Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Давлат корхонасининг мол-мулкини тасарруф



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   407
179-модда. Давлат корхонасининг мол-мулкини тасарруф 
этиш
Давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни унинг 
мулкдорининг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни 
бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли.
Давлат корхонаси ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни, агар қонун 
ҳужжатларида ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ўзи мустақил 
тасарруф этади.
Давлат корхонасининг даромадларини тақсимлаш тартиби унинг 
мулкдори томонидан белгиланади.
1. шарҳланаётган модданинг 1-қисми қатъий импера тивлик 
хусусиятига эга бўлиб, давлат корхонаси мулк эгасининг розилигисиз 
ўзига бириктирилган кўчар ва кўчмас мулкни тасарруф этишга 
ҳақли эмаслигини белгилайди. мазкур тартиб мулкдор томонидан 
давлат корхоналарининг хўжалик фаолиятини юқори даражада тўлиқ 
ва самарали назорат қилишни таъминланиши учун имкон яратиш 
мақсадига хизмат қилиши керак.
Давлат корхонасининг мулкини бошқариш қуйидаги ҳолларда 
давлат корхонасининг ижро органи томонидан, таъсисчининг рози-
лиги билан амалга оширилади, чунончи:


452
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга топши-

риш;
мол-мулкни хўжалик жамиятининг устав жамғармасига улуш 

сифатида киритиш;
хўжалик жамиятларининг акцияларини сотиб олиш;

хўжалик жамиятларидаги давлат корхонасига тегишли акция-

ларни (улушларни) сотиш;
давлат корхонаси фаолиятининг мақсадларига мос бўлмаган 

мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш («Давлат корхоналари 
тўғрисида»ги Низомнинг 17-банди).
Давлат корхонаси томонидан таъсисчиларнинг – давлат бошқа-
руви органи, давлат корхонасини таъсис этиш ваколатига эга бўлган 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилигисиз тузилган 
барча битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Давлат корхонаси томонидан ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф 
этиш, шу жумладан мулкдорининг розилиги билан тасарруф этиш 
ҳуқуқининг амалга оширилиши уставда кўзда тутилган фаолиятнинг 
амалга оширилишига тўсқинлик қилмаслиги керак.
2. Агарда қонунларда ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 
бошқача белгиланмаган бўлса, давлат корхонаси ўзи ишлаб чиқарган 
маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мустақил сотиш ҳуқуқига 
эгадир.
3. Давлат корхонасининг даромадларини тақсимлаш тартиби 
мулк эгаси, яъни давлат бошқаруви органи ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари томонидан белгиланади. «Давлат корхоналари 
тўғрисида»ги Низомнинг 23-бандига мувофиқ, барча солиқлар ва 
бюджетга тўланадиган мажбурий тўловлар амалга оширилганидан 
сўнг давлат корхонасида қоладиган соф фойда корхонанинг 
ихтиёрида қолади ва таъсисчининг қарорига асосан ишлатилади. 
Давлат корхонаси, миқдори таъсисчи томонидан тасдиқланган, 
корхона низомида кўзда тутилган тартибда ва миқдорларда, ўзининг 
ихтиёрида қолган соф фойда ҳисобига резерв (заҳира) ва бошқа 
хил жамғармаларни ташкил этиши мумкин. Бундан ташқари, 
таъсисчилар ўзларининг қарорлари билан хайрия мақсадларига ҳамда 
бегона юридик ва жисмоний шахсларга ҳомийлик ёрдами йўлида 
юбориладиган пул воситаларининг энг юқори миқдорини, давлат 
корхонасининг раҳбарига уларни тасарруф этиш ҳуқуқи ваколатини 
бериш билан белгилаш ҳуқуқига эгадирлар.


453
14-боб. хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish