380
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
1. Даъво муддати ёрдамида субъектив моддий ҳуқуқнинг суд
орқали ҳимояланиш имконияти вақт чегаралари ўрнатилади.
Суд даъво аризасини кўриб чиқишни, у ҳатто даъво муддатидан
ташқарида билдирилган бўлса ҳам, рад этишга ҳақли эмас.
Томоннинг даъво муддати ўтиши тўғрисидаги низо тўғрисидаги
аризаси ҳам ёзма, ҳам оғзаки шаклда бевосита суд муҳокамаси
жараёнида тақдим этилиши мумкин.
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисмига мувофиқ даъво мудда-
тини қўллаш низодаги томоннинг ихтиёрига берилган. Суд ўз
ташаббуси бўйича даъво муддатини қўллашга ҳақли эмас.
Биргаликда жавобгарлардан бирининг даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги аризаси бошқа биргаликда жавобгарларга нисбатан,
жумладан, солидар мажбурият (жавобгарликда) ҳам тадбиқ этил-
майди. Бироқ биргаликда жавобгарлардан фақат
биттасининг даъво
муддати ўтганлиги тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлганда, башарти,
қонун ёки шартномага мувофиқ ёки низоли ҳуқуқий муносабат
хусусиятидан келиб чиқилган ҳолда даъвогарнинг талаби бошқа
биргаликда жавобгарлар ҳисобидан қондирилиши (тўлиқ ёки қисман)
мумкин бўлмаса, масалан, бир нечта шахсларнинг биргаликдаги
мулкида бўлган бўлинмайдиган ашёни талаб қилиш тўғрисидаги
даъво кўрсатилган ҳолда, суд даъвони қондиришни рад этишга
ҳақлидир.
шарҳланаётган модда томонларнинг қайси бири: даъвогар ёки
жавобгар назарда тутилаётганини аниқ кўрсатмайди. Амалиётдан
мазкур
нормалар, қоидага кўра жавобгар фойдаланади. Унинг
даъвогар томонидан билдирилган талаб бўйича даъво муддати
ўтганлиги тўғрисидаги аризаси суд томонидан кўриб чиқилиши
шарт. Жавобгарнинг аризаси асосли бўлган ҳолда даъвогарнинг
талаби фақат ушбу сабабга кўра рад этилиши мумкин.
Суд амалиётида жавобгар нафақат даъво муддати ўтганлиги,
балки бошқа сабабларга кўра ҳам
даъвогарнинг талаблари рад
этилишига эришиш учун даъво муддатини қўллаш масаласини
қўймайдиган ёки даъвогар қарши эътироз билдириш воситаларидан
бири сифатида унинг ўтганлигини билдирмайдиган ҳолатлар кўп
учрайди. масалан, даъвогарда талаб қилиш ҳуқуқи йўқлиги ёки
ушбу ҳуқуқ бузилганлигини рад этиш билан боғлиқ равишда. Бундай
ҳолда суд ишни моҳиятига кўра кўриб чиқади.
381
12-боб. Даъво муддати
Даъво муддати ўтганлиги тўғрисидаги қоида даъвогар томонидан
ҳам қўлланиши мумкин. хусусан, даъвогар,
агар талабга нисбатан
даъво муддати қўлланиши лозим бўлган ва ушбу муддат ўтган
бўлса, жавобгарнинг талаби ҳисобга олиниши мумкин эмаслигини
билдириши мумкин (ЎзР ФК 344-м.).
Суд томонидан даъво муддати қўлланилишини низодаги
томонлар ихтиёрига боғлаган ҳолда, қонун бу билан фуқаролик
муомаласи иштирокчиларини ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва
мажбуриятларини ижро этишга нисбатан виждонан ва оқилона
муносабатда бўлишга ундайди.
3. шарҳланаётган модданинг 2-қисмида томоннинг даъво муддати
ўтганлиги тўғрисидаги аризадан фойдаланиш
имконияти чегараси
ўрнатилган. Бундай ариза фақат иш бўйича қарор чиқарилгунга
қадар берилиши мумкин. ФКда қайси инстанция суди назарда
тутилиши кўрсатилмаган. ФПК ва хПК да биринчи инстанция
суди томонидан қабул қилинган қарор бекор қилингандан кассация
ва назорат инстанциялари томонидан янги қарор чиқарилишига
йўл қўйилади. Бу борада турлича қарашлар мавжуд. Низодаги
томоннинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси, башарти,
у биринчи инстанция суди томонидан қарор чиқарилишигача бўлган
жараённинг исталган босқичида тақдим
этилган ва мазкур муддат
ўтганлиги ишга доир материаллар билан тасдиқланган бўлса,
даъвони рад этиш учун асос ҳисобланиши тўғрисидаги фикрни энг
тўғри деб ҳисоблаймиз. Даъво муддати ўтганлигига ҳавола қилишга
фақат ишни кейинги (апелляция, кассация ёки назорат) эмас, балки
биринчи инстанция судида кўриб чиқиш жараёнида йўл қўйиш
мумкин. Бироқ биринчи инстанция суди қарори бекор қилиниб
иш янгитдан кўриб чиқишга йўналтирилган ҳолда даъво муддати
ўтганлиги тўғрисида ариза бериш мумкин.
қарор чиқарилгунга қадар даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
ариза ишни кўриб чиқишга тайёргарлик кўриш, далилларни ўрга-
ниш, томонларнинг баҳслашишлари жараёнида,
яъни биринчи
инстанция суди қарор қабул қилиш учун чиққунгача тақдим эти-
лиши мумкин.
Даъво муддатининг ўтиши оқибатлари тўғрисида ЎзР ФК
149-мод дасига шарҳларга қаранг.