444
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
ҳуқуқига эгадир. хўжалик юритиш ҳуқуқи, бошқа субъектда (мол-
мулк мулкдорида) худди ўша мулкка нисбатан мулк ҳуқуқининг
мавжудлиги туфайли, чекланганлик
хусусиятига эга эканлигини
таъкидлаш лозим.
Умумий қоида бўйича, хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида
унитар корхонага бириктирилган мулкка эгалик қилиш ва ундан
фойдаланишга доир ҳуқуқни амалга ошириш мазкур ҳуқуқни
мулкдор томонидан амалга оширилишидан фарқ қилмайди.
Бироқ, шу
билан бирга, ФКда унитар корхона мулкни тасарруф
этиш масаласига доир баъзи чекловлар ўрнатилган. масалан,
мулк эгасининг розилигисиз унитар корхона хўжалик юритиш
ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган кўчмас мулкни сотишга,
ижарага топширишга, гаровга қўйишга, хўжалик ширкатлари ва
жамиятларининг низом (жамғармали) капиталига бадал сифатида
киритишга ёки бошқача йўл билан
мазкур мол-мулкни тасарруф
қилишга ҳақли эмас. Унитар корхоналарнинг мазкур тасарруф
қилиш ҳуқуқининг чекланиши энг аввало мулк эгасининг манфа-
атларини ҳимоя қилиш мақсадларида ўрнатилган ва мазкур
ҳолат мол-мулк мулкдори учун мулкдан, биринчи галда кўчмас
мулкдан фойдаланишни назорат қилиши
учун имконият беради,
чунки кўпчилик ҳолларда кўчмас мулк корхоналар томонидан
юритиладиган хўжалик-ишлаб чиқариш фаолиятнинг асоси
ҳисобланади. қолган мол-мулкни унитар корхона, қонун
ҳужжатларида бошқача белги ланган бўлмаса, мустақил тарзда
тасарруф этади. Лекин, шу билан бирга, корхонанинг ўзига
бириктирилган мулкни тасарруф этишга доир ҳаракатлари унинг
устав фаолияти вазифалари билан ва мол-мулкнинг мақсадли
мўлжалланиши билан узвий боғланиши лозим. Агарда корхона унга
риоя қилмаса, мулкдорининг ёки унинг томонидан ваколатланган
шахснинг даъво аризалари бўйича бундай битимлар суд томонидан
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
3. шарҳланаётган моддада хўжалик юритиш объекти «мол-
мулк» деган умумий атама билан номланган. Унитар корхоналарни
ташкил этилиши мақсадларини инобатга олган ҳолда, шуни
айтиш
мумкинки, хўжалик юритиш объекти сифатида ягона мол-
мулк мажмуаси бўлган корхона, ва шунингдек корхоналарнинг
фаолияти учун мўлжалланган, мазкур мажмуа таркибига кирувчи
мол-мулк ҳар қандай тури, яъни бинолар,
иншоотлар, жиҳозлар,
445
14-боб. хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи
асбоб-анжомлар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар
ҳамда корхонани, унинг маҳсулотини, ишларни ва хизматларини
индивидуаллаш воситаларига бўлган ҳуқуқлар (фирма номи, товар
белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси) ҳамда бошқа мутлоқ ҳуқуқлар
(ФКнинг 85-моддасига шарҳни қаранг) киради.
Do'stlaringiz bilan baham: