушга 
қаратишнинг ўрнатилган тартиби умумий мулк иштирокчисини 
кредиторининг ҳам, бошқа шерик мулкдорларнинг ҳам манфаат-
ларини ҳисобга олади.
2. Жумладан, умумий мулк иштирокчисининг кредитори, қачонки 
унинг талабларини қондириш учун мулкдорнинг бошқа мол-мулки 
етмаган тақдирда ундирув қаратилиши учун қарздорнинг умумий 
мулкдаги улуши ажратилишини талаб қилишга ҳақли бўлади. 
Бу қоида, умумий мулк муносабатларининг шаклланган тарзини 
бузмаслик учун белгиланган.
3. Бироқ, ундирувни қарздорнинг улушига қаратмасликни имкони 
бўлмасдан, аммо улушни асли ҳолида (натурада) ажратиш мумкин 
бўлмаса ёки бошқа шерик мулкдорлар бунга эътироз билдирсалар, 
уларга улушни бозор нархида имтиёзли тарзда сотиб олиб, сотувдан 
келган тушумни қарзни қоплашга йўналтириш ҳуқуқи берилади.
Бунинг учун кредитор улушни юқорида кўрсатилган шартларда 
бошқа шерик мулкдорларга сотишни қарздордан талаб қилишга 
ҳақлидир. Бу талабни бажариш қарздор учун мажбурий ҳисобланади. 
шундай қилиб, бу вазиятда ҳам шерик мулкдорларга учинчи шахсни 
аралаштирмасдан умумий мулк муносабатларини сақлаб қолишнинг 
имкони берилади.
4. Агар бошқа шерик мулкдорлар қарздорнинг улушини сотиб 
олишдан бош тортсалар (масалан, маблағи етмаслиги сабабли), у 
ҳолда кредитор шу улушга уни ким ошди савдосида сотиш орқали 
ундирув қаратилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.
5. Иштирокчилардан бирининг кредиторини талаби бўйича 
улушни сотиб олиш ҳуқуқи, умумий мулк иштирокчилари учун 


572
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
муайян имтиёзларни назарда тутса-да, имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини 
бермайди. шу сабабли, агар мазкур улуш иштирокчиларнинг сотиб 
олиш ҳуқуқини бузган ҳолда ким ошди савдосида сотиб юборилса 
ёхуд ўзга тарзда сотилса, иштирокчилар фуқаролик ҳуқуқларини 
ҳимоялашнинг умумий тартибига риоя қилган ҳолда ушбу битимни 
ҳақиқий эмас деб топилишини талаб қилишга ҳақли бўлади. Улуш 
ким ошди савдосида сотилганда умумий мулк иштирокчилари 
томонидан низоли битим қоидалари бўйича даъво билдирилиши 
мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish