Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-боб. мУЛК ҲУҚУҚИНИНГ вУЖУДГА КЕЛИШИ



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   407
15-боб. мУЛК ҲУҚУҚИНИНГ вУЖУДГА КЕЛИШИ
вА УНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ
182-модда. мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари
мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат:
меҳнат фаолияти;
мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа 
хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, 
битимлар асосида қўлга киритиш;
давлат мол-мулкини хусусийлаштириш;
мерос қилиб олиш;
эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.


457
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
1. мулк ҳуқуқининг вужудга келишини анъанавий тарзда 
қонун томонидан мулк ҳуқуқининг асослари деб номланувчи 
муайян юридик фактларни вужудга келиши билан боғлашади. 
шарҳланаётган моддада мазкур фактларнинг тахминий ва тўлиқ 
бўлмаган рўйхати келтирилган. муайян шахсларда маълум мол-
мулкка мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи, ҳуқуқ яратувчи фактлар 
сифатида, ҳам субъектларнинг ҳаракатлари, ҳам кишиларнинг 
иродасига боғлиқ бўлмаган ҳодисалар бўлиши мумкин. мазкур 
ҳуқуқ яратувчи юридик фактлар мулк ҳуқуқи пайдо бўлишининг 
асослари (титуллари) деб номланади. мулк ҳуқуқи икки хил усул, 
яъни дастлабки ва ҳосила усуллар ёрдамида қўлга киритилади. 
мулк ҳуқуқининг дастлабки усулда қўлга киритилишида, сотиб 
олувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун томонидан 
белгиланади, ҳосилавий усулда эса собиқ мулкдорнинг иродаси, 
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, томонларнинг ўзаро розилиги ва 
давлат ҳокимияти органларининг қарорлари муҳим аҳамиятга эга 
бўлади.
Дастлабки (бошланғич) усулларга муайян ашёга нисбатан 
мулк ҳуқуқи биринчи бор (масалан, илгари мавжуд бўлмаган, ва 
шу сабабдан ҳеч кимнинг эгалигида бўлмаган ёки гарчи мавжуд 
бўлганлиги тақдирида ҳам, бироқ ҳеч кимга тегишли бўлмаган 
ашёлар) ёхуд мазкур ашёга собиқ мулкдорнинг эрки-иродасидан 
қатъий назар мавжуд мулк ҳуқуқларини қўлга киритиш усулларини 
киритадилар. мулк ҳуқуқини бундай қўлга киритиш усулларига 
янги ашёнинг яратилиши, ўсимлик, ҳайвонот оламининг ва нотирик 
табиатнинг умумий истеъмолга яроқли объектларини йиғиш, эгалик 
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат, эгасиз мулкка эга 
бўлиш ва бошқалар киради.
Ҳосилавий усуллар бўлиб мазкур шахс томонидан мулк 
ҳуқуқининг қўлга киритилиши дастлабки мулкдорининг мулк 
ҳуқуқига асосланадиган усуллар ҳисобланади. Юридик шахснинг 
қайта ташкил этишдаги ҳуқуқий ворислик тартибида, мерос олиш 
натижасида ва мол-мулкни бегоналаштиришга қаратилган битимлар 
асосида мулк ҳуқуқининг қўлга киритилиши мулк ҳуқуқини қўлга 
киритишнинг ҳосилавий усулларига тааллуқлидир.
2. мулк ҳуқуқини қўлга киритиш усулларининг дастлабки ва 
ҳосила усулларга бўлиниши амалдаги ФКда қонуний мустаҳкам-
ланмаганлигига қарамай, уни амалий мақсадлар учун қўллаш мум-


458
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
кин. мулк ҳуқуқини қўлга киритилиши усулларини дастлабки ва 
ҳосила усулларга ажратишнинг амалий аҳамияти шундаки, ашёга 
нисбатан мулк ҳуқуқи бошқа субъектга ўтказилганда унда мавжуд 
бўлган мажбуриятларни сақлаб қолишни асослаш имкониятини 
беради.. мулк ҳуқуқини қўлга киритишнинг ҳосила усулларида 
янги мулкдор, ўзининг ўтмишдошига тегишли бўлган худди 
ўша ҳуқуқлари, ва шулар билан бирга мазкур ҳуқуқнинг барча 
чекланишларини қўлга киритади. Дастлабки усулда олувчига мулк 
ҳуқуқининг ҳеч қандай чекловлари татбиқ этилмайди.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish