464
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
чиларига айни масала бўйича ўз хоҳиши билан иш тутиш учун ҳуқуқ
бермаслигини таъкидлаш лозим.
Ашёларни топшириш мазкур бандда кўрсатилган турли хил
усулларда амалга оширилиши мумкин. Ашёларни топширишнинг
энг кенг тарқалган усули бу уларни сотиб олувчининг қўлига
амалдаги топширилишидир. Сотиб олувчига ашёни қўлдан қўлга
топширилиши бу аниқ
маънодаги топшириш демакдир, бунда
ашё бир шахсдан иккинчи шахсга қўлдан қўлга ўтади. Ашёни
амалда қўлдан қўлга бериш йўли билан бундай топшириш олди-
сотди, ҳадя ва қарз бериш шартномаларини
ижро этишда амалга
оширилади. Топшириш усули сифатида шунингдек ашёларни
транспорт ташкилотига ёки алоқа ташкилотига сотиб олувчига
юбориш учун топширишни қонун тан олади. Топширишнинг бу
усулида олиб сотувчига ашёни етказишни ёки
уни юборишни
амалга оширадиган учинчи шахс иштирок этади. Ашё амалда ҳали
сотиб олувчининг қўлида эмас, лекин, қонун бундай ҳолатларда
транспорт ташкилотларига ва алоқа ташкилотларига ашёларнинг
топширилишини уларнинг олиб сотувчига амалдаги топширилиши
билан тенглаштиради. Топширишнинг бундай усулида қонуннинг
ягона ва жиддий талаби – ашёни етказиб бериш мажбуриятини
юкланган ҳолда олинишидир. Агар да ашёлар
шундай мажбурият
юкланган ҳолда сотилган бўлса, бундай ташкилотларга ашёларни
топшириш уларни топширишга тенглаштирилмайди ва топшириш
пайти сифатида ашёни сотиб олувчи томонидан бевосита қабул
қилиб олиниши ҳисобланади (ФК 711-моддасига шарҳни қаранг).
3. шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига мувофиқ, агарда
мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини бегоналаштиришга қаратилган
шартноманинг тузилиши пайтида бошқа асосга (қонуний эгалик) кўра
бўлажак сотиб олувчининг амалдаги эгалигида мавжуд бўлганида,
айни ашё шартнома тузилган пайтдан бошлаб топширилган деб тан
олинади. масалан, ижара шартномаси имзоланган бўлса ва
кейин
томонлар худди ўша ашё юзасидан олди-сотди шартномасини тузган
бўлсалар, олди-сотди шартномаси тузилган пайтдан бошлаб айни
ашё сотиб олувчига мулк сифатида топширилган ҳисобланади.
4. Ашёнинг топширилишига коносаментнинг ёки бошқа хил
товарни тасарруф этувчи ҳужжатнинг топширилиши тенглаш-
тирилади. Коносамент юкни денгиз орқали
ташиб етказиб бериш
шарт но масининг шартларини мужассамлаган товарни тасарруф
465
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
этувчи ҳужжатдир ва шу билан бирга айни ҳужжатни ўз қўлида
сақлаган шахсга юкни тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи қимматли
қоғоздир. Коносаментни топшириш оқибатида сотиб олувчида
денгиз йўли билан ташиб етказиладиган товарларга мулк ҳуқуқи
пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: