Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Хўжалик юритилишида бўлган мол-мулкка



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   407
177-модда. Хўжалик юритилишида бўлган мол-мулкка 
нисбатан мулкдорнинг ҳуқуқлари
Хўжалик юритилишида бўлган мол-мулкнинг эгаси қонунга 
мувофиқ корхона ташкил этиш, унинг фаолият соҳасини ва мақсад-
ларини аниқлаш, уни қайта ташкил этиш ва тугатиш масаласини 
ҳал қилади, корхона директорини (раҳбарини) тайинлайди, корхонага 
қарашли мол-мулкдан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши ва 
унинг сақланишини назорат қилади.
мулкдор корхонанинг хўжалик юритишида бўлган мол-мулкни 
ишлатишдан келган фойданинг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.
Унитар корхона хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига қарашли 
бўлган кўчмас мулкни мулкдорнинг розилигисиз сотишга, ижарага 
беришга, гаровга қўйишга, хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг 
устав фондига ҳисса сифатида топширишга ёки бу мол-мулкни бошқача 
усулда тасарруф этишга ҳақли эмас.
Корхонага қарашли бошқа мол-мулкни у мустақил тасарруф этади.
шарҳланаётган моддада қонун чиқарувчи томонидан, хўжалик 
юритишга топширилган мол-мулкка нисбатан мулк эгаси ҳуқуқ-
ларининг чегаралари ва чекланган ашёвий ҳуқуқ сифатида хўжалик 
юритиш ҳуқуқининг ҳажми белгиланган.
1. модданинг 1-қисмида унитар корхоналарнинг хўжалик 
юритиши учун топширилган мулк эгасининг қуйидаги асосий 
ҳуқуқлари белгиланган:
– корхонани ташкил этиш;
– корхона фаолиятининг нарсаси ва мақсадларини белгилаш;
– корхонани қайта ташкил этиш ва уни тугатиш;
– корхона директорини (раҳбарини) тайинлаш;
– корхонага тегишли мулкдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ва 
унинг яроқли ҳолда сақланиши устидан назоратни амалга ошириш;
– хўжалик юритилишида мавжуд бўлган мол-мулкнинг фойдала-
нишидан олинадиган даромаднинг бир қисмини олиш ҳуқуқи.


446
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
мазкур рўйхат ёпиқ характерга эгалигини ва мулкдорининг 
ҳуқуқи чегараларини белгилаган ҳолда, мазкур чегаралар миқёсида 
корхона ўзига бириктирилган мулкка нисбатан хўжалик юритиш 
ҳуқуқини амалга ошириши мумкинлигини таъкидлаш лозим.
модданинг 2-қисми мулк эгасининг мол-мулкдан фойдаланиш 
ҳисобига даромад олиш ҳуқуқини белгилайди, бу хўжалик юритишда 
мавжуд бўлган мол-мулкдан фойдаланишнинг бозор муносабатлари 
хусусиятига эга эканлигини таъкидлайди.
шарҳланаётган модданинг 3-қисмида унитар корхона томо-
нидан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича тузиладиган битим-
ларга нисбатан рухсат олиш тизими ўрнатилган. масалан, 
мулкдорнинг ёки у вакил қилган шахснинг розилигисиз унитар 
корхона хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига қарашли кўч-
мас мулкни сотишга, уни ижарага топширишга, гаровга топ-
ши ришга, хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг устав жам-
ғар масига улуш сифатида киритишга ёки бошқа хил йўл билан 
мазкур мулкни бегоналаштиришга ҳақли эмас. Унитар корхо-
наларнинг ўзларига бириктирилган мол-мулкни бошқариш ҳуқуқи 
чекланиши авваламбор мулкдорнинг манфаатларини ҳимоя қи-
лиш мақсадларини кўзлайди ва мазкур ҳолат мулкдорга мол-
мулк дан ва биринчи галда кўчмас мол-мулкдан фойдаланишни 
назорат қилиши учун имконият беради, чунки кўпчилик ҳолларда 
кўчмас мулк корхоналарни хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятининг 
асосидир. қолган мол-мулкни, қонун ҳужжатларида бошқача 
белгиланмаган бўлса, у мустақил тарзда тасарруф этади. Бироқ, шу 
билан бирга, корхонанинг ўзига бириктирилган кўчар мол-мулкни 
бошқаришга доир ҳаракатлари унинг устав фаолияти вазифалари ва 
мулкнинг мақсадли вазифалари билан узвий боғлиқ бўлиши керак. 
мулкдорнинг ёки у вакил қилган шахснинг даъволари бўйича 
юқоридаги талабларга номувофиқ битимлар суд томонидан ҳақиқий 
эмас деб тан олиниши мумкин. Бунда учинчи шахслар ўзларининг 
инсофли эканликларига ҳавола этолмайдилар, чунки ашёвий ҳуқуқ 
асосидаги мол-мулкни тасарруф бўйича чекловлар қонун томонидан 
белгиланган.
2. мисол тариқасида қуйидаги суд ишини кўриб чиқамиз:
Юридик шахс (бундан кейин хусусий фирма) давлат қурилиш 
бирлашмаси (бундан кейин бирлашма) таркибига кирувчи давлат 
корхонаси (бундан кейин корхона) билан олди-сотди шартномасини 


447
14-боб. хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи
имзолади ва ундан иккита омборни ҳамда идоранинг маъмурий 
биносини сотиб олди. Кейинроқ ҳўжалик судининг қарори билан 
хусусий фирма тугатилган эди ва унинг мажбуриятлари бўйича 
бошқа юридик шахс (бундан кейин – фирма) унинг ҳуқуқий ворисига 
айланди. маълум вақт ўтгач, юқорида кўрсатилган бинолар Давлат 
мулк қўмитасининг кўрсатмасига биноан Республика кўчмас мулк 
биржасида учинчи шахсга такроран сотилган эди. шу муносабат 
билан улар фирманинг амалдаги мулкдорларидан тортиб олинди 
ва янги мулк эгасига топширилди. Фирма биржада тузилган олди-
сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб тан олиш ва ноқонуний 
тарзда ундан тортиб олинган мулкни қайтариб бериш, ва шунингдек 
мазкур ҳаракатлар билан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги 
талаб билан хўжалик судига мурожаат қилди. Ишда жавобгар 
сифатида иштирок этган бирлашма, ўз навбатида фирмага нисбатан 
қарши даъво аризаси билан чиқиб, аввал хусусий фирма ва корхона 
ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб тан 
олиш илтимосини билдирди.
Даъвогарнинг вакиллари ўз далилларини, фирма суд қарори 
асосида хусусий фирманинг ҳуқуқ ворисига айланганлиги билан 
асосладилар. Унинг балансида қолган барча мол-мулк, шу жумладан 
собиқ хусусий фирма томонидан эгалик қилиш учун сотиб олинган 
учта бино, ҳуқуқ ворислиги тартибида фирмага ўтган эди. Бирлашма 
ва Давлат мулк қўмитаси қонунни ва мулк ҳуқуқини бузиш тарзида, 
мазкур қурилмаларни фирмадан тортиб олиб, учинчи шахсга 
сотдилар.
Бирлашма вакиллари корхона, мол-мулкка, мулк ҳуқуқига эга 
бўлмаганлари ва унинг шундай сотилиши учун мулкдор томонидан 
розилик олмаганликлари туфайли, мазкур мулкни сотиш ҳуқуқига 
эга бўлмаганликларини айтдилар.
Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, томонларнинг далил-
ларини, ва шунингдек Давлат мулкчилик қўмитасининг вакилини 
(у суд жараёнида мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи 
шахс сифатида қатнашди) тинглагач, фирма талабларининг ноҳаққо-
нийлиги тўғрисидаги қарорга келди. Суд ўз далилларини қуйидаги 
ҳолатларга қайд қилган ҳолда асослади:
– корхона давлат унитар корхонаси бўлиб, унинг балансида турган 
барча мол-мулк хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида бириктирилган 
эди;


448
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
– корхона томонидан сотилган бинолар кўчмас мол-мулк бўлиб, 
мулкдорнинг тегишли розилигисиз корхона мол-мулкни хусусий 
фирмага сотиш ҳуқуқига эга бўлмаган эди;
– юқорида кўрсатилган кўчмас мулкнинг имзоланган олди-
сотди шартномаси, ФК 111-моддасининг талаби асосида рўйхатдан 
ўтказилмаган эди.
шундай қилиб, ФК 112-моддаси асосида, корхона ва хусусий 
фирма ўртасидаги мазкур олди-сотди шартномаси, унинг 
имзоланиши пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслигини кўзда тутган 
ҳолда, суд фирма талабларини рад этди. ОхСнинг судлов ҳайъати 
биринчи инстанция суди хулосаларининг қонунийлигини ва 
асосланганлигини тасдиқлади ва корхона давлат унитар корхонаси 
бўлганлиги сабабли у Давлат мулк қўмитасининг рухсатисиз 
кўчмас мол-мулкни, унинг мулкдори бўлмасдан, сотишга ҳақли 
бўлмаганлиги масаласига ойдинлик киритди. мазкур кўчмас мулкка 
нисбатан «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
тўғрисида»ги қонунга мувофиқ хусусийлаштириш ўтказилиши ва 
тегишли тарзда айни битимни давлат рўйхатига олиш йўли билан 
қонуний эгаликка ўтиши мумкин эди. қонунчиликнинг мазкур 
талаблари сотиш пайтида бузилган эди ва шу сабабдан биринчи 
инстанция суди қонуний тарзда олди-сотди шартномасини хақиқий 
эмас деб тан олди. Бундан ташқари, айнан кўчмас мулкнинг сотиб 
олиниши учун фирма томонидан банкда олинган кредитнинг 
қайтариб берилишини таъминланиши учун айнан кўчмас мулкнинг 
гаровга қўйилганлигига эътиборни қаратди. Суд ФК 113, 114-
моддаларининг қоидалари асосида, икки омбор ва идоранинг 
маъмурий биносини олди-сотди шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий 
эмас деб топди ва корхонага фирма тўлаган пул маблағларини 
ўзгани пуллардан фойдаланиш деб баҳолаб, фоизлари билан бирга 
қайтариб бериш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди. (материал 
манбаи: Тошкент вилоят хўжалик судининг N 67/05 иши бўйича 2002 
йил 18 сентябрдаги қарори, Тошкент вилояти хўжалик суди судлов 
ҳайъатининг 2003 йил 29 январдаги ажрими, ЎзР Олий хўжалик суди 
судлов ҳайъатининг 2003 йил 5 мартдаги қарори).


449
14-боб. хўжалик юритиш ҳуқуқи. Оператив бошқариш ҳуқуқи

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish