Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Тарих ва маданият ёдгорликларини эгасизларча



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   407
190-модда. Тарих ва маданият ёдгорликларини эгасизларча 
сақлаш
Агар мулкдор ўзига қарашли тарих ва маданият ёдгорлигига 
эгасизларча муносабатда бўлса ва унинг яхши сақланишини таъмин-
ламаса, зиммасида ёдгорликларни сақлаш вазифаси бўлган давлат 
органлари мулкдорни ёдгорликка эгасизларча муносабатда бўлишни 
тўхтатиш ҳақида огоҳлантирадилар.
Агар мулкдор ушбу талабни бажармаса, тегишли органларнинг 
даъвосига кўра суд ёдгорликни олиб қўйиш ҳақида қарор чиқариши 
мумкин, бу ёдгорлик давлат мулкига ўтади. Олиб қўйилган тарих ва 
маданият ёдгорлигининг қиймати мулкдорга келишувда белгиланган, 
низо чиққан тақдирда эса суд томонидан белгиланган миқдорда 
тўланади.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тарих ва маданият ёдгорлигини 
олиб қўйиш ҳақидаги даъво олдиндан огоҳлантирмасдан ҳам қўзғати-
лиши мумкин.


477
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
шарҳланаётган модда тарих ва маданият ёдгорликларининг 
эгасизларча сақланишининг ҳуқуқий оқибатларини белгилайди.
1. ЎзР Конституциясининг 49-моддасига мувофиқ, фуқаролар 
Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини 
асрашга мажбурдирлар. маданият ёдгорликлари давлат томонидан 
муҳофаза қилинади.
Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги бўлган маданий 
мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш 
соҳасидаги муносабатлар ЎзРнинг «маданий мерос объектларини 
муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни 
томонидан тартибга солинади.
шарҳланаётган модда маданий мерос объектлари давлат 
кадастрига киритилган тарих ва маданият ёдгорликларига нисбатан 
қўлланилади. «маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш 
ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасига 
мувофиқ, маданий мерос объектлари сифатида тарихий, илмий, 
бадиий ёки бошқа хил маданий қийматга эга бўлган ёдгорликлар, 
ансамбллар эътироф этилади.
маданий мерос объектлари давлат кадастрига тарихий-маданий 
қийматни ташкил этадиган объектларни киритиш Ўзбекистон 
Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек юридик ва 
жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади. 
Тарихий-маданий қийматга эга объектлар, мазкур объектларни 
маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилишининг 
мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги тарихий маданий экспертиза 
хулосасининг олиниши кунидан бошлаб маданий мероснинг 
белгиланган объектларига тааллуқлидир (қонуннинг 12-моддаси).
маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган 
объектга, мазкур маданий мерос объектининг ҳимояланадиган 
унсур ларини ташкил қиладиган қисми тўғрисидаги маълумотлар ва 
унинг асосий тавсифи киритиладиган маданий мерос объектининг 
пас порти берилади (қонуннинг 13-моддаси).
2. маданий мерос объектларининг юқори ижтимоий қийматини 
ҳисобга олиб қонун чиқарувчи унинг мулкдори зиммасига, маданий 
мерос объектини бегоналаштиришга йўл қўймаслигини ва унинг 
тарихий, илмий ҳамда маданий қийматининг ўрнини тўлдириб 
бўлмаслигини инобатга олган ҳолда, унга тегишли маданий мерос 


478
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
объектини сақлаш бурчини юклайди. маданий мерос объектлари 
жойлашган ер участкаларининг эгалари зиммасига мазкур 
объектларни сақлаб туриш шарти, шунингдек, қонунчиликка 
мувофиқ бошқа хил мажбуриятлар юклатилиши мумкин. маданий 
мерос объектининг ижараси таркибига маданий мероснинг сақлаб 
қолиниши бўйича талаблар киритилган ижара шартномаси асосида 
амалга оширилади.
«маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан 
фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 24-моддасига мувофиқ, 
маданий мерос объектларининг эгалари бўлган юридик ва жисмоний 
шахслар, қонунчилик томонидан белгиланган талабларнинг маж-
бурий бажаришлари билан уларнинг сақланишини таъминлашга 
мажбурдирлар.
3. шарҳланаётган модда тарих ва маданият ёдгорликларининг 
эгасизларча сақланиши ҳолати бўйича шундай объектларнинг 
мулкдорлардан автоматик тарзда тортиб олинишини белгиламаёт-
ганини таъкидлаш лозим.
шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ, мулкдор 
маданий мерос объектларига нисбатан эгасизларча муносабатда 
бўлиши ва уларнинг сақланишини таъминламаслиги ҳолларида, 
ваколатли давлат органлари мулкдорни маданий мерос объектларига 
нисбатан эгасизларча муносабатда бўлиши ҳолатига чек қўйиши 
тўғрисида огоҳлантиришлари керак. маданий мерос объектларига 
эгасизларча муносабатда бўлиш деганда, мулкдорнинг мазкур 
объектларнинг бутунлиги ва сақланиши учун хавф туғдирувчи 
ҳамда уларнинг йўқолиб кетишига ва нурашига олиб келадиган 
ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигини тушуниш керак. Кечиктириб 
бўлмайдиган ҳолларда тарих ва маданият ёдгорлигини олиб қўйиш 
тўғрисидаги даъво аризаси дастлабки огоҳлантиришсиз судга 
топширилиши мумкин.
4. шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, агарда 
мулкдор маданий мерос объектларига эгасизларча муносабатда 
бўлишни тўхтатиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш талабини 
бажармайдиган бўлса, ваколатли давлат органлари маданият 
мероси объектларини давлат эгалигига олиб қўйиш тўғрисидаги 
даъво аризасини бериш ҳуқуқига эгадирлар. маданий мерос 
объектларининг мулкдорлардан олиб қўйилиши айни объектларнинг 
эгасизларча сақланиши, фақат уларнинг ўз қийматини йўқотиш 


479
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
хавфи туғилган ҳолларда амалга оширилиши мумкинлигини ино-
батга олиш керак. шу сабабдан ваколатли органлар судга мулкдор-
нинг маданий мерос объектларни эгасизларча сақлашдаги айби 
туфайли, уларнинг йўқолганлиги ёки нураганлиги келиб чиқи-
шининг исботлаб беришлари лозим.
маданий мерос объектларини мулкдорларидан олиб қўйиш фақат 
ҳақ бараварига амалга оширилади. шу сабабдан мулкдордан олиб 
қўйилган маданий мерос объектининг қиймати қопланади, унинг 
миқдори томонларнинг келишуви орқали ва низо келиб чиққан 
ҳолларда эса суд томонидан белгиланади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish